Главные новости
Главная / Жамият / Хукумат дехкон хужаликлари буйича карор кабул килади. Жиддий узгаришлар кутиляпти
<

Хукумат дехкон хужаликлари буйича карор кабул килади. Жиддий узгаришлар кутиляпти

Вазирлар Махкамасининг “Дехкон хужаликлари фаолиятини ривожлантириш буйича кушимча чора-тадбирлар тугрисида”ги карори лойихаси мухокама учун эълон килинди.

Узбекистон Республикаси Кишлок хужалиги вазирлиги, Сув хужалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат кумитаси, Давлат статистика кумитаси, Давлат солик кумитаси, Вазирлар Махкамаси хузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат килиш давлат инспекцияси, Давлат хизматлари агентлиги, Узбекистон фермер, дехкон хужаликлари ва томорка ер эгалари кенгаши, Фукароларнинг узини узи бошкариш органлари фаолиятини мувофиклаштириш буйича Республика кенгаши, Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши хамда вилоят хокимларининг дехкон хужаликлари фаолиятини янада такомиллаштириш тугрисидаги таклифлари маъкулланиши мумкин.

yl_y1mca_onjhswqrserm45jas00ol5w

“Давергеодезкадастр” кумитаси, Давлат солик кумитаси, Инспекция, Кенгаш, Фукароларнинг узини узи бошкариш органлари фаолиятини мувофиклаштириш буйича Республика кенгаши, Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши хамда вилоят хокимликлари билан биргаликда дехкон ва шахсий ёрдамчи хужаликлари сони ва уларга бириктирилган ер майдонларини ялпи хатловдан утказилишини таъминлайди.

Ишчи гурухи хатлов натижасига кура аникланган хужаликларни ташкил этилишини конунийлиги юзасидан Вазирлар Махкамасига аник таклифлар киритади.

Ишчи гурухи томонидан тузилган далолатномага кура:

ердан максадсиз ва самарасиз фойдаланилган холларда ерга булган эгалик хукукини Узбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасига мувофик бекор килинишини;

кишлок хужалиги экини экиш учун мулжалланган ер майдонида узбошимчалик билан амалга оширилган курилишларни амалга оширган шахс маблаглари хисобидан бузилиши ва экин ер майдони даражасига келтирилиши, бу жараёнда низо юзага келган холларда ушбу харакат Узбекистон Республикаси Ер кодексининг 89-моддасига мувофик суд тартибида хал этилишини;

максадсиз фойдаланилган ер майдонини давлат захирасига кайтариб, дехкон хужаликларининг фаолиятини Узбекистон Республикаси “Дехкон хужалиги тугрисида”ги конунининг 27-моддасига мувофик тугатилишини таъминлайдилар.

Давлат хизматлари агентлиги хатлов натижасига кура, барча дехкон ва шахсий ёрдамчи хужаликларини давлат руйхати реестри билан таккослаган холда, руйхатда булмаган дехкон хужаликларини белгиланган тартиб ва муддатларда ягона дехкон хужалиги сифатида руйхатга олинишини таъминлайди.

Кишлок хужалиги вазирлиги, Сув хужалиги вазирлиги, Фукароларнинг узини узи бошкариш органлари фаолиятини мувофиклаштириш буйича Республика кенгаши, Кенгаш, Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят хокимликлари билан биргаликда 2020 йил хосили учун 2020 йилнинг 1 январига кадар, кейинчалик мавсумнинг 10 августига кадар экин майдонларига хар бир худуднинг ихтисослашуви, тупрок-иклим шароити, ерларнинг мелиоратив холати, унумдорлиги, сув билан таъминлангани ва дехкон хужалиги эгаси таклифини инобатга олган холда туксонбости, эртаги, уртаки ва кечки экин турларини жойлаштириш ва кишлок хужалиги махсулотлари етиштиришнинг прогноз курсаткичларини ишлаб чикади.

Фукароларнинг узини узи бошкариш органлари фаолиятини мувофиклаштириш буйича Республика кенгаши, Кенгаш, Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят хокимликлари билан биргаликда “Томорка хизмати” МЧЖлари томонидан дехкон хужаликларига шартнома асосида уруглар, кучатлар ва минерал угит, ёкилги-мойлаш материалларини хамда чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантириш учун озука (шрот, шелуха ва комбикорм) махсулотларини шартнома асосида етказиб беришни ташкил этишни таъминлайди.

Узбекистон Республикаси Кишлок хужалиги вазирлиги, Иктисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Кенгаш, Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят хокимликлари билан биргаликда хамда умумий ер майдони негизида ихтиёрий асосида иштирок этиш тамойилларида мустакил ва узаро боглик кишлок хужалиги корхоналари, дехкон хужаликлари хамда томорка ер эгаларининг кооперацион бирлашиши институтини кенгайтириш чораларини куради.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

RsCv8dx1EyHSdALTRgHCz7Gv8L6DyOI8

2020 йил 1 январдан янги нотариал харакатлар жорий этилади

Президент “Узбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислох килиш чора-тадбирлари тугрисида”ги фармонни имзолади. Фармонга кура, 2020 …