Главная / Жамият / Хукумат «Ногиронлиги булган шахслар хукуклари тугрисида»ги конун лойихасини маъкуллади
<

Хукумат «Ногиронлиги булган шахслар хукуклари тугрисида»ги конун лойихасини маъкуллади

Жорий йил 29 июль куни Узбекистон хукумати “Ногиронлиги булган шахслар хукуклари тугрисида”ги конун лойихасини парламентга киритиш учун маъкуллади. Бу хакда бош вазир уринбосари Азиз Абдухакимов хабар берди.

Ногиронлик нафакат алохида олинган фукаронинг, унинг оиласи, кариндош-уругларининг, балки давлат ва жамиятнинг олдида турган долзарб муаммо хисобланади. Ногиронлиги булган шахс – у хох болакай ёки катта ёшдаги инсон булмасин, жамиятнинг тулаконли аъзоси булиб, укиб, билим олиш, муайян касб эгаллаш, мехнат килиб, даромад топиш, оила куриб, фарзандларни тарбиялаш, кексайганда эса, килган мехнатларининг рохатини куриш, кексалик гаштини суришга хаклидир, деб ёзади бош вазир уринбосари.

bs8b_1mk2wyam42bkyk4jxocpn3fkyls

Шу боис, Узбекистон Республикасининг “Ногиронлиги булган шахслар хукуклари тугрисида”ги Конуни лойихаси ногиронлик муаммоларининг ечимига багишланган ва биринчи кабул килинадиган Конун лойихаси булиб, у узининг максад-мохияти билан жахон андозаларига, хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг “Ногиронлар хукуклари тугрисида”ги Конвенция тартиб-коидаларига тула мос келади.

Конун лойихасини ишлаб чикишда 20га якин вазирлик, идоралар, жамоат ташкилотлари, хусусан, республика ногиронлар жамияти, кузи ожизлар, карлар жамиятлари, ногиронлар жамиятлари ассоциацияси вакиллари масъулият билан иштирок этишди.

Ногиронлик белгилари буйича фукароларни камситишга йул куймаслик, ногиронлиги булган шахсларнинг гурурлари ва шахсий эркинликларини хурмат килиш, хукук ва озодликларини таъминлашда уларнинг жамиятимизнинг бошка аъзолари катори тенг хукукка эга эканликларини таъминлаш, ногиронлиги булган болаларнинг аста-секинлик билан ривожланаётган имкониятларини, уларнинг шахсий хусусиятларини хурмат килиш, атроф мухитда эркин харакатлана олишлари, укиш, касб эгаллашлари, мехнат килишлари, спорт ва маданий тадбирларда фаол иштирок этишлари, мавжуд имкониятлардан тулаконли фойдалана олишлари, жамият хаётида эркин ва тулаконли иштирок этишларини таъминлаш масалалари мазкур Конун лойихасининг асосий максадлари булди.

Хусусан, Узбекистон Республикасининг “Ногиронлиги булган шахслар хукуклари тугрисида”ги Конуни лойихасида ногиронлиги булган шахсларнинг хаёт кечириш сифатини янада яхшилаш максадида уларни ижтимоий реабилитация (абилитация) килиш, жамиятга мослаштириш максадида:

биринчидан, уй-жойга мухтож ёки яшаш шароитларини яхшилашга мухтож ногиронлиги булган шахсларнинг хисобини юритиш, уларга биринчилар каторида уй-жой билан таъминланиш хукукларини бериш, уй-жой сотиб олиш учун имтиёзли ипотека кредитларини олиш, куп квартирали уйларнинг пастки каватларида уй-жой олиш, биринчилар каторида ижтимоий уй-жойлар билан таъминланиш хукукларини бериш;

иккинчидан, республикадаги мавжуд мехмонхоналарда ногиронлиги булган шахсларга, шу жумладан, ногиронлик аравачаларидан фойдаланадиганларга, кузи ожиз ва кар-соков фукароларга махсус номерларни ажратиб, уларга шарт-шароитларни яратиш;

учинчидан, тугма ва орттирилган касалликлар асоратлари булган болаларда ногиронликни белгилашнинг ягона тизимини яратиш максадида, педиатрик тиббий-ижтимоий комиссияларни ташкил килиш;

туртинчидан, тиббий-ижтимоий экспертиза комиссиялари фаолиятида шаффофликни ошириш, фукароларни сансалорлик килмаслик, коррупция омилларига бархам бериш, ногиронлик белгилари аник холларда, фукароларни овора килмай, киска муддатларда уларга ногиронликни белгилаш;

бешинчидан, ногиронлик белгилари яккол булган ва уз уйларида ётиб колган фукароларга ногиронликни уйларида белгилаш;

олтинчидан, ногиронлиги булган шахслар жамоат ташкилотларининг хукуклари ва имкониятларини янада кенгайтириш масалалари Конун лойихасида тугридан-тугри курсатма булувчи нормалар этиб, белгиланмокда.

Ушбу Конун лойихасининг кабул килиниши БМТнинг “Ногиронлар хукуклари тугрисида”ги Конвенция хамда бу борадаги халкаро стандартлар тартиб-коидаларининг республикада жорий килинишини таъминлайди.

Ушбу хужжат лойихаси турли хаволаки меъёрларни узидан истисно килган, тугридан тугри таъсир курсатувчи Конун булиб, ногиронлиги булган фукароларнинг турли хил куринишдаги камситилишларига асло йул куймай, уларнинг хамжамиятнинг тулаконли аъзолари сифатида жамият хаётида тулаконли иштирок этишларини таъминлайди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

qcExCbuCfcfGBJhWOW-X1beLRUotTAbT

Пулат Бобожонов «Жаслик»даги махкумлар сонини очиклади

Узбекистон Республикаси ички ишлар вазири Пулат Бобожонов “Узбекистон 24” телеканалига Жаслик колонияси тугатилиши хакида интервью …