Главные новости
Главная / Жахон / Хужанддаги колонияда кутарилган исёнда камида 50 киши улгани айтилди
<

Хужанддаги колонияда кутарилган исёнда камида 50 киши улгани айтилди

Сугддаги камокхона.
Сугддаги камокхона.

Сугд вилояти маъмурий маркази Хужанд шахрида жойлашган каттик режимли колонияда кутарилган исён давомида камида 50 киши улган. Вокеа пайтида неча киши яралангани хозирча номаълум. Колония назоратчиларидан 6 нафари огир ахволда касалхонада колмокда. Бу хакда Озод Европа/Озодлик радиоси тожик хизмати (Озоди радиоси) хабар килди.

Олдинрок икки сокчи халок булгани тасдиклангани тугрисида хабар килинган эди. Хужанднинг 16-микрорайонида жойлашган колонияда махбуслар 8 ноябрга утар кечаси исён кутарган.

Озоди радиоси мухбири давлат идораларидан бирида исённи бостириш чогида улганлар руйхатини курган. Мухбирга кура, руйхат камида 50 та фамилиядан иборат.

Тожикистон расмийлари оммавий ахборот воситаларининг колонияда кутарилган исён тугрисидаги хабарларини хануз изохламаяпти.

Аснода исённи бостириш давомида улдирилган махкумлар солинган тобутлар очтирилмай кумдирилаётгани маълум булди. Дафн маросимлари милиция ходимлари назорати остида утмокда.

Улдирилган махкумлардан бири, 23 яшар Бахром Исмоиловнинг онаси Рукия Исмоилова углининг тобутини очишга рухсат беришмаганини Озоди радиосига айтиб берди.

Исмоилованинг айтишича, унинг угли Бахром 3 йил олдин 12 йилга озодликдан махрум килинган. Бахром Тожикистон Жиноят кодексининг 401- моддаси, 1- кисми (Ёлланиш) буйича айбдор, деб топилган.

Рукия Исмоиловага кура, у 8 ноябрь куни колония олдида жуда куп Тез ёрдам машиналари турганини курган. “Углим кумилган кабристонда яна уч махкум кумилди”, деган Исмоилова.

Озоди радиоси Тожикистон хукук-тартибот идораларидан бирининг мулозимига таяниб, исённи “Ислом давлати” террор гурухи жангарилари уюштирганини хабар килди.

“Ислом давлати” террор гурухининг маълум килишича, исён унинг “аскарларидан бири” томонидан амалга оширилган.

Гурух бундай баёнотни узинг “Амак” ахборот агентлиги оркали 8 ноябрда таркатди.

Агентликка кура, исён 7 ноябрь окшомида “Ислом давлати” жангчиси камокхона нозирига хамла килиши ортидан бошланган.

Хужанд шахрида жойлашган каттик режимли колонияда кутарилган исён тугрисидаги дастлабки хабарни мана бу ерда укинг.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

NsxJiLonGZPtlhPRNPc0Tt3hf4qu_qA5

Дунёдаги умумий карз 188 триллион долларга етди

Дунёдаги давлат ва хусусий карз рекорд кийматга етиб, 188 трлн долларни ташкил килмокда. Бу эса …