Главная / Иктисодиёт / Хорижда яшовчи узбекистонликлар хорижга чикиш паспортини элчихоналар оркали олиши мумкин булади

Хорижда яшовчи узбекистонликлар хорижга чикиш паспортини элчихоналар оркали олиши мумкин булади

Давлат персоналлаштириш маркази рахбари Нажмиддин Турахужаевнинг маълум килишича, хозир ана шундай имкониятни яратиш буйича иш олиб борилмокда.

65

Тошкент шахар ИИББ рахбарияти ва Давлат персоналлаштириш маркази рахбари Нажмиддин Турахужаев иштирокида булиб утган брифингда янги жорий килинган хорижга чикиш паспорти хакида атрофлича маълумот берилди. Хусусан хорижда яшовчи Узбекистон фукаролари бундай паспортларни олиш имкониятига эга булишлари мумкинлигига оид саволларга Н. Турахужаев шундай жавоб берди:

– Албатта, бундай имконият булади, биз хозир шунинг устида ишлаяпмиз ва 2019 йил охирига кадар хорижий давлатлардаги элчихоналаримиз хамда консуллик булимларимиз оркали бу жараённи йулга куйишни режалаштирганмиз. Таъкидлашим керакки, бу ерда энг нозик масала фукароларимизга оид маълумотларнинг махфий тутилишидир. Хориж билан алокада эса интернетдан фойдаланишимизга тугри келади ва бунда хавфсизликка эътибор бериш зарур.

Маълум килинишича, 2019 йилнинг дастлабки 14 кунида Тошкент шахри буйлаб хорижий паспорт олиш учун 8 мингдан ортик ариза топширилган ва дастлаб мурожаат килганларнинг аксариятига хорижий паспортлар берилиши бошланган.

Хорижий паспортлар 1 ёшгача булганларга 2 йилга, 16 ёшгача булганларга 5 йилга, ундан юкориларга 10 йил муддатга берилади.

Яна маълумот

Rj1axTqfRwTjCISEOyi1jmaKQK8ga0NG

Captiva 5 нархи неч сум эълон

«Сaptiva 5» 221 млн 691 минг сумдан 309 млн 900 минг сумгача нархда сотувга чикарилади. …