akademiyaУзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг карори билан Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги ва сиртки таълим шаклларига номзодларни танлаш ва укишга кабул килиш тартиби тугрисидаги низомлар тасдикланди.

Узбекистон Республикаси президентининг “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида” 2017 йил 16 августдаги ПК-3216-сон карори ижросини таъминлаш, шунингдек, Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясига жисмонан соглом, маънавий етук ва интеллектуал салохиятли ёшларни танлаш ва укишга кабул килиш тизимини янада такомиллаштириш максадида Вазирлар Махкамаси карор килди:

1. Узбекистон Республикаси президентининг “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида”  2017 йил 16 августдаги ПК-3216-сон карори билан:

2018/2019 укув йилидан бошлаб Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига укишга кабул килиш махсус касбий танлов ва якка тартибдаги сухбат оркали кириш тест синовларисиз амалга оширилиши;

Академияда кадрлар тайёрлашнинг бир погонали тизими буйича кундузги таълим шаклининг муддати уч йил этиб белгиланганлиги;

2020/2021 укув йилидан бошлаб Академиянинг кундузги таълим шаклига кабул факат Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари, харбий академик лицейлар битирувчилари, шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари таркибидан амалга оширилиши;

2018/2019 укув йилидан бошлаб, Академияда ички ишлар органларида камида уч йиллик иш стажига эга булган ички ишлар органлари ходимлари учун сиртки таълим шакли жорий этилганлиги, унда укитиш муддати олий маълумотга эга булмаган шахслар учун турт йил, олий маълумотга эга булган шахслар учун тулов-контракт асосида уч йил этиб белгиланганлиги маълумот учун кабул килинади.

2. Куйидагилар:

Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодларни танлаш ва укишга кабул килиш тартиби тугрисидаги низом 1-иловага мувофик;

Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг сиртки таълим шаклига номзодларни танлаш ва укишга кабул килиш тартиби тугрисидаги низом 2-иловага мувофик тасдикланди.

3.  Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон карори билан тасдикланган Узбекистон Республикаси олий харбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва кабул килиш коидалари тугрисидаги низомнинг 1-бандига куйидаги тахрирдаги иккинчи хатбоши кушилди:

“Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясига номзодларни танлаш ва кабул килиш тартиби алохида низом билан белгиланади”.

4. Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиянинг кундузги ва сиртки таълим шаклларига номзодларни танлаш ва укишга кабул килиш шаффоф ва холисона утказилишини таъминлайди хамда хар кандай коррупция холатларининг олдини олиш буйича таъсирчан чораларни куради.

5. Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан кабул килинган норматив-хукукий хужжатларни икки ой муддатда ушбу карорга мувофиклаштиради.

6. Мазкур карорнинг бажарилишини назорат килиш Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юкланди.

Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодларни танлаш ва укишга кабул килиш тартиби тугрисидаги низомга кура, академиянинг кундузги таълим шаклига укишга кабул килиш Узбекистон Республикаси президенти томонидан тасдикланадиган Бутлаш режасига мувофик амалга оширилади.

Академияга ёши ун саккиздан кичик ва йигирма бешдан катта булмаган Узбекистон Республикасининг фукаролари хамда ички ишлар органлари ходимлари ва харбий хизматчилари танлов асосида укишга кабул килинади.

Академияга укишга кабул килиш танлов, тенг хукуклилик ва кабул килишнинг ягона коидалари принциплари асосида куйидаги боскичларда ташкил этилади: дастлабки танлов; махсус касбий танлов; якка тартибдаги якуний сухбат. Бир боскичдан муваффакиятли ута олмаган номзодлар кейинги боскичга куйилмайди. Номзодлар синовларни узбек ёки рус тилларидан бирини танлаган холда топширадилар.

Академияга номзодларни танлаш ва укишга кабул килиш учун Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан вазирлик ва Академиянинг расмий веб-сайти хамда оммавий ахборот воситалари оркали танлов эълон килинади. Унда ариза кабул килинадиган манзил, танловни утказиш муддатлари ва жойи, укишга кабул килиш шартлари хамда танловни утказиш билан боглик бошка маълумотлар акс эттирилади. Академияга укишга кабул килишни сифатли ташкил этиш максадида Узбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан Номзодларни танлаш ва укишга кабул килиш буйича кабул комиссияси ташкил этилади. Кабул комиссияси уз фаолиятини кабул йилининг 1 февралидан 31 августига кадар Академияда олиб боради.

Дастлабки танловнинг асосий максади Академияга укишга кириш истагини билдирган номзодларни тавсифловчи маълумотларнинг улар келгусида ички ишлар органларида хизмат килиши учун мослигини ва номзодларнинг соглиги холатини аниклашдан иборат.

Академияга укишга кириш учун номзодларнинг аризалари (Академияга укишга кириш учун номзод ички ишлар органи ходими булган такдирда, уларнинг билдиргилари) кабул йилидан олдинги йилнинг 15 ноябридан кабул йилининг 15 февралига кадар кабул килинади.

Аризага куйидаги хужжатлар илова килинади:

ариза берувчининг паспорти нусхаси;

ариза берувчининг тугилганлик хакидаги гувохномаси нусхаси, тугилганлик хакидаги гувохнома алмаштирилган ёхуд фамилияси, исми, отасининг исми ва бошка маълумотлар узгартирилган булса, бу хакда ФХДЁ органининг маълумотномаси;

ариза берувчининг якин кариндошлари паспорти, никох тузилганлиги хакидаги гувохнома, никохдан ажралганлик хакидаги гувохнома, ногиронлик (агар мавжуд булса), кариндошларининг улими хакидаги гувохномалари нусхалари;

Академияга укишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш хукукини тасдикловчи хужжатларнинг нусхаси;

3×4 сантиметр улчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз) хамда 9×12 сантиметр улчамдаги 2 та фотосурат (бош кийимсиз);

номзод томонидан кулда ва компьютерда ёзилган таржимаи хол;

анкета (суровнома);

укиш, иш (агар укиётган ёки ишлаётган булса) ва яшаш жойидан тавсифнома хамда маълумотнома (яшаш жойидан берилган маълумотномада номзоднинг оила аъзолари курсатилади);

ариза берувчининг маълумоти тугрисидаги хужжатлар нусхаси хамда уларнинг бахолар курсатилган иловаси нусхаси;

харбий хизматга чакирилувчининг кайд этилганлиги тугрисидаги гувохномаси ёки харбий гувохномаси;

доимий руйхатда турган жойидан белгиланган намунадаги соглигининг холати хакида маълумотнома (буй-басти курсатилган холда);

мехнат дафтарчаси нусхаси (агар мавжуд булса);

олий харбий таълим муассасасига укишга киришга номзоднинг ота-онаси розилик хати.

Аризани кабул килган ички ишлар органи ходими ушбу бандда курсатилган хужжатларнинг аслини текшириб олади. Ишчи гурух томонидан хизмат уташ хусусиятидан келиб чикиб, шунингдек, айрим хужжатларга аниклик киритиш максадида тегишли муассасадан кушимча хужжат ёхуд маълумотлар талаб килиб олиниши мумкин.

Ички ишлар органи ходимларининг билдиргисига куйидаги хужжатлар илова килинади:

якин кариндошларнинг паспорти, тугилганлик хакидаги гувохномаси, вафот этганлар булса, уларнинг улими хакидаги гувохнома нусхалари;

Академияга укишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш хукукини тасдикловчи хужжатларнинг нусхаси;

3×4 сантиметр улчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз) хамда 9×12 сантиметр улчамдаги 2 та фотосурат (бош кийимсиз).

Дастлабки танлов боскичида иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмайди.

Дастлабки танлов: Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари битирувчилари хамда фукаролар учун – уларнинг доимий яшаш жойидаги тегишли ички ишлар органларида; харбий академик лицейлар битирувчилари учун – (хужжатларни туплаш ва урганиш тадбирлари) уларнинг доимий яшаш жойидаги тегишли ички ишлар органларида ва (тиббий курикдан утказиш тадбирлари) харбий академик лицей жойлашган худуддаги ички ишлар органларида; ички ишлар органлари ходимлари ва харбий хизматчилари учун – уларнинг хизмат жойи ва харбий кисмларда (муассасаларда) утказилади.

Дастлабки танлов куйидаги тадбирларни уз ичига олади: хужжатларни туплаш ва урганиш; тиббий курикдан утказиш.

Хужжатларни туплаш ва урганиш натижаларини тахлил килиш номзод тугрисидаги маълумотларни режали жамлаш ва тизимлаштириш усули билан утказилади. Номзодларнинг хужжатларини туплаш ва урганиш ишлари дастлабки танлов тадбирлари якунлангунга кадар амалга оширилади. Хужжатларни туплаш ва урганиш натижалари буйича номзоднинг келгусида ички ишлар органларида хизмат килиши мумкинлиги тугрисида Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ишчи гурухлар томонидан хулоса чикарилади. Номзодлар Вазирлар Махкамасининг “Узбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва харбий-тиббий экспертизани утказиш тартиби тугрисида низомни тасдиклаш тугрисида” 2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон карорига мувофик вазирлик ва ички ишлар органларида махсус ташкил этиладиган харбий-тиббий комиссиялар томонидан тиббий курикдан утказилади.

Тиббий курикдан утказиш натижалари асосида номзоднинг соглигига кура Академияда укишга яроклилиги даражаси тугрисида харбий – тиббий комиссия томонидан хулоса чикарилади.

Номзодларнинг хужжатларини расмийлаштириш жараёнида ички ишлар органларида хизмат килишга тускинлик килувчи маълумотлар аникланганда ёки соглигининг холати буйича хизматга яроксиз деб топилган такдирда хужжатларни расмийлаштириш тухтатилиб, уларни ички ишлар органларига кабул килиш максадга мувофик эмаслиги тугрисида ички ишлар органлари рахбарлари томонидан карор кабул килинади ва бу хакида номзодга ёзма хабар килинади.

Дастлабки танлов боскичидан муваффакиятли утган хамда шахсий хужжатларининг йигмажилди тулик расмийлаштирилган номзодларни махсус касбий танловда иштирок этиш учун юбориш тугрисидаги карор ички ишлар органлари рахбарлари томонидан хулоса куринишида тасдикланади. Мазкур хулоса номзоднинг шахсий хужжатлари йигмажилдлари билан биргаликда ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ишчи гурухлар томонидан кабул йилининг 20 май кунига кадар Кабул комиссиясига юборилади. Кабул комиссияси такдим этилган шахсий хужжатлар йигмажилдларини руйхатга олади хамда уларнинг белгиланган талабларга мувофиклигини текширади.

Махсус касбий танловнинг асосий максади номзодларнинг ички ишлар органларида хизматни уташи учун уларнинг соглиги ва психофизиологик хусусиятларининг мос келишини хамда номзодларнинг жисмонан согломлиги ва интеллектуал салохиятини аниклашдан иборат.

Куйидагилар махсус касбий танловнинг асосий вазифалари хисобланади:

такдим этилган хужжатлар ва номзодни тавсифловчи материалларни урганиш;

номзодларнинг психофизиологик хусусиятларини, соглигини урганиш;

номзоднинг умумжисмоний тайёргарлиги, билим даражаси ва чет тиллари буйича укув дастурларини узлаштирганлик даражасини хар томонлама ва холисона бахолаш;

номзодларни якка тартибдаги якуний сухбатга куйиш тугрисида узил-кесил карор кабул килиш (махсус касбий танлов натижалари буйича).

Махсус касбий танлов куйидаги тадбирларни уз ичига олади: хужжатларни урганиш; тиббий курикдан утказиш; психофизиологик урганиш; ёзма иш (баён ёки иншо); умумжисмоний тайёргарлик даражасини бахолаш; чет тилларини узлаштирганлик даражасини бахолаш.

Номзодлар тиббий курикдан Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруги билан тасдикланадиган, тиббиёт мутахассисларидан махсус шакллантириладиган харбий-тиббий комиссия томонидан Вазирлар Махкамасининг “Узбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва харбий-тиббий экспертизани утказиш тартиби тугрисида низомни тасдиклаш тугрисида” 2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон карорига мувофик утказилади. Тиббий курикдан утказиш натижалари асосида номзоднинг соглигига кура Академияда укишга яроклилик даражаси тугрисида харбий-тиббий комиссия томонидан хулоса чикарилади. Соглигининг холатига кура Академияда укишга яроксиз деб топилган номзодлар танловнинг кейинги тадбирларига куйилмайди.

Психофизиологик урганиш, ёзма иш, умумжисмоний тайёргарлик ва чет тилларини узлаштирганлик даражаларини бахолаш буйича тупланиши мумкин булган энг юкори баллнинг 50 фоизидан кам балл туплаган номзодлар кабул комиссиясининг карорига кура якка тартибдаги якуний сухбатга куйилмайди. Номзодларга махсус касбий танловнинг психофизиологик урганиш, ёзма иш, умумжисмоний тайёргарлик ва чет тилларини узлаштирганлик даражаларини бахолаш тадбирлари буйича синовларни кайта топширишга рухсат берилмайди.

Якка тартибдаги якуний сухбатнинг асосий максади хукукшунослик, Узбекистон ва жахон тарихи, адабиёт, маънавият асослари ва миллий истиклол гояси: асосий тушунча ва тамойиллар фанлари буйича номзодларнинг билимларини хар томонлама ва холисона бахолашдан иборат. Якка тартибдаги якуний сухбат Кабул комиссияси томонидан коллегиаллик принципи асосида хар бир фан буйича камида бир нафардан малакали мутахассис жалб этилган холда утказилади. Кабул комиссияси томонидан махсус касбий танлов натижалари ва якка тартибдаги якуний сухбат буйича номзодни Академияга укишга кабул килиш тугрисида узил-кесил карор кабул килинади. Номзодларга якка тартибдаги якуний сухбатни кайта топширишга рухсат берилмайди.

Вазирлар Махкамасининг “Таълим муассасаларида чет тилларини укитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида” 2017 йил 11 августдаги 610-сон карори асосида чет тилларини билиш даражаси хакида давлат намунасидаги В1 ва ундан юкори даражадаги малака сертификатига эга булган номзодларга чет тили фанидан белгиланган максимал балл берилади ва улар чет тили фанидан утказиладиган синовдан озод этилади. Хизмат мажбуриятларини бажариш чогида халок булган харбий хизматчилар ва хукукни мухофаза килиш органлари ходимларининг фарзандлари Академияга дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари хамда тегишли вазирлик ёки идора рахбарининг такдимномаси асосида, Узбекистон Республикаси таълим муассасаларига укишга кабул килиш буйича давлат комиссиясининг карори билан якка тартибдаги якуний сухбатсиз укишга кабул килинадилар. Узбекистон Республикаси Президентининг “Узбекистоннинг укувчи ёшларини рагбатлантириш чоралари тугрисида” 1993 йил 5 февралдаги ПФ-555-сон Фармонига мувофик ва Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон карори билан тасдикланган Халкаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобакалари голиблари булган академик лицейлар, касб-хунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари укувчиларини такдирлаш тартиби тугрисидаги низомга мувофик дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари асосида халкаро ва республика олимпиадалари голиблари Кабул комиссиясининг карорига кура Академияга якка тартибдаги якуний сухбатсиз укишга кабул килинадилар. Халкаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобакаларининг Академияга танловдан ташкари укишга кабул килишга тавсия этилган голиблари руйхати Узбекистон Республикаси таълим муассасаларига укишга кабул килиш буйича Давлат комиссияси томонидан тасдикланади.

Номзодлар махсус касбий танлов ва якка тартибдаги якуний сухбат натижалари асосида Академияга укишга кабул килинади. Академияга укишга кирган номзодлар курсантлар сафига кабул килинади. Кабул комиссияси хар йили 10 июлга кадар номзодларни укишга кабул килиш масаласини куриб чикади ва тегишли баённомани расмийлаштиради.

Номзодлар танловлар пайтида Академия худудига уяли телефонлар ва бошка алока воситаларини олиб кириши ва фойдаланиши катъий ман этилади. Номзод томонидан синовларга микрокалькуляторлар, лугат, жадваллар, китоблар, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кирилиши, синовлар пайтида бир-бирига ёрдам бериши, бировнинг урнига кириши, синов утказиш тартибини бузиш деб хисобланади, бу хакда тегишли далолатнома тузилади ва кабул комиссияси раиси укишга кабул килиш буйича танловларнинг исталган боскичида четлатиш хукукига эга.

Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг сиртки таълим шаклига номзодларни танлаш ва укишга кабул килиш тартиби тугрисидаги низомга кура, академияга ички ишлар органларида камида уч йиллик иш стажига эга булган, ёши уттиз бешдан катта булмаган ички ишлар органлари ходимлари ва харбий хизматчилари танлов асосида укишга кабул килинади. Академияда укиш муддати олий маълумотга эга булмаган шахслар учун турт йил, олий маълумотга эга булган шахслар учун уч йилни ташкил этади. Академияда укиш олий маълумотга эга булган шахслар учун тулов-контракт асосида амалга оширилади. Академияга укишга кабул килиш танлов, тенг хукуклилик ва кабул килишнинг ягона коидалари принциплари асосида куйидаги боскичларда ташкил этилади: дастлабки танлов; махсус касбий танлов; якка тартибдаги якуний сухбат.

Бир боскичдан муваффакиятли ута олмаган номзодлар кейинги боскичга куйилмайди. Номзодлар синовларни давлат тили ёки рус тилидан бирини танлаган холда топширадилар.

Дастлабки танловнинг асосий максади Академияда укишга кириш истагини билдирган номзодлар хакидаги маълумотларни, унинг хизмат фаолиятидаги курсаткичларини урганиш, уларни хар томонлама ва холисона бахолашдан иборат.

Махсус касбий танловнинг асосий максади номзодларнинг маънавий- ахлокий хислатлари, интеллектуал салохияти, умумий дунёкарашини, уз нуктаи назарини асослаб бериш кобилиятини ва чет тилларини узлаштирганлик даражасини аниклашдан иборат.

Якка тартибдаги якуний сухбатда номзоднинг хукукшунослик, адабиёт, маънавият асослари ва миллий истиклол гояси: асосий тушунча ва тамойиллар фанларини узлаштирганлик даражасини хар томонлама ва холисона бахолашдан иборат.

Вазирлар Махкамасининг “Таълим муассасаларида чет тилларини укитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида 2017 йил 11 августдаги 610-сон карори асосида чет тилларини билиш даражаси хакида давлат намунасидаги В1 ва ундан юкори даражадаги малака сертификатига эга булган номзодларга чет тили фанидан белгиланган максимал балл берилади ва улар чет тили фанидан утказиладиган синовдан озод этилади.

Хизмат мажбуриятларини бажариш чогида халок булган харбий хизматчилар ва хукукни мухофаза килиш органлари ходимларининг фарзандлари дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари асосида Узбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тавсиясига кура Узбекистон Республикаси таълим муассасаларига укишга кабул килиш буйича давлат комиссиясининг карори билан якка тартибдаги якуний сухбатсиз укишга кабул килинадилар.

Ички ишлар органларидаги хизмат фаолияти давомида эришган ютуклари учун давлат мукофотлари билан такдирланган номзодларга комплекс тест синовлари ва якка тартибдаги якуний сухбат учун ажратилган энг юкори баллнинг 10 фоизи микдорида кушимча имтиёзли балл берилади.

Номзодлар махсус касбий танлов ва якка тартибдаги якуний сухбат натижалари асосида Академияга укишга кабул килинади. Академияга укишга кирган номзодлар курсантлар сафига кабул килинади.