Главная / Иктисодиёт / Хукумат карори: билет операцияларининг ягона электрон тизими яратилади

Хукумат карори: билет операцияларининг ягона электрон тизими яратилади

Вазирлар Махкамасининг “Билет операцияларининг ягона электрон тизимини яратиш ва жорий килиш чора-тадбирлари тугрисида”ги карори кабул килинди.

Хужжат билан Узбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Маданият вазирлиги хузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамгармаси, Молия вазирлиги хамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг маданият ва санъат муассасаларида блокчейн технологиясидан фойдаланган холда Билет операциялари ягона электрон тизимини (БОЯЭТ) ишлаб чикиш ва жорий этиш тугрисидаги таклифига розилик берилди.

Белгилаб куйилишича:

БОЯЭТда блокчейн технологиясидан ички жараёнларни оптималлаштириш ва БОЯЭТга уланадиган юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган билет операциялари шаффофлигини ошириш, БОЯЭТ фойдаланувчилари томонидан амалга оширилган операциялар тугрисидаги маълумотлар туликлигини таъминлаш, шунингдек, БОЯЭТ доирасида фойдаланувчилар ва юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган фаолият буйича маълумотлар хисобга олинишининг шаффофлигини ошириш ва оптималлаштириш билан боглик булган бошка максадларда фойдаланилади;

ic-bsdcgwjevw0evckavs1ksdo7qie35

маданият ва санъат сохасида, шунингдек, билетлар эмиссияси билан боглик булган бошка сохаларда, шу жумладан кинотеатрлар, театрлар, шунингдек, тадбирларга бориш учун электрон билетлар сотиш сервислари ва хизматлар курсатиш, ишларни бажариш буйича фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари мазкур карорда белгиланган тартибда БОЯЭТга уланиш хукукига эга;

Жамгарма БОЯЭТ ишлаб чикилиши буйича давлат буюртмачиси булиб, БОЯЭТ ишлаб чикилиши, жорий килиниши ва ишлаши учун зарур булган ишлар, хизматлар, махсулотлар давлат хариди учун, шу жумладан конунчиликда белгиланган тартибда БОЯЭТ ишлаб чикувчисини, ускуналар, шунингдек, БОЯЭТ ишлашини таъминлаш, модернизация килиш, кейинги ривожланиши учун бошка товар ва хизматлар етказиб берувчисини танлаш, шунингдек, БОЯЭТ фойдаланувчилари – юридик ва жисмоний шахсларнинг уланиши ва уларга хизмат курсатилиши буйича давлат буюртмачиси хисобланади.

Жамгарма:

2020 йилнинг 1 январигача булган муддатда уз маблаглари хисобига БОЯЭТ яратилиши ва ишга туширилишини таъминлайди;

Узбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда 2020 йилнинг 1 апрелигача булган муддатда БОЯЭТ доирасида интернет-эквайрингни куллаб хорижий валютада электрон тулов ва электрон билетлар сотиб олишнинг замонавий механизмларини жорий этади.

Электрон билет сотиш учун мазкур тизимга уланиш схемаси куйида келтирилган:

Яна маълумот

Rj1axTqfRwTjCISEOyi1jmaKQK8ga0NG

Captiva 5 нархи неч сум эълон

«Сaptiva 5» 221 млн 691 минг сумдан 309 млн 900 минг сумгача нархда сотувга чикарилади. …