Главные новости
Главная / Сиёсат / Хукуматга вакцина харид килиш ва ахоли вакцинациясини амалга ошириш йулларини пухта урганиб чикиш топшириги берилди
<

Хукуматга вакцина харид килиш ва ахоли вакцинациясини амалга ошириш йулларини пухта урганиб чикиш топшириги берилди

Айни дакикаларда президент Шавкат Мирзиёев навбатдаги видеоселектор йигилиши утказмокда. Тадбирда бугун Узбекистон буйлаб коронавирус пандемиясини жиловлаш борасида амалга оширилаётган ишлар чукур тахлил килинмокда.

Жумладан, охирги пайтда дунёда Covid-19 инфекциясининг таркалиши кескин тезлашиб, жами касаллар сони 19 миллионга якинлашгани, курбонлар хам купайгани афсус билан таъкидланди. Вазият гоят жиддийлигини 31 июлда Жахон согликни саклаш ташкилоти пандемия билан боглик халкаро фавкулодда холатни яна 3 ойга узайтиргани хам курсатиб турибди.

Мамлакатимизда охирги бир хафтада 5 мингдан ортик янги касал аникланиб, жами вирус юктирганлар сони 27 мингтага якинлашди. Энг ёмони, корановирусга кушимча тарзда, асорати огиррок булган пневмония холатлари хам купаймокда.

Ушбу холатни инобатга олиб, юртимизда кушимча чоралар курилди. Жумладан, охирги 20 кунда коронавирусни даволаш уринлари 3,5 баробарга купайтирилди ва карийб 65 мингтага етказилди.

Жойларга кушимча равишда карийб 800та тез тиббий ёрдам машиналари етказиб берилди.

Кушимча 4 мингта нафас бериш ускуналари (УСВ, портатив сунъий нафас бериш аппарати, кислород концентратори) олиб келиниб, уларнинг сони 6,5 мингтага етди.

«Ахоли уртасида вирус таркалишининг олдини олиш ва беморларни даволаш буйича олиб борилаётган тизимли ишларни янада кучайтирган холда давом эттиришимиз зарур», деди давлат рахбари.

Хусусан, Согликни саклаш вазирлиги, хокимлар ва секторлар рахбарлари коронавирус ва пневмонияни даволаш буйича хар томонлама тайёр булиши, хар бир беморга керакли тиббий ёрдам курсатилиши, уларнинг холатидан келиб чикиб шифохонага ёткизилиши ва даволаниши учун шахсан жавобгар булиши кайд этилди.

Жойлардаги бирламчи тиббий хизмат курсатиш тизими ишини янада жонлантириш кераклиги таъкидланди.

Мисол учун, пойтахтимизда «оилавий поликлиника – мобил бригадалар – махсус поликлиникалар – «103» тез ёрдам хизмати» тизимининг узвий ишлашини таъминлаш хисобига бир хафтада согайганлар улушини 45 фоиздан 58 фоизга оширишга эришилди.

Шу муносабат билан, бош вазир уринбосари Бехзод Мусаевга хокимликлар ва сектор рахбарлари билан бирга бир хафта муддатда «Тошкент шахри тажрибаси» негизида худудларда симптомсиз беморларни уз уйида мобил тиббий гурухлар ёрдамида уларнинг кумак ва тавсиялари асосида даволаш тизимининг жорий этилишини якунлаш вазифаси юклатилди.

Президент Шавкат Мирзиёев, шунингдек, худудларда Covid-19’га чалинганларни кабул килиш ва саралаш буйича марказларни ташкил этган холда, кичик шифохоналарни уз профилига мувофик бошка турдаги ва сурункали касалларни даволашга кайтариш лозимлигини айтди.

«Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар хокимликлари худудларга Тошкентдан бириктирилган ихтисослаштирилган марказлар ва олий таълим муассасалари рахбарлари ишини янада самарали ташкил этишларига хар томонлама кумаклашишлари керак», деди давлат рахбари.

Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, хар бир огир беморни даволаш тактикаси буйича юртимиз ва хориждаги малакали мутахассислар билан видеоалока оркали маслахат бериш тизимини мунтазам равишда унумли ишлатиш максадга мувофик.

Маълумки, бугун катор мамлакатлар согликни саклаш ва фармацевтика тизимларида коронавирус давосини топиш йулида тинимсиз изланишлар олиб борилмокда. Мисол учун, Хитой, Хиндистон, Буюк Британия, Россия фармацевтика компаниялари якин вакт ичида вакцина ишлаб чикаришни бошлаши хакида хабар килиняпти.

Бош вазир уринбосари Бехзод Мусаевга бир хафта муддатда етакчи олимлар ва тажрибали шифокорлар билан маслахатлашган холда, вакцинани харид килиш ва мамлакатимиз ахолиси вакцинациясини амалга ошириш йулларини пухта урганиб чикиш топшириги берилди.

Касалликнинг олдини олиш, коронавирусга шубха булган фукароларни шифохоналарга етказиш, карантин талабларини тушунтириш ва бу жараёнда жамоатчилик назоратини амалга оширишда жойларда махалла идораларининг иштирокини кескин кучайтириш кераклиги уктирилди.

Чунки халкимиз турли хил масалаларда биринчи навбатда махаллага мурожаат килишга урганган.

«Республика буйича 9 минг 150 та махаллада карийб 40 минг одам бюджетдан ойлик олиб ишлайди. Уларнинг ойликларини хам жорий йилда карийб 1,5 баробарга ошириб бердик. Шундай огир шароитда нима учун улар четда туришлари керак? Уз ахолисининг ахволидан яхши хабардор булган, кайси хонадонда кандай бемор борлигини, кимнинг яшаш шароити кандайлигини, ким ёрдамга, ким врачга мухтожлигини улардан яхши биладиган бошка одамнинг узи йук пастки тизимда», дея таъкидлаган президент.

Бунинг учун хокимлар ва секторлар рахбарлари хар бир махаллада махалла раислари, профилактика инспектори ва бошка ходимлар, махалла фаоллари ва нуронийлар,  махаллаларга бириктирилган тиббиёт муассасалари ходимларини бирлаштириб, уз худудидаги ахоли, айникса кексалар холидан кунига хабар олиш, коронавирусга шубха булган ва касалликка чалинганларни тез тиббий ёрдам хизмати ва шифокорлар билан боглашни ташкил этишга бош-кош булишлари шартлиги тайинланди.

Шунингдек, улар ёрдамга мухтож оилаларга озик-овкат, уйда даволанишга тавсия килинган беморларга дори-дармон етказиб бериш ишларида фаол иштирок этишлари лозим.

«Бунга кушимча равишда, улар махалла худудида ахолининг зарурат булмаса кучага чикмаслиги ва тупланмаслиги, тиббий маска такиб юриши ва ижтимоий масофани саклаши, туй ва тадбирларни вактинча утказмаслиги каби мажбурий  талабларни доимий тушунтириши ва жамоатчилик назоратини амалга оширишлари шарт ва зарур», – деди президент Шавкат Мирзиёев.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

l086cnGbhp6Wh6ehXKXiXpHfrVjvX4qQ

Face-ID муаммолари, осонлашган тестлар, кечикаётган абитуриентлар — Тошкентдаги имтихонлардан видеорепортаж

2 сентябр куни соат 8:00да республика олий таълим муассасаларига кириш имтихонлари бошланди. Имтихонлар стадион ва …