Главные новости
Главная / Спорт / «Хорижликка фукаролик бериб, миллий жамоада уйнатиш узбек футболига катта минус». Одил Ахмедов Купернинг хатоси, Машариповга маслахати ва «саботаж» хакида
<

«Хорижликка фукаролик бериб, миллий жамоада уйнатиш узбек футболига катта минус». Одил Ахмедов Купернинг хатоси, Машариповга маслахати ва «саботаж» хакида

Пандемия даври барча сохалар катори футболда хам кескин узгаришлар даврига сабаб булди. Kun.uz сайти мухбири Узбекистон миллий жамоаси хамда Хитойнинг «Шанхай СИПГ» клуби етакчиси Одил Ахмедов билан видеоконференция оркали богланиб, Узбекистон миллий жамоаси, легионерларимиз ва Хитой чемпионати борасида сухбатлашди.

Хитойдаги вазият, Шанхайдаги оиласиз хаёт ва узгарган чемпионат хакида

 – Хитойнинг Шанхай шахридаман. Уч ойдан купрок вакт давомида машгулотларда катнашиб юрибмиз, бирок хали чемпионат бошланганича йук, дея гап бошлади Одил Ахмедов.

– Хитой Суперлигаси уйинлари качондан бошланиши режалаштирилган?

– 25 июлдан бошланадиган булди. Клублар иккита гурухга саккиз жамоадан булиниб, иккита шахарда кароргохларда йигилишади. Уша ерда 14 ёки 17тадан уйин утказишимиз режалаштирилган. Уйинлар таквими хали маълум килинмаган.

 – Демак, чемпионат формати хам узгаради, шундайми?

– Худди шундай. Бу форматга кура, жамоалар иккига булинди. Икки гурухда хам кучли туртталик аниклангач, чорак финал, ярим финал ва финал оркали голиб номи аникланади.

– Хамма легионерлар жамоага етиб келдими?

– Келган. Охиргилардан булиб Марко Арнаутович етиб келди. У хали жамоага кушилгани йук, чунки хозир икки хафталик карантинда. Тез орада сафга кушилади.

– Пандемия сабаб клубнинг максадлари узгармадими?

– Йук, хар доимгидек хар бир турнирда ижобий катнашиш максад килинган.

– Тошкентдан Шанхайга качон кайтдингиз? Пандемия даврида Хитойда яшаш тарзи кай даража узгарган?

– Пандемия бошланганида хаммамиз уйимизга кетган эдик. Кейинчалик БААда йигинда булдик. Чунки уйинлар качон бошланишини хеч ким билмасди. Куп утмай, ОФК Чемпионлар лигаси уйинлари санасини хам бошка муддатга кучиргач, бизга карийб бир ойга жавоб берилди. Шунча пайт Узбекистонда булдим. Клубдан кунгирок булгач, 20 март куни яна Шанхайга етиб келиб икки хафта давомида уйда карантинда утирдим. Бу вактда жамоа машгулотларни бошлаганди ва мен хам йигинга кушилдим. Мана уч ой утдики, хали хам тайёргарлик куриб юрибмиз. Шанхайда оиламсиз хаёт жуда зерикарли. Хозирги шароитда таваккал килишни истамай, оиламни ташлаб узим келгандим. Бу ерда одатий хаёт тарзи кайтган. Аммо каерга бормасангиз хамма жойда эхтиёт чоралари кучайтирилган. Ресторанга хам, супермаркетларга хам киришда иссигингизни улчаб, хужжатларни текшириб, тестдан качон утганлигингизни куришади. Якинда Пекинда вазият огирлашган дейишди, лекин Шанхайда хаммаси жойида.

– Сизнингча, карантин даври футболга канчалик таъсир утказади? Умуман, охирги расмий уйинингизни эслай оласизми?

– Футболни согинсак-да, энг аввало соглик туради. Карантин жорий этилгани одамлар саломатлиги учун килинди. Энг тугри йул шу эди. Секин-аста хамма нарса жойига тушаяпти. Бу хам Худонинг бир синови булса керак.

– Жисмоний холатингиз кандай? Куз ойида Узбекистон миллий жамоаси уйинларигача кандай холатда буласиз?

– Биласизми, бир йил давомида машгулот утказсангиз хам, битта уйиннинг тажрибаси бошка булади. Шу боис жисмоний холат качон яхши булади – расмий уйинлар куп булса. Расмий уйинда майдонга тушганимга 5 ой булаяпти. Тез орада чемпионат бошланса, жисмоний холатимизни яна тиклаб оламиз.

«Миллий жамоадан 2-3 нафар футболчи билан гаплашаман, Халк билан якин алокадамиз»

 – Миллий жамоамиздаги футболчилар билан алокада булиб турибсизми?

– Биласиз, миллий жамоамиздаги футболчиларнинг аксари ёшлар. Энг ёши каттаси хозирча менман. Шу боис хар замонда гаплашиб турамиз, аммо куп эмас. Жалолиддин Машарипов, Жамшид Искандеров, Достон Турсуновлар ёзиб туришади. Колганлари билан деярли гаплашмайман. Узи миллий жамоада хам йигилганда жуда кам мулокотда буламиз.

– Хитойда клубингиз футболчилари билан канчалик якин алокадасиз?

– Клубимда хам миллий жамоаларда уйнайдиган футболчилар бор. 2-3 нафари билан алокаларимиз яхши. Айникса, легионерлардан бразилиялик Халк билан муносабатимиз анча яхши, борди-келдимиз бор.

– Бу йил бир катор футболчиларимиз легионерга айланишди. Аммо уларнинг аксарияти Жанубий Корея, Хитой ёки бошка давлатларнинг олий лигаси эмас, куйи дивизионларига утгани миллий жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамовнинг ташвишланишига сабаб булди. Жамоа сардори сифатида сиз бунга кандай карайсиз?

– Таккослаш канчалик тугри билмадим-у, лекин Хитойнинг хам Кореянинг хам биринчи лигалари ёмон эмас. Яъни, уша чемпионатларнинг хам асосий мураббийлари ва футболчиларини хорижликлар ташкил килади. Шу боис улар Хитой ёки Кореяни куйи дивизионига йул олса хам буни нормал холат деб тушунаман.

– Карантиндан кейин аксарият легионерларимиз хали формаларини тиклай олмагандек таассурот уйгонмокда. Айтайлик, Икром Алибоев Кореяда, Элдор Шомуродов Россияда аввалги сермахсуллигини намойиш эта олмаяпти. Бу уткинчи холатми ёки мухлисларнинг хавотирида асос борми?

– Бу энг аввало хар бир футболчининг узига боглик. Биласизми, хамма жойда хам айникса мураббийлар бир хил баркарор уйнайдиган футболчиларни кадрлашади. Шундай экан, уйлайманки сиз назарда тутган футболчиларимиз хам хулоса чикариб, уз устида ишлаб аввалги спорт формасини тиклай олишади.

«Машарипов четга кетиши керак, кейин кеч булиши мумкин»

 – Жалолиддин Машариповга Туркиянинг «Трабзонспор» клубидан кизикиш булди. Шота таклиф йук деди, Машарипов кизикиш бор деяпти. Сизнингча, футболчиларимиз Туркия чемпионатига йул олса, уйнаб кета олишадими?

– Жалол – иродаси кучли футболчи. Уни хар кандай жамоада уйнаб кета олади деб уйлайман. Унга кизикиш булмади, деган гап нотугри булса керак. Чунки хар бир мураббий хам узига керакли футболчини куйиб юборгиси келмайди. Шу боис Арвеладзе хам Машариповни ушлаб турган булса керак. Фикримча, Жалолиддин легионер сифатида узини синаб куриши керак.

Хозирда Суперлига уйинларини кузатиб бораяпман. Узимни хам бошимдан утган бу нарса. Узбекистонда хамма совринларни ютгандан кейин узимга хам Олий лигада уйнаш кизик булмай колганди. Майдонда нимани хохласам ушани кила олганимдим кейин барибир кизикиш бироз сунади. Бу нарса Жалолидин Машариповда хам булаётганини кураяпман. Жалол узини бошка чемпионатда синаб куриши керак деб уйлайман. Чунки уйин жихатдан узингни бошкалардан баландрок эканлигингни курсата олаяпсанми, демак узингдан кучлирок ёки узингга тенг футболчилар билан бирга футбол уйнашинг керак. Ушанда янада усасан. Акс холда карьерада оркага чекиниш булиб колиши мумкин.

– Жасур Жалолиддиновга Россиянинг «Локомотив» клубидан кизикиш булган. Бу чемпионатда уйнагансиз, айтинг-чи Жасурнинг кетишига вактлирок эмасми?

– Россия Премьер-лигасида узбекистонлик футболчилар учун туп суриш осон эмас. Чунки у ерда асосан жисмоний жихат мухим саналади, футболчи бакувват булиши керак. Масалан, Остон Урунов жисмонан бакувватлиги учун «Уфа» сафида уйнаб кета олаяпти.

Узимизда битта нарсага куп гувох буламан, битта футболчи чикиб колса, унга бу жамоа кизикаяпти, бошка клуб кизикаяпти, деган гаплар куп таркалади. Аммо расмий таклиф хакидаги хабарлар жуда кам. Агарда Жасур Россия чемпионатида уйнаб кета олса, бу унинг учун катта ютук булади.

«Купер кийналди, биз хеч качон химояда жуда зур уйнай олмаганмиз»

 – Суперлигада куп йиллардан бери туп сураётган легионер футболчиларни Узбекистон миллий жамоасига таклиф этиш хакида куп гапирилмокда. Сиз хорижлик легионерларнинг махаллийлаштирилиб, бош жамоамизга чакирилишига кандай карайсиз?

– Миллий жамоамизда хорижлик легионернинг уйнаши узбек футболига катта минус деганидир. Чунки Суперлигамизда шунча жамоалар ва канчадан-канча футболчиларимиз бор, хориж чемпионатларида узимизни легионерлар туп сураяпти. Ушалар орасидан хам миллий жамоамизга мос футболчилар чикмаса, бу жуда хам катта минус булади. Легионерлардан аксари Узбекистон фукаролигини кабул килди, энди улар Узбекистон миллий жамоасига ёрдам бера олади дейиш хам аслида нотугри, деб уйлайман. Сабаби Узбекистон чемпионати билан миллий жамоамизни таккослайдиган булсак ер билан осмончалик фарки бор.

Узбекистон миллий жамоаси кучли ракибларга карши уйнайди, Суперлигада эса кузатаяпмизки, уйинлар савияси у даражада юкори эмас. Уйлашимча, кимгадир Узбекистон фукаролигини бериш мажбуран килинаяпти, лекин бу узбек футболи обруси учун катта минус.

– Эктор Купер миллий жамоамизни бошкараётганда ва ундан кейин турли гап-сузлар булди. Тажрибали футболчи сифатида унинг мураббийлик фаолиятига кандай бахо берасиз?

– Эктор Купер жуда яхши инсон. Аммо жахон футболида кайсидир хорижлик мураббийни чакиришмокчи булишса, уша миллий жамоанинг уйин услубидан келиб чикиб, чакирилади. Бизнинг жамоамиз эса химоявий уйин услубига мос эмасди. Биз хеч качон химояда жуда зур уйнай олмаганмиз. Купер химоявий футбол курсатишга харакат килди, лекин жуда хам кийналди. Чунки химоявий футбол курсатиш учун химоявий футболчилар керак. Бизда эса химоявий футбочилар етарлича эмас. Шахсий фикрим, унинг иш услуби хам эскирок эди. Лекин футболчиларга рухан катта далда бера оладиган мураббий эди.

«Урнимга футболчи пайдо булса, жойимни эртагаёк бушатиб беришга тайёрман»

– Эмишки, Купернинг сунгги уйини булган Фаластинга карши маглубиятли бахсда футболчилар атайлаб уз даражасидан паст туп суриб, Купернинг истеъфосини истаган, яъни «саботаж» килишган. Буни Азиз Хайдаров бошчилигида Одил Ахмедов ва Анзур Исмоиловлар бирга килишди, деган миш-миш гаплар таркалди. Бу канчалик ростлиги номаълум, сиз бу хакда эшитдингизми, бу гапларга кандай муносабат билдирган булардингиз?

– Биласизми, футбол шунака нарсаки, 11 киши уйнайди, миллионлаб киши мухокама килади. Эшитаман десангиз миллион хил фикр ва хар хил гаплар. 2007 йилдан буён миллий жамоада уйнаб келаётган булсам, кураяпманки кимга нимадир берсам, Худо мени уша билан мукофотлайди. Мен шунча пайт туп суриб, бирор марта атайлаб оёгимни тортиб олган жойим булса, атайлаб захирага олишни сураган ёки югурмаган жойим булса, курсатиб беришсин-чи? Канака килиб шундай ишга бориш мумкин? Ахир, миллий жамоани ютиши узимни, оиламни обруси, ота-онамни фахри булса. Азиз ва Анзур учун хам бемалол айта оламан, бунака пасткашликка хеч качон боришмайди. Бундай гапни ким чикариши мумкин, уша пасткаш одамлар гапириши мумкин. Футболни умуман тушунмаган одам бундай гапларни гапириши мумкин. Футболда хар хил холат булиши мумкин, баъзида уйинимиз чикмай колади. Гохида бутун жамоа уйнамай, факат уч футболчи айбдор булиб колиши мумкин. Мабодо уша мураббий менга минг хил ёмонлик килган такдирда хам, футбол уйнамай колганимга сабабчи булган такдирда хам, хеч качон бунака пасткашликка бормайман.

– Одил, 2017 йил ЖЧ-2018 саралашидаги муваффакиятсизликдан кейин «Спорт» телеканалига чакирганимизда, «Агар ёшлардан ракобатбардош жамоа тузилса, миллий жамоадан кетишга розиман», деган эдингиз. Уша пайтда бундай кескин фикр билдиришингизга нима сабаб булган?

– Уша пайтда хар хил гапларни эшитасиз, миллий жамоа хакида ёзилаётган маколаларни укийсиз, ота-онамизга етиб боради. Айникса, уйдагилар шунака маколаларни куп укишади. Ушанда купчилик мени кариб колган деган. Ушанда хам айтгандим, хозир хам айтаман – миллий жамоада мендан кучли футболчи чикса, уз урнимни бушатиб беришга доим тайёрман. Чунки миллий жамоада энг кучлилар уйнаши керак. Купер мураббий булганида хам биринчи булиб узим бориб айтганман, “урнимга кучлирок футболчи булса кетишга тайёрман” деб, лекин у рози булмаган. Вадим Абрамов мураббий булганида хам Равшан Эрматов, Азиз Хайдаров, Карленович бирга мухокамага йигилганимизда бу мураббийга хам буни тугри тушунишимни узим айтганман, аммо Абрамов кераклигимни билдирган. Шунга карамай, хозиргача фикримдан собитман – урнимга ракобатбардош футболчи пайдо булса, жойимни эртагаёк бушатиб беришга тайёрман.

«Миллий жамоада уйнасам ёзишни бошлашади, устимдан кулиб чикади», дейди»

 – Мураббий миллий жамоага кераксан деб турса-ю, аксарият мухлислар буни аксини гапиришса, бунга кандай карайсиз?

– Айтайлик, мураббий уша 35 ёшли футболчини чакираяптими, демак унинг урнига муносиб ёшлар топилмаётганидан чакиради. Миллий жамоада шунака холатларга дуч келганманки, узимизни аксарият футболчиларимизга “кел, сен миллий жамоага уйнашинг керак”, деб айтсам, “мени миллий жамоага чакиришмаса хам майли”, дейишади. Нима сабабдан десам, “эртага миллий жамоа сафида майдонга тушсам, ёзишни бошлашади, устимдан кулиб чикади” – деган гаплар булган. Бу купрок футболчининг рухий холатига боглик. Бундай футболчилар рухан кучсиз булишади. Афсуски, шунака уйлайдиган футболчиларимиз жуда хам куп. Гап-сузга эътибор бермайдиган футболчилар бизда жуда хам кам. Юкорида бежизга Жалолиддин Машарипов хакида гапирдим, масалан у мана шундай гапларга эътибор бермай, уз устида ишлаб хозирги даражасига етди. Бизда купчилик футболчилар интернетда комментларни укиб, ижтимоий тармоклардаги гаплар сабабли майдонда узидаги бор иктидорни хам курсата олмайди.

Суперлигамизни кузатаяпман. Жуда куп футболчиларимиз таваккал килмайди. Яхшиси, тинчгина хато килмай ортга туп оширишни маъкул топади. Футболчи имконият булганда хам хужумга утишдан, ракибни алдашдан куркаяптими, демак у хали рухан тайёр эмас. Футболда психологиянинг урни жуда катта.

– Саудия Арабистонига карши Тошкентда маглуб булганимиздан кейин имкониятимиз кийинлашди. Колаверса, Саудияга карши ёзда уйнашимиз керак булган бахс пандемия сабабли кузга кучирилди. Бу яхши булдими ёки уз вактида уйнаганимиз яхшимиди?

– Албатта, Саудияда ёзда уйнагандан кура, кузда уйнаган яхши. Чунки иссикда футбол уз темпи ва чиройини йукотади, туп суришимиз хам осон булмасди. Имкониятимизни хали хам ёмон эмас, биз хеч нарсани йукотмадик. Саудия Узбекистонда ютиб кетган булса, биз нима учун Саудияга бориб ютмаслигимиз керак? Жамоамиз яхши тайёргарлик куриб, хатолардан тугри хулоса кила олсак, ижобий натижа билан кайтишимиз мумкин.

– Мухлисларсиз футболга куникиш кийин булмайдими?

– Афсуски, куникишга мажбурмиз. Вазият, шароит шуни такозо этмокда. Европада хам кураяпмизки, уйинлар худди уртоклик учрашувидек утмокда. Бежизга футбол мухлислар билан гузал дейилмайди. Футбол чиройини йукотиб куйгандек. Умид киламизки тез орада бу синовли дамлар утиб, футбол хам, хаёт хам аввалги холатга кайтади ва биз яна мухлислар каршисида футбол уйнаймиз.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

gettyimages-1223919616-2048x2048-680x470

UFC 249. Жастин Гетжи Тони Фергюсонни муддатидан аввал таслим килиб, енгил вазнда вактинчалик чемпионга айланди

АКШнинг Флорида штатида Тошкент вакти билан 10 май куни UFC 249 мусобакаси булиб утди. Фото: …