Главная / Сиёсат / ИИВ: “Прописка талаблари буйича Тошкент шахри ва вилояти алохида худуд”
<

ИИВ: “Прописка талаблари буйича Тошкент шахри ва вилояти алохида худуд”

Бугун, 10 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари иштирокида “Ички ишлар органларининг миграция жараёнлари ва фукароликни расмийлаштириш сохасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тугрисида”ги президент карорининг ижроси юзасидан матбуот анжумани булиб утди.

lgkkdjyazc9c4s3tiekdmyyhrkczxdqz

Асосан жиноятчиликлар профилактикаси ва миграция масалалари мухокама килинган тадбирда маълум килинишича, республика буйича профилактика инспекторлари сони 5867 нафардан 7228 нафарга етказилган, уларнинг 7056 нафари имтиёзли кредитлар асосида автомашиналар билан таъминланган.

2019 йилнинг 5 ойи давомида утган йилнинг шу даврига нисбатан жиноятлар сони 30,4 фоизга (17484тадан 12171 тагача) камайган. Жумладан ута огир жиноятлар 17,5, огир жиноятлар 25,1, ижтимоий хавфи катта булмаган жиноятлар 33, ёшлар томонидан содир этилганлари 38,3, вояга етмаганлар томонидан содир этилганлари 29,2, аёллар томонидан содир этилганлар жиноятлар 27,1 фоизга камайишига эришилган.

9093  та махалладан 67,1 фоизида умуман жиноят кайд этилмаган.

Тадбирда иштирок этган Kun.uz мухбирининг “маълумки Тошкент шахри ва вилоятида прописка режимини бузганлар жаримага тортилади. Худди шундай амалиёт республиканинг бошка худудларида хам амал киладими? Яъни Тошкент шахрида яшовчи фукаро бирор вилоятга бориб, белгиланган муддат давомида руйхатдан утмаса, жаримага тортиладими?”-деган саволига ИИВ Миграция ва фукароликни расмийлаштириш Бош бошкармаси бошлиги, полковник Бадриддин Шорихсиев шундай жавоб берди:

— Тошкент шахри ва вилояти алохида регион. Бундай амалиёт бошка худудларда кулланилмайди ва бошка худудларга борганлар жаримага тортилмайди.

Маълумот урнида айтиш мумкинки, республикамиз буйича паспорт режимни бузганлик буйича 586 мингдан ортик жарима чоралари кулланилган, лекин буларнинг куп кисми паспорт яроклилик муддати утгани, йукотилгани каби холатлар билан боглик.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

jvRrKedBrsxl-vE4EWw5kdQ79j3YVqHE

Миллий гвардия тунги вактда хам махсус-тактик машгулотлар утказаётганини маълум килди

Узбекистон Республикаси Миллий гвардияси тезкор харакатланувчи булинмаларининг юкори жанговар шайлик холатини мустахкамлаш ва такомиллаштириш максадида …