Главные новости
Главная / Жамият / ИИВ ва Uzcard фирибгарлардан эхтиёт булишга чакирди
<

ИИВ ва Uzcard фирибгарлардан эхтиёт булишга чакирди

Ички ишлар вазирлиги ва Uzcard фирибгарлардан эхтиёт булишга чакирди. Бу хакда ИИВ томонидан эълон килинган маълумотда айтилади.

Кайд этилишича, пластик карталардан фойдаланиш янада хавфсиз ва техник жихатдан мукаммал жараёнга айланиб бормокда. Лекин фирибгарлар инсонларнинг ишончидан ва карталарни ишлатишнинг асосий коидаларини билмаслигидан фойдаланмокда.

Банклар ва конунни мухофаза килувчи органлар мунтазам равишда, пулидан эхтиётсизлик окибатида махрум булган фукаролардан аризаларни кабул килмокда.

Фирибгарлардан эхтиёт булиш учун куйидаги тавсияларга катъий риоя килиш суралган:

  • карта PIN-кодини бегоналарга айтмаслик;
  • текшириш учун SMS тасдик кодини хеч кимга курсатмаслик;
  • шубхали шахсларга пул утказмаслик;
  • ижтимоий тармокларга 16 хонали ракамлари куриниб турган карта суратини жойлаштирмаслик.

«Uzcard ёки банклар карта ракамини, ПИН-кодни ёки SMS буйича тасдиклашни билиш учун хеч качон мижозларга кунгирок килмайди.

Фирибгарлар турли нарсаларни бахона килиб, узларини банк ёки Uzcard ходимлари булиб таништиришлари мумкин. Уларнинг максади — картангиздан пулларни ечиб олиш. Агарда сизга бундай кунгирок келиб тушган булса, эътибор берманг», – дейилади маълумотда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

QaFVa_KF3-l5z8Kn4WOWssVGXi3K3lzd

Юнусободда метро курилишида халок булганларга оид жиноят иши март ойида тугатилгани маълум булди

Прокуратуранинг тасдиклашича, 6 кишининг халок булишига техника хавфсизлиги коидалари бузилгани ва курилиш ишлари сифатсиз бажарилгани …