Главная / Жамият / Хоким бир фермерни уриб, уттиз фермерни 3 соатга каматгани иддао килинди
<

Хоким бир фермерни уриб, уттиз фермерни 3 соатга каматгани иддао килинди

Сайхунобод тумани хокими мактаб директорини хам калтаклаган эди
Сайхунобод тумани хокими мактаб директорини хам калтаклаган эди

Фаргона вилояти Ёзёвон тумани хокими Йулчивой Боййигитов 6 ноябрдан 7 ноябрга утар кечаси соат 12да бошланган мажлисда пахта топширмаган фермер Курбонали Жураевни бугиб урган ва унинг устидан жиноят иши очиш хакида туман прокурорига курсатма берган.

Бундай иддао айни мажлисда катнашган баъзи фермерлар томонидан иддао килинди.

Фермерларнинг Озодликка айтишларича, бу вокеага туман прокурори ва ички ишлар булими бошлигининг уринбосари томошабин булиб караб турган.

Уларга кура, 6 ноябрь куни пахта топширолмаган уттиздан ортик фермер ички ишлар булимида соат 03.30гача ушлаб турилган ва сунгра куйиб юборилган.

Аммо, туман хокимининг ёрдамчиси Йулчивой Боййигитовнинг фермерни ургани хакидаги иддаони рад килди.

Ёзёвон тумани хокими Йулчивой Боййигитовнинг мажлисда Катортол худудида фермерлик килаётган 60 яшар Курбонали Жураевни урганини айни мажлисда туманнинг турли худудларида яшовчи уч нафар фермер Озодликка маълум килди.

Маълумот бергани учун жазоланишидан чучиб¸ исми очикланмаслигини сураган фермерлардан бирининг айтишича, хоким ва фермер уртасида бошланган жанжалга фермернинг уша куни пахта топширмагани сабаб булган:

“Фермер Курбонали ака билан хоким тортишиб кетди. Хоким аризангни ёз ва ерни топшир, факат куп нарса ёзма, факат еримни олинг деб ёз, деди. Фермер эса, пахта планини тулдираман, тулдирмасам, еримни олишларига розиман, деб ёзган экан, шунинг оркасидан жанжал чикди. Аризани укиган хоким, нега сен пахта планини бу ерга кушасан, деб асабийлашиб, тепадан югуриб тушиб келдида, фермернинг буйнига чанг солиб буга бошлади. Кейин ёкасидан ушлаб, хакорат килиб силтаб-силтаб ташлади. Прокурор хам, милиция бошлиги уринбосари хам томошабин булиб караб турди”, дейди вокеага гувох булган фермерлардан бири.

Хавфсизлиги учун исми сир колишини сураган, йигилишда иштирок этган бошка фермернинг айтишича, Курбонали Жураевни милиция ходимлари олиб чикиб кетганидан сунг, хоким унинг оркасидан яна хакорат килган:

“Курбонали акани олиб чикиб кетишганидан сунг, хоким уни яна анча хакорат килди. Бугун билишимча, уни эрталабгача милиция булимида ушлаб туришган ва кейин жавоб беришган”, дейди фермер.

Озодлик фермер Курбонали Жураев билан богланишга муваффак булди. Шундай вокеа булмаганини инкор килмаган фермер, вокеа тафсилотларини айтишдан бош тортди:

“Мендан хафа булмай турасиз, мен бир фикрга келиб олай, кейин гаплашамиз”,деди Курбонали Жураев.

Исми сир колишини сураган, туманнинг Катортол худудида ишлайдиган фермернинг айтишича, хоким 6 ноябрь куни пахта топширолмаган 30дан ортик фермерни ички ишлар булимига олиб бориб камаб куйишни шу мажлисда иштирок этган ички ишлар булими бошлиги уринбосарига буюрган:

“Буларни хаммасини олиб бориб каманг, тушунтириш хатларини ёзиб олинг, деди. Кейин тахминан 200 метр нарирокдаги ички ишлар булимига олиб боришди. У ерда соат 3 яримгача колиб кетдик. Хаммамизнинг исм-шарифимизни руйхат килиб ёзиб олишди-да, боринглар энди пахталарингни теринглар деб куйиб юборди”, дейди фермер.

Уттиздан ортик фермернинг ички ишлар булимига олиб борилиб соат 3 яримгача ушлаб турилганини яна икки нафар ёзёвонлик фермер Озодликка тасдиклади.

Аммо, Ёзёвон тумани ички ишлар булимининг навбатчиси фермерларнинг ички ишлар булимига олиб келиниб, ушланиб турилганини Озодликка инкор килди.

Ёзёвон тумани хокими Йулчивой Боййигитовнинг мобиль телефони учирилгани боис, у билан богланишнинг имкони булмади.

Туман хокимининг ёрдамчиси Озодлик билан сухбатда бу вокеалардан хабари йуклигини айтди.

Озодлик ушбу вокеа юзасидан Узбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматига суров юборди.

Узбекистонда хокимларнинг кул остидаги ходимларни хакоратлаш ва калтаклаш холатлари тез-тез учраб туради.

Оккургон туманида 6 мулозим ва фермернинг сувга буктирилиши ва машина олдига солиб чоптирилиши вокеасидан кейин бу харакатни содир этган Узбекистон Бош вазири уринбосари Зойир Мирзаев ишдан олинган эди.

Кашкадарë вилоят, Нишон туманида 7-8 октябрь кунлари ëмгир ëгиши сабабли пахта заводига белгиланган нормани топширмаган 30 га якин фермер, 10 октябрь куни вилоят хокими утказган мажлисдан сунг, туман Ички ишлар булимига олиб келинган ва бу ерда 11 октябрь сахарга кадар оч холда ушлаб турилган эди.

2017 йилнинг сентябрида Сайхунобод тумани хокими пахта теримига кам одам чикарган мактаб ва коллеж директорларини калтаклаган эди.

Кашкадарё вилояти Нишон тумани хокими Асрор Жураев 2016 йил 19 октябрь куни эрталаб 8-мактабнинг маънавият буйича директор уринбосари, 36 яшар Шухрат Шоймардоновни фермерларнинг олдида дуппослаган эди.

2016 йил июнь ойида Карши туманига янги хоким булиб тайинланган Асрор Бойкораев пахтазорини ут босган фермерларни бир сидра уриб чикканидансунг, туман тиббиёт бирлашмаси бошлигига кул кутарганди.

Бир-биридан мустакил Озодлик манбаларига кура, ободонлаштириш ишларини олиб боришда бош врач ишидан хато топган хоким уни икки мушт уриб агдарган эди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

1500009242_pochemu-zhena-ne-hochet-blizosti-s-muzhem

Хотин жинсий алокани хохламаса

Нега аёл эркакни хохламайди? Агар хотин эри билан жинсий алокада булишдан бош тортса, нима килиш …