Главная / Иктисодиёт / Хоразмда вилоят хокими уринбосарининг укасига тегишли компания тендерда 20 млрд сумлик давлат буюртмасини ютган
<

Хоразмда вилоят хокими уринбосарининг укасига тегишли компания тендерда 20 млрд сумлик давлат буюртмасини ютган

Хоразмда вилоят хокимининг тайинланганига бир йил хам булмаган уринбосарининг укасига тегишли компания 20 млрд сумлик давлат буюртмасини ютгани маълум булди. Бунда хоким уринбосари Бахром Курбонов тендер комиссияси раиси булган. Бу хакда Давлат харидлари порталидаги маълумотларга таяниб, Telegram’даги Davletovuz канали хабар берди.

Бахром Курбонов 2020 йилнинг мартида Хоразм вилояти хокимининг саноатни ривожлантириш, капитал курилиш, коммуникациялар ва коммунал хужалик масалалари буйича уринбосари этиб тайинланган. Мукаддам «Узшахаркурилишинвест» инжинеринг компанияси бош директорининг биринчи уринбосари булган. У вилоятда курилиш комплексида пудрат, лойиха ишларига булган давлат буюртмасини тендер асосида жойлаштиришни, шунингдек, унинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди.

Маълумотларга кура, 2020 йилнинг 25 июн куни Бахром Курбонов раислигида Хоразм вилояти Урганч шахридаги перинатал марказини реконструкция килиш буйича тендер савдо комиссияси мажлиси булиб утган. Комиссия киймати 20 миллиард сумдан ортик булган иншоотни куриш учун «Бунёдкор» МЧЖни голиб сифатида танлаб олган. Мазкур корхона улушлари юридик шахслар реестрига кура тулигича Улугбек Шарипович Курбоновга тааллукли. У вилоят хокими уринбосари, тендер комиссияси раиси Бахром Шарипович Курбоновнинг якин кариндоши – укаси хисобланади.

Мазкур компания, шунингдек, Урганч шахар «Ашхобод» махалла фукаролар йигинидаги ичимлик сув тизимларини куриш ва реконструкция килиш буйича тендерда хам голиб булган. Тендер натижалари 2020 йил сентябр ойида эълон килинган. Карийб 7 миллиард сумлик объект буйича тендер комиссияси раиси Уй-жой ва коммунал хужалик вазири булган, лекин у йигилишда «узрли сабабларга кура катнаша олмаган».

«Давлат буюртмалари, таъбир жоиз булса, катта козон. Ундан барча тадбиркорлар тенг ва тусикларсиз фойдалана олиши керак. Шундагина ривожланиш булади, шундагина ракобат мухити карор топади. Модомики давлат буюртмаларини мансабдор шахсларга тааллукли компаниялар олар экан, бу компаниялар канчалик зур ва кучли булмасин, охир-окибатда бошка тадбиркорлик субъектларининг ривожланишига, уларнинг кенгайишига тускинлик пайдо булади, бозорда бир тарафда махаллий бозорни монопол килган, иккинчи тарафдан эса чала, угри, откат билан ишлайдиган, факат сифатсиз курилиш киладиган компанияларнинг куни тугади.

Шунинг учун маданиятли жамиятларда бундай давлат буюртмаларида чиновникнинг корхонаси иштирок этмайди, хеч качон амалдор укаси ёки акаси номидаги компания иштирок этаётган тендерда комиссия раиси булмайди. Бу абсурд. Бу жиноят. Бу коррупция. Юкоридаги холатлар, назаримизда, манфаатлар тукнашуви, конун бузилиши жойларда чукур илдиз отганини, муаммога тизимли ечимлар излаш кераклигини курсатмокда», дейди канал муаллифи.

Аввалрок Андижонда давлат буюртмаларини буюртмачининг узига тегишли компаниялар таксимлаб олгани маълум булганди. Хусусан, «Ягона буюртмачи хизмати» ИК рахбари Мухиддин Кодиров узига тегишли булган «Milano Biznes Servis» МЧЖга карийб 20 миллиард сумлик курилишга оид давлат буюртмаларини олган. Сунгги маълумотларга кура, Андижон вилояти прокуратураси курилишлардаги манфаатлар тукнашувини текширмокда.

Davletovuz канали Жиззах вилоятида хам вилоят хокими уринбосари кариндошларининг компаниялари бир неча юз миллиард сумлик лойихаларни кулга киритгани хакида хабар берганди.

Шунингдек, вилояти хокими Эргаш Солиевнинг кизи Наргиза Солиевага тегишли компания кучаларга гул экиш буйича бир неча миллиард сумлик тендерларни ютиб олгани маълум булганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

1msDJQhw8TTkqvD3vj_II1nBW6ziot_3

Тошкент металлургия заводи ишга туширилди

Президент Шавкат Мирзиёев 4 декабрь, жума куни пойтахтнинг Янгихаёт туманида барпо этилган Тошкент металлургия заводининг очилиш маросимида …