Facebook ижтимоий тармогидаги иккита гурухда бир вактнинг узида Nexia русумли автомобиль хакида хабар эълон килинди. Ушбу автомобиль давлат ракамини тусиб турувчи парда билан жихозланган булиб, мазкур холат Узбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тугрисидаги кодекснинг 125-моддасининг (“Транспорт воситаларидан фойдаланиш коидаларини бузиш”) 6-кисмига мувофик, ноконуний хисобланади.
ИИББ маълумотига кура, фойдаланувчилардан бирининг Facebook’даги гурухда хабар беришича, юкоридаги Nexia давлат ракамини беркитиш билан чекланмасдан, авариявий холатларни хам юзага келтирган, эълон муаллифини хакорат килган ва йул харакати коидаларини бир неча бор бузган.
Шу вактнинг узида бошка фойдаланувчи хам гурухлардан бирида давлат раками махсус мослама билан тусилгани маълум килиб, ушбу холатнинг хукми хакида савол йуллаган.
ИИББ маълум килишича, Nexia русумли автомобиль хайдовчиси, сирдарёлик 29 ёшли Мирза Бобур П. 125-моддага мувофик жаримага тортилди. Автомобиль амалдаги конунчиликка мувофик “Чорсу” жарима майдончасига жойланди.
Фойдаланувчи эълонида кутарилган саволларга жавоб тарикасида айтилишича, Узбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тугрисидаги кодекснинг 34-моддасига мувофик, “Башарти шахс бир неча маъмурий хукукбузарлик содир этган булиб, шу хакдаги ишлар бир вактнинг узида айни бир орган (мансабдор шахс) томонидан куриб чикилаётган булса, бу шахсга нисбатан кулланиладиган узил-кесил жазо огиррок маъмурий жазони назарда тутувчи санкция доирасида кулланилади”.
Узбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тугрисидаги кодекснинг 125-моддасига мувофик, “давлат ракам белгиси ясама ёки узга усулларда узгартирилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат ракам белгиси айни шу транспорт воситасига тегишли булмаган транспорт воситасини бошкариш – энг кам иш хакининг ун баравари микдорида жарима солишга сабаб булади”.