Главная / Сиёсат / Хорижий давлатлар рахбарлари Шавкат Мирзиёевга кутлов йуллади
<

Хорижий давлатлар рахбарлари Шавкат Мирзиёевга кутлов йуллади

Узбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва хукуматлар, халкаро ташкилотлар рахбарлари ва жамоат арбобларидан мамлакат мустакиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан кутловлар келмокда. Бу хакда давлат рахбари матбуот хизмати хабар берди.

n4jljg450afszgotysvdisdosuauesle

Хиндистон Республикаси бош вазири Нарендра Моди шундай ёзади:

“Узбекистон Республикаси мустакиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Сиз Жаноби Олийларига ва бутун Узбекистон халкига кизгин табрикларим ва саломларимни йуллашдан багоят мамнунман.

Хиндистон ва Узбекистон уртасидаги стратегик шериклик муносабатлари йил сайин мустахкамланиб бормокда. Сиз Жаноби Олийларининг жорий йил январь ойида Гужарат штатига ва ундан аввал Хиндистонга амалга оширган ташрифларингиз икки томонлама муносабатлар ривожини янги боскичга кутарди. Ишончим комилки, стратегик муносабатларимиз якин йилларда янада ривожланади ва бунданда кенг камровга эга булади.

Фурсатдан фойдаланиб, Сиз Жаноби Олийларига мустахкам соглик, фаровонлик, дуст Узбекистон халкига эса тинчлик ва бардавом тараккиёт тилайман.”.

Покистон Ислом Республикаси президенти Ориф Алвий:

“Узбекистон Республикасининг Мустакиллик куни муносабати билан Сизга кизгин табрикларимни йуллаш менга катта мамнуният багишлайди.

Покистон ва Узбекистонни умумий дин, мустахкам тарихий ва маданий муштаракликка асосланган самимий ва ишончли муносабатлар боглаб туради. Покистон узаро манфаатли сохаларда алокаларимизни бундан буён хам кенгайтиришдан манфаатдор. Аминманки, хамкорлигимиз келгусида хам халкларимиз манфаатлари йулида мустахкамланиб бораверади.

Фурсатдан фойдаланиб, Сиз Жаноби Олийларига сихат- саломатлик ва бахт-саодат, биродар Узбекистон халкига эса бардавом равнак ва фаровонлик тилайман.”.

Покистон Ислом Республикаси бош вазири Имрон Хон:

“Узбекистон Республикаси мустакиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Покистон Хукумати, халки ва шахсан уз номимдан Сизга, Жаноби Олийлари, Узбекистон Хукумати ва халкини чин юракдан муборакбод этиш менга катта мамнуният бахш этади.

Муштарак маданий ва тарихий илдизга эга икки томонлама муносабатларимиз утган йиллар давомида мустахкам биродарлик алокаларига айланди. Покистон ушбу дустона хамкорлик куламини янада кенгайтиришдан манфаатдор. Биз, шунингдек, икки мамлакат рахбарлари уртасидаги узаро ишонч ва хамфикрликни юкори кадрлаймиз.

Хамкорлигимизни янги боскичга олиб чикиш максадида Сиз Жаноби Олийларини узингиз учун кулай вактда Покистонда кутлашдан умидворман.

Фурсатдан фойдаланиб, Сиз Жаноби Олийларига мустахкам соглик ва омонлик, дуст Узбекистон халкига эса бардавом равнак ва фаровонлик тилайман.”.

Эрон Ислом Республикаси президенти Хасан Рухоний:

“Сиз Жаноби Олийларини, Узбекистон Республикаси Хукумати ва халкини мамлакатингиз Мустакиллиги куни муносабати билан самимий муборакбод этаман.

Икки давлат уртасидаги дустона алокалар кун сайин ривожланиб, чукурлашиб бормокда. Ишончим комилки, бу жараён хар икки томон манфаатларини таъминлаш хамда минтакавий хавфсизлик ва баркарорликни мустахкамлаш йулида давом эттирилади.

Фурсатдан фойдаланиб, Худованди каримдан Сиз Жаноби Олийларига осуда хаёт, дуст ва биродар Узбекистон Республикаси халки ва Хукуматига эса бахт-саодат хамда юксалиш тилаб коламан.”.

Озарбайжон Республикаси президенти Илхом Алиев:

“Сизни ва тимсолингизда бутун Узбекистон халкини уз номимдан ва Озарбайжон халки номидан миллий байрам – Мустакиллик куни билан чин юракдан муборакбод этаман.

Биродар Узбекистоннинг ижтимоий-сиёсий хаётида руй бераётган мухим узгаришлар, мамлакатнинг халкаро нуфузи кун сайин ортиб бораётгани бизни хурсанд килади.

Озарбайжон-Узбекистон давлатлараро муносабатлари ва стратегик шериклиги янада мустахкамланиб, узаро ишонч ва куллаб-кувватлашга асосланган хамкорлигимиз икки ва куп томонлама тарзда ривожланиши халкларимиз фаровонлигига бундан буён хам хизмат килади.

Мухтарам Шавкат Миромонович, ушбу тарихий кунда Сизга мустахкам соглик, ишларингизга муваффакият, биродар Узбекистон халкига эса бардавом тинчлик ва фаровонлик тилайман.”.

Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенко:

“Беларусь халки ва шахсан уз номимдан Сизни миллий байрам – Мустакиллик куни билан муборакбод этаман.

Дуст Узбекистоннинг ижтимоий-иктисодий тараккиётдаги салмокли муваффакиятлари, мамлакатнинг жахондаги урни муттасил юксалиб бораётганидан Беларусь халки нихоятда мамнун.

Беларусь ва Узбекистон уртасидаги узаро англашув ва куллаб-кувватлаш анъаналарига асосланган муносабатларининг бугунги даражасини юксак бахолаб, давлатларимизнинг стратегик шериклиги янада мустахкамланишига ишонч билдираман.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 июль – 1 август кунлари Беларусь Республикасига амалга оширган тарихий ташрифи мамлакатларимиз худудлари уртасидаги алокаларни кенгайтириш, турли сохаларда кушма лойихаларни самарали адо этиш учун кучли туртки булганига ишончим комил.

Сизга, мухтарам Шавкат Миромонович, чин юракдан сихат-саломатлик, туганмас гайрат-шижоат, уз олдингизга куйган барча максадлар руёбини, биродар узбек халкига эса фаровонлик ва равнак тилайман.”.

Германия Федератив Республикаси президенти Франк-Вальтер Штайнмайер:

“Узбекистон Республикаси Мустакиллик байрами муносабати билан самимий табрикларимни кабул килгайсиз.

Узбекистонга менда чукур таассурот колдирган ташрифимни, Сиз билан ишонч рухида батафсил фикр алмашганимизни катта мамнуният билан эслайман.

Ушбу ташриф, Сизнинг шу йил бошида Германияга амалга оширган ташрифингиз каби, узаро муносабатларимизни муваффакиятли ривожлантириш учун яхши замин яратишга хисса кушди.

Германия Сизни катъий ислохотлар сиёсатингизни давом эттиришингизда бундан буён хам куллаб-кувватлайди.

Сизга бахт-саодат, Узбекистон халкига эса эркинлик, хавфсизлик ва бардавом фаровонлик шароитида тинч-осойишта келажак тилайман.”.

Франция Республикаси президенти Эммануэль Макрон:

“Узбекистон Республикасининг миллий байрами муносабати билан уз номимдан ва Франция халки номидан Сизни самимий муборакбод этишдан хамда Узбекистон халкига бахт-саодат ва равнак тилашдан бахтиёрман.

Мамлакатларимиз бир-бирига якинлашиб бораётганини олкишлайман. Бу Сизнинг 2018 йил октябрь ойида диёримизга расмий ташрифингиз хамда жорий йил апрель ойида Франциянинг Европа ва ташки ишлар вазири хузуридаги Давлат котиби Жан-Батист Лемуаннинг Тошкент ва Самаркандга ташрифида уз аксини топди.

Ушбу ташрифлар икки давлат сиёсий сохадаги мулокотни жадаллаштиришдан манфаатдор эканини тасдикламокда. Жорий йил Париж шахрида утказилиши режалаштирилган икки томонлама сиёсий маслахатлашувлар бу борада навбатдаги кадам булади.

Иктисодиёт, туризм инфратузилмаси, авиация ва баркарор тараккиёт хамкорлигимизнинг устувор йуналишларидир. Умид киламанки, Франция ва Узбекистон уртасидаги савдо алокалари Сизнинг мамлакатимизга расмий ташрифингиз давомида эришилган келишувларга мувофик янада мустахкамланади.

Сизнинг минтакавий хавфсизликни мустахкамлаш ва Афгонистондаги вазиятни хал этиш борасидаги саъй-харакатларингизни олкишлайман. Франция Сизнинг мазкур йуналишдаги интилишингизни куллаб-кувватлайди.”.

Италия Республикаси президенти Сержо Маттарелла:

“Узбекистон давлат мустакиллиги эълон килингани байрами муносабати билан Сизга энг илик табриклар, дуст Узбекистон халкига самимий тилаклар билдиришга ижозат бергайсиз.

Италияга булажак ташрифингиз халкларимиз дустлигини мустахкамлаш хамда Тошкент ва Рим уртасидаги сиёсий, иктисодий ва маданий алокаларни янада ривожлантириш учун янги шароитлар яратади.

Шундай умидлар ва Квиринал саройида Сиз билан учрашиш нияти ила Сизга мустахкам соглик ва бахт-саодат, мамлакатингизга эса равнак тилайман.”.

Кайд этилишича, кутловлар келиши давом этмокда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

ER4G7rtXr23Ic-UYcCwp7uZuZ3OABCqV

Хар кандай имтиёз муддатли булиши керак

«Мамлакатда ракобатни ривожлантириш буйича кейинги йилларга мулжалланган стратегик йуналишлар» мавзусидаги матбуот анжуманида Узбекистон Республикаси Монополияга …