Главные новости
Главная / Сиёсат / «Хозир тадкикот килишга эхтиёж хам, вакт хам йук» — Окилов «Плаквенил» атрофидаги зиддиятлар хакида
<

«Хозир тадкикот килишга эхтиёж хам, вакт хам йук» — Окилов «Плаквенил» атрофидаги зиддиятлар хакида

Узбекистонда коронавирусдан даволаш протоколидан чикарилган гидроксихлорохин протоколга кайтиб кушилгани маълум булди. Расмийлар изохига кура, «Узбекистон бошкаларнинг тавсиясига эмас, уз тажрибасига асосланяпти».

Бугун, 3 август куни АОКАда Согликни саклаш вазирлиги вакиллари иштирокида булиб утган матбуот анжуманида «Плаквенил» дори воситаси (таъсир курсатувчи модда – гидроксихлорохин) атрофидаги бахслар юзасидан изох суралди.

Коронавирусга карши кураш штаби аъзоси Анвар Алимовнинг фикрича, гидроксихлорохин мавзуси – сиёсий масала.

«Жахон согликни саклаш ташкилоти «Плаквенил»нинг коронавирусни даволашдаги таъсирини урганиш буйича ишчи гурух ташкил этди. Аммо урганиш ишлари охиригача етказилмади, текширувлар тухтатилгани, бу мавзуга яна кайтилиши хакида 3 июнь куни маълумот берилди.


Анвар Алимов

ЖССТ давлатларга Lancet журналида чоп этилган маълумотларни асос сифатида даволаш протоколларини куриб чикинглар, деб тавсия берди. Бу «Плаквенил» мавзусининг сиёсий масала эканини курсатади», – деди Алимов.

Штаб аъзоси Хабибулло Окилов Узбекистон «Плаквенил» масаласида ЖССТ тавсиясига эмас, уз тажрибасига асосланаётганини таъкидлади.

«ЖССТ – топширик берадиган ташкилот эмас, у факат тавсия берувчи ташкилот. Унинг тавсияларини кабул килиш-килмаслик хар бир давлатнинг уз ихтиёрида.


Хабибулло Окилов

Узбекистон март ойидан бери коронавирус билан курашиб, бу борада уз тажрибасига эга булди. Шунинг учун бошкаларнинг тавсиясига эмас, уз тажрибасига асосланса булади.

Узбекистон тажрибасида «Плаквенил» ишлаяпти. Даволаш протоколининг 6-версияси – хозир амал килаётган вариантида хам «Плаквенил» бор. У факатгина касалликнинг бошлангич боскичида – дастлабки 3-5 кунда берилса, уз самарасини курсатмокда.

Шунингдек, бемор билан мулокотда булганларга профилактика сифатида «Плаквенил»дан хафтасига 2та таблетка бериляпти. Бу хам протоколга киритилган», деди у.

Окилов Kun.uz мухбирининг Узбекистонда 12 минг нафарга якин бемор «Плаквенил» билан даволаниб чиккани аник тадкикотларда уз исботини топган-топмагани хусусидаги саволига жавоб берди.

«Аввалрок Узбекистонда 12 минг нафар бемор даволаниб чикканини ва уларнинг аксарияти «Плаквенил» кабул килганини айтган эдим. Сунгги статистика буйича даволаниб чиккан 16 838 нафар беморнинг хам аксарияти «Плаквенил» олган. Чунки стационарларда даволанаётганларнинг купчилиги ягона схема асосида муолажаларни олмокда», – деди ССВ вакили.

Штаб аъзоси «Плаквенил»ни профилактика максадида ичиш мумкинлиги хакидаги саволга жавобан АКШ ва Бразилия давлат рахбарларини мисол сифатида келтирди.

«АКШ давлат рахбари Дональд Трамп, Бразилия президенти Жаир Болсонару хам коронавирусдан профилактика учун «Плаквенил» ичди.

АКШда коронавирус шифохоналарида ишлаётган узбек мутахассислари билан гаплашганимизда, улар хам «Плаквенил» буйича турли ёндашувлар борлигини, аммо шифохонада ишлаётганларнинг хаммаси профилактика учун шу дорини ичаётганини айтишди. Шунинг учун хам биз уни протоколга киритдик», деди штаб аъзоси.

Хабибулло Окиловнинг таъкидлашича, «Плаквенил»нинг Узбекистонда даволаш протоколидан чикарилиб, кейин яна киритилгани каби холат барча давлатларда кузатилмокда.

«Бутун дунё бу жараёндан бир утиб курди. Lancet журнали шундай ёзгани учун купчилик уни протоколдан чикарди, журнал маколасини кайтариб олгач, аксарият давлатлар яна уни куллашга кайтди. Биз хам уз тажрибамизга кайтдик. Бу доридан воз кечганимизда касаллик курсаткичлари салбий томонга узгарди», деди у.

Таъкидланишича, «Плаквенил»нинг Узбекистон тажрибасидаги ижобий таъсирини тасдикловчи тадкикотлар утказилмаган.

«Хозир бу дорининг таъсирини тадкикот килишга эхтиёж хам, вакт хам йук. 16 300 нафардан зиёд тузалиб чиккан беморларнинг касаллик тарихи бор. Улар архивда камида 25 йил туради. Улар асосида куп тадкикотлар килинади, унда хулосалар чикарилишига аминман»,  дея таъкидлади Хабибулло Окилов.

Эслатиб утамиз, Жахон согликни саклаш ташкилоти гидроксихлорохинни коронавирусга карши таъсирини урганиш буйича синовларни тухтатгач, бу дори воситаси Узбекистонда даволаш протоколидан чикарилган эди. Мазкур дори уйда даволанаётган беморларга бериладиган бепул дорилар тупламига кушилган.

Хабибулло Окилов жиддий эътирозларга карамай, Узбекистондаги поликлиникаларда «Плаквенил» дориси тавсия килиниши давом этаётгани юзасидан изох берган, 12 мингга якин коронавирус беморлари «айнан шу дори воситаси ёрдамида» тузатиб юборилганини айтган эди.

АКШ президенти Дональд Трампнинг маслахатчиси, мамлакатнинг бош инфекционисти Энтони Фаучи, Трампнинг фикрига карши равишда, COVID-19дан даволашда гидроксихлорохинни куллаш самарасиз эканини таъкидлаган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

l086cnGbhp6Wh6ehXKXiXpHfrVjvX4qQ

Face-ID муаммолари, осонлашган тестлар, кечикаётган абитуриентлар — Тошкентдаги имтихонлардан видеорепортаж

2 сентябр куни соат 8:00да республика олий таълим муассасаларига кириш имтихонлари бошланди. Имтихонлар стадион ва …