Главная / Жамият / Хоразмда пахтага оид йигилишни ёритмокчи булган журналист 7 суткага камалди

Хоразмда пахтага оид йигилишни ёритмокчи булган журналист 7 суткага камалди

Хоразмлик журналист Давлат Назар. Сурат журналистнинг Facebook сахифасидан олинди.
Хоразмлик журналист Давлат Назар. Сурат журналистнинг Facebook сахифасидан олинди.

29 октябрь куни “Хоразм ёшлари” газетаси мухаррирининг уринбосари Давлат Назар майда безориликда айбланиб, 7 суткага камалди.

Журналистнинг якинларига кура, Давлат Назар Кушкупир туман хокимлигининг пахта буйича йигилишини видеотасвирга олаётган пайтда олиб кетилган.

Хокимлик вакилларига кура, журналист ширакайф булиб, йигилишга халакит килгани учун уни судга беришган.

29 октябрь куни Хоразм вилояти, Кушкупир тумани маъмурий ишлар судида утган махкамада судья журналист Давлат Назарни Маъмурий-жавобгарлик кодексининг 183-моддаси яъни “Майда безорилик”да айбдор деб топиб, 7 суткага камади.

Бу хакда Озодликка хабар берган журналистнинг якинларидан бирига кура, Давлат Назарни 29 октябрь куни эрталаб милиция ходимлари олиб кетган.

“У Ички ишлар ходимлари олиб кетаётган пайт менга хабар жунатди. Хабарида уни орган ходимлари олиб кетаётганини айтиб, кечгача Фейсбукка бирорта пост куймаса, демак, уни камашган булишини ёзган. Уни репортаж олаётган жойидан олиб кетишган. У Хоразмда утаётган математика буйича Халкаро Олимпиадани ёритаётган пайтида мелисалар келган ва олимпиаданинг узидан уни олиб кетишган”, деди журналистнинг якинларидан бири.

Уша куни тушдан кейин Кушкупир туман судида утган махкамада суд залидан Давлат Назарни кулига кишан солиб, олиб кетишган.

Махкама тафсилотларидан хабардор журналистнинг дустларидан бирининг айтишича, суд ярим соатча давом этган.

“Суд соат 16ларда бошланган ва ярим соатлардан кейин дарров тугаган. Унга адвокат хам беришмаган. Судда факат гувох сифатида Кушкупир туман хокимлиги вакиллари иштирок этган. Аввалига 15 сутка беришмокчи булишган. Кейин 7 суткага туширишган. Суд залининг узида кулига наручник солиб олиб кетишган”, деди махкама тафсилотларидан хабардор журналистнинг дусти.

Журналистнинг якинларига кура, Давлат Назар 25 октябрь куни Кушкупир туман хокимлигида утган пахтага оид йигилишни видеотасвирга олгани учун камалган.

Йигилишда мактаб директорлари, докторлар, богча мудираларини пахтага чикариш масаласи курилган. Йигилишдагилардан бири бу хакда Давлат Назарга хабар берган. У туйда булган ва дарров хокимиятга етиб келган. Йигилишга кириб, уни видеога олган. Йигилиш тугагач, хаммага рухсат бериб юборишган ва Давлат Назарни мелисалар кулга олган. Уша ернинг узида уни олган видеоларини учириб ташлашган ва узини Урганчга олиб бориб, бир сутка ушлаб, эртасига куйиб юборишган. Орадан 4 кун утиб, яна келиб уни олиб кетиб, камашди”, дейди журналистнинг якинларидан бири.

Кушкупир туман хокимлиги мулозимларидан бирига кура, Давлат Назар уша куни ширакайф булган ва йигилишни утказишга халакит килгани учун уни судга беришган.

Журналист Давлат Назар
Журналист Давлат Назар “Ёшлар иттифоки” рахбари Кахрамон Куронбоевдан интервью олаётган пайт. (Сурат журналистнинг Facebook сахифасидан олинди)

Давлат Назар тахаллуси билан ижод килаётган кушкупирлик 47 яшар Давлатназар Рузметов олдин “Ёшлар овози” газетасининг Хоразм вилояти буйича мухбири булган.

Сунгги йилларда эса “Хоразм ёшлари” газетасида фаолият юритиб келаяпти.

Жорий йил 29 майда утган видеоселектор йигилишида президент Шавкат Мирзиёев жорий йил пахта мавсумида мажбурий мехнат мутлако кулланилмаслиги шарт эканини айтди.

Бирок жорий йил хам пахта мавсумида мажбурий мехнат холатлари кузатилмокда.

Озодликка булаётган мурожаатларга кура, укитувчилар, шифокорлар ва бошка бюджет ташкилотлари ходимлари пахтага мажбуран чикарилаяпти. Бу хакда PaxtaGram сахифасида батафсил танишасиз

Яна маълумот

KgnbIrJHVQVn3UM-bvT09b_d6I0v9LRi

Инглизчани биладиган маълимлар чикяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан сухбат

“Инглиз тилини урганиш мен учун эмас экан”. “Хар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб куяман”. …