Главная / Жамият / Хотира абадий, кадр бардавом…

Хотира абадий, кадр бардавом…

3f48492b99783ca4d387c37b549506e8Мана неча йилдир-ки, 9 май юртимизда “Хотира ва кадрлаш куни” сифатида кенг нишонланиб келинади. Инсон кадри юксак булган Она диёримизнинг барча гушаларида кутлуг сана муносабати билан байрам тадбирлар юксак кутаринкилик билан утказилмокда.

Жорий йилнинг 4 апрелидаги “Иккинчи жахон уруши катнашчиларини рагбатлантириш тугрисида”ги фармони хамда “Хотира ва кадрлаш кунига тайёргарлик куриш ва уни утказиш чора-тадбирлари тугрисида”ги Узбекистон Республикаси карори ижросини таъминлаш максадида ташкил килинаётган тадбирларда 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жахон уруши катнашчилари, фронт орти мехнат фахрийлари ва нуронийларга юксак эхтиром курсатилмокда.

  Ана шундай хотира ва кадрлаш тадбири Тошкент шахар, Шайхонтохур туманидаги Одилхон Исмоилов бошчилигидаги Шайх Зайниддин жоме масжиди ташаббуси билан утказилди. Тадбирга Кукча, Оклон, Шофайз, Богкуча, Исломобод махаллаларида истикомат килувчи 200 нафардан зиёд мехмонлар, жумладан, Иккинчи жахон уруш катнашчилари, мехнат фронти фахрийлари ва нуронийлар таклиф этилди.

Дастлаб, фахрий мехмонлар Тошкент шахридаги Шахидлар хотираси хиёбонини зиёрат килишди ва утганлар хаккига Куръон тиловат килинди.

  Шундан сунг, маданий тадбир доирасида мехмонлар учун мухташам Версаль туйхонасида куркам байрам дастурхони ёзилди. Шунингдек, тадбирда Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Дин ишлари буйича кумита вакиллари, Узбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар булими рахбарлари, Шайхонтохур тумани хокимлиги мутасадди рахбарлари хам иштирок этди. Кечани Узбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар булими бошлиги Мухаммадназар Каюмов кириш сузи билан очиб, йигилганларни байрам билан муборакбод этди. Тадбирда Шайхонтохур тумани Бош имом-хатиби Одилхон кори Исмоилов утганлар рухига атаб Куръон тиловат килди ва дуога кул очганлар юртимизга тинчлик-осойишталик, кут-барака, кенг ризк тилашди.

 Дастурхонга узбек миллий ошхонасининг шох таоми – ош тортилди. Кечага ташриф буюрган хонандаларнинг дилтортар куй-кушиклари даврага узгача файз киритди.

“Шайх Зайниддин” жоме ммасжиди Матбуот хизмати

Яна маълумот

nUpwfes8jZf5puqVDrT-ygaHB6NViOgS

Кайси касалликларда Фитотерапия самарали таъсир килади?

Шифобахш усимликлардан тайёрланган дорилар кайси касалликларга самарали таъсир килиши хакида маълумот берилди. Шифобахш усимликлар кадимдан …