kalampirУзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан мамлакатда хориж тажрибаси асосида аччик калампир етиштиришни купайтириш чора-тадбирлари тугрисида карор кабул килинди. Бу хакда Адлия вазирлигининг ижтимоий тармокдаги каналида хабар берилди.

Карорга асосан кишлок хужалиги экинлари таркибини диверсификация килиш, фермер ва дехкон хужаликлари даромадини ошириш хамда экспорт хажмларини купайтириш максадида  хорижий тажриба асосида аччик калампир етиштирилиши йулга куйилади.

Шу максадда юкори хосилли калампир уруглари хориждан, шу жумладан Индонезия Республикасидан олиб келинади.

Хужжатда кайд этилишича, 2018 йилда Республика буйича жами 17117 гектар майдон, шу жумладан томорка ер участкаларида калампир экилиб, ундан жами 207015 тонна хосил олиш режалаштирилган.

Калампир махсулотларини етиштирувчи фермер, дехкон ва томорка хужаликларига калампир етиштириш учун шартнома асосида бунак маблаглари ва заруриятга кура моддий-техника ресурслари билан таъминлаш максадида “Узбекозиковкатхолдинг” компаниясининг худудлардаги “Калампир” масъулияти чекланган жамиятлари ташкил этилмокда.

Мазкур ташкилот етиштирилган аччик калампирни кайта ишлаш ва экспорт килиш билан хам шугулланади.