Главные новости
Главная / Сиёсат / Хокимликлар ва хокимият: Узбекистонликлар уз хокимлари хакида кандай фикрда?
<

Хокимликлар ва хокимият: Узбекистонликлар уз хокимлари хакида кандай фикрда?

Сунгги вактларда Узбекистонда айрим хокимлар устидан шикоят килиниши холатлари купаймокда. Сабаблар турлича, лекин энг асосий муаммолар — бу ер ажратиш ва бино-иншоотларни бузиш ишларига тааллукли.

Хокимларнинг фаолияти Узбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда кабул килинган ва кейинчалик узартиш ва кушимчалар киритилган «Махаллий давлат хокимияти тугрисида»ги Конуни асосида тартибга солинади.

Ушбу конуннинг 10-моддасида вилоят, туман, шахар хокими корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, дехкон хужаликлари ва фукароларга эгалик килиш, фойдаланиш учун ва ижарага ер беришга, бу субъектларнинг ерга эгалик килиш ва ердан фойдаланиш хукукини тухтатиб куйишга, шунингдек, ерларни олиб куйишга хакли экани, кабул килинган бу хусусдаги карорлар халк депутатлари тегишли Кенгаши томонидан тасдикланиши белгилаб куйилган. Бундан келиб чикадики, хоким мазкур худудда хамма нарсани хал килишга кодир ягона шахс булиб колмокда. Халк депутатлари кенгаши хам бефойда орган, чунки уларга хам хокимларнинг узи рахбарлик килади. Хоким кенгаш оркали узининг карорига карши чикмайди-ку, тугрими?

Эътибор килсангиз, ер ишлари билан боглик муаммоларни хал этувчи бошка тузилмалар хам бевосита хокимга буйсунади. Бу — амалда махаллий хокимият бир кишининг кулида жамланганини англатади.

Шу йилнинг 18 май куни Халкаро пресс-клубнинг сессияси Президентнинг «Тадбиркорлик фаолиятини химоя килиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тугрисида»ги ПФ–5690-сонли фармонимухокамасига багишланди. Сессияда тадбиркорларга ер ажратиб беришда мавжуд муаммолар санаб утилди.

«Ер ажратишда бюрократик тусиклар бор. Вилоятларда хокимликлар ерни аукционга чикармаяпти. Хужжатлар стол устида колиб кетяпти. Хокимликнинг ер ажратиш буйича ваколатини кискартириш керак. Шу сабабли Ер кодексига узгартиришлар киритилмокда», — деди тадбир давомида адлия вазири Русланбек Давлетов.

Kun.uz «Сизнинг фикрингиз» Telegram каналида суров утказди. Эътибор килинг, суралганларнинг 1939 нафари ёки 67 фоизи хокимларга хаддан зиёд ваколатлар бериб юборилгани хакидаги фикрни ёклашмокда. Шу билан биргаликда, суралганларнинг 33 фоизи хокимлар кенг ваколатларга эга эмас, деб хисоблашар экан.

«Хокимларни сайлаш керакми ёки тайинлаш» деган саволга 2615 киши жавоб берган. Суралганларнинг аксарияти ёки 72 фоизи хокимлар махаллий ахоли томонидан сайланиши керак, деб хисоблайди. 15 фоиз одамларнинг фикрича, хокимларни президент тайинлаши тугри булади. 4 фоиз киши хокимлар депутатлар томонидан сайланиши кераклиги айтишган, факатгина 2 фоиз киши хокимлар бош вазир томонидан тайинланиши кераклигини ёклашган. Суровномада катнашганларнинг 7 фоизи жавоб беришга кийналишган.

Эслатиб утамиз, 2016 йилнинг декабрида Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев хокимларни лавозимга сайлаш йули билан тайинлашни таклиф килган эди.

«Келгусида биз махаллий хокимларни бевосита халк томонидан сайлаш масаласи хакида хам уйлаб, мухокама килиб куришимиз керак. Хар бир худуд уз рахбарини узи сайласа, рахбарларнинг халк ва жамият олдидаги масъулиятини кескин оширишга эришиш мумкин», — деган эди ушанда давлат рахбари.

Суралганлар уз хокимларининг ишидан коникиш-коникмаслигини хам билдириб утишган.

Эътибор килинг, суровда иштирок этган 1696 кишининг 65 фоизи уз туманидаги хокимнинг ишидан коникмаслигини билдирган. Уларнинг 14 фоизи хокимнинг фаолиятидан кисман коникиши, 8 фоизи тулик коникишини кайд этишган, 13 фоизи жавоб беришга кийналишган.

Токи хокимият бир инсоннинг кулида жамланган экан, одамлар унинг ишидан коникмаслиги табиий. Амалиёт шуни курсатмокдаки, жойлардаги хар кандай маиший муаммолар хокимлик билан боглик. Бу бузиш муаммолари деймизми ёки ер ажратиш, шунингдек, ичимлик суви, йулларга асфальт ёткизиш, дарахтлар, ободончилик, кредитлар, иш уринлари, жиноятчилик ва х.к.лар

Бу жараёнга бошка идораларни хам кушиш максадга мувофик булар эди. Масалан, Адлия вазирлиги ва унинг жойлардаги булимларини. Хар кандай хужжат, айникса ер ажратиш ёки уни олиб куйиш хакидаги хужжатлар тегишли тарзда хукукий экспертизадан утказилмоги лозим. Ана шундагина ерга нафакат хокимликлар, шунингдек, адлия органлари хам жавобгар булишарди. Умуман, адлия органлари мулкдорнинг хукукий химоясини таъминларди. Лекин шу фактни хам кайд этиш керакки, адлия органлари хам махаллий хокимият вакиллари хисобланишади ва бевосита Вазирлар Махкамасига буйсунишади.

Масалан, туртта куп каватли уй турибди, унинг нарирогида болалар майдончаси ва кичикрок стадион бор. Хоким бу жойни тадбиркорга супермаркет курилиши учун беришга карор килди. Ана шундан муаммо келиб чикади.

Биринчидан, хоким хеч кимга хисобот бермайди, унга фарки йук. Ер ва худуд уники. Хохласа ерни ажратиб беради, истаса — олиб куяди. Хеч ким келиб унга йук дея олмайди, бу айникса вилоятларда яккол кузга ташланади. Тошкентда фукаролар эътироз билдиришлари мумкин, лекин худудларда купчилик одамлар шунчаки кул силтаб куя колишади.

Иккинчидан, агар хоким бир нарсаларни исботлай бошласа, унга нисбатан карши исботларнинг узи йук. Депутатлар хокимга буйсунади, жойлардаги барча давлат органлари бевосита Вазирлар Махкамасига буйсунади, хоким эса хукуматнинг жойлардаги бош вакили хисобланади, яъни у энг катта бошлик. Уз-узидан, барчасини хоким хал килади.

Smartgov Consulting консалтинг бюросининг ижрочи директори Азиза Умарованинг фикрича, бу сохадаги мухим йуналишлардан бири давлат хизматининг ислох килиниши булмоги керак. Хусусан, тегишли давлат дастурида давлат хизмати хакидаги конуннинг кабул килиниши ёзиб куйилган.

«Мамлакатимизда давлат хизмати хакидаги конуннинг кабул килиниши нима учун ута мухим? Бундай конунлар 90-йиллар охирларида ва 2000-йиллар бошида Туркманистон ва Узбекистондан бошка МДХнинг барча давлатларида кабул килинган. Давлат хизмати ишлари буйича ваколатли орган ташкил этилиши ва тегишли конун кабул килиниши давлат хизматининг профессионаллашувини таъминлашга хизмат килади. Давлат хизматчисининг хукукий статуси, унинг функционал мажбуриятлари, хисобдорлик тизими аниклаштириши, фаолиятининг бахоланиш ва давлат хизмати ичида карьера пиллапояларидан кутарилиш тизими яратилиши лозим. Бу хар бир инсонга унинг ишини ким ва кандай бахолаётганини тушуниш имконини берувчи баркарорликни таъминлайди»,— дея кайд этган у.

Азиза Умарованинг фикрича, айнан профессионал давлат хизмати вазифаларни уз муддатида ва аъло даражада бажариш учун давлат хизматига энг яхши кадрларни жалб этиш имконини берувчи меритократияни яратади. Масалан, компетенцияга (етакчилик кобилияти, тахлил килиш куникмаси, жамоада ишлаш малакаси, уз ортидан эргаштира олиш ва х.к.) таяниб, марказлаштирилган конкурс танловига утиш.

Бундан ташкари, давлат хизмати давлат хизматчиларида ягона этика коидалари ва кадриятлари ишлаб чикилишини, давлат органлари ичида ваколатни суиистеъмол килиш ёки хакорат килганлик тугрисидаги арзларни куриб чикувчи ваколатли шахс позициясини яратишни назарда тутади.

«Молия вазирлиги Бутунжахон банки билан биргаликда давлат хизматчиларини молиявий рагбатлантириш тизимини урганишда давом этмокда. Бу жуда ажойиб ва узок кутилган кадам. Давлат хизматчилари хозиргидан каррасига купрок маош олишлари лозим, йукса коррупцияни енгиб булмайди. Лекин, куркаманки, биргина молиявий рагбатлантириш муаммони хал эта олмайди. Профессионал давлат хизматининг яхлит тизимини барпо этиш керак. Бу борада килинадиган ишлар эса жуда куп», — дея мухтасар килган Умарова.

Умуман олганда, хокимларга маслахатчилар, консультантлар, ракобатчилар ва «мия» марказлари керак. Етарли тарзда назорат хам лозим. Хокимлар кимнингдир олдида жавоб бериши керак, лекин бу узлари рахбарлик килаётган кенгаш булмаслиги лозим.

Хокимият бир кишининг кулига тушиб колса нима булади? Албатта бу коррупция, махаллийчилик, таниш-билишчиликни келтириб чикаради, пировард натижада худудлар пароканда булади, жойларда муаммоларнинг адоги куринмай кетади.

Умид киламизки, парламент ва хукумат бу муаммолар билан шугулланади ва тез орада хокимлар жамият ва мамлакат равнаки учун хизмат кила бошлашади. Бир хоким келиб курган нарсани иккинчиси келиб бузишдек булмагур ишларга бархам берилади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

ZKC-mHxxPw0H812ePEC7EY8oJ8jK6J0j

Сенат раисига кушимча ваколатлар берилди

Узбекистон Республикаси президенти «Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг янги механизмлари жорий …