Главная / Сиёсат / Хоким талаба, укитувчи ва шифокорларни пахта йигим-теримига жалб килишни жиноят деб атади

Хоким талаба, укитувчи ва шифокорларни пахта йигим-теримига жалб килишни жиноят деб атади

Андижон вилоят хокими Шухратбек Абдурахмонов вилоят фаоллари билан пахта йигим-теримига багишлаб утказилган йигилишда пахта мавсуми юзасидан вилоят ахолисига мурожаат килар экан, бюджет сохаси ходимлари ва талабаларни пахтага мажбурий чикариш жиноят эканлигини алохида таъкидлаб утди.

Хокимнинг мажлисда айтган сузлари видеоси ва аудиоси ижтимоий тармоклар ва мессенжерларда таркалган.

2-39zyknv6qj7jit2ytr23ugln-mc5v2

«Утган йили биз пахтанинг бир килосига 230 сумдан пул тулаганмиз. Бу йил 410 сумдан теримчилар даланинг узида хохлашса бир кунлик, хохлашса беш кунлик 10 минглик ва 50 минг сумлик, бели синмаган янги купюраларда накд тулаб берилади. Мен вилоят рахбари сифатида бунга ваъда бераман», деган Ш.Абдурахмонов мажлисда.

«Иккинчи масала — теримчиларнинг далада тушлик масаласи. Биз фермерларга хисоб-китоб килдириб, жамики махсулоти — куйларгача олдирдик. Тушликда гуштли текин овкат ташкил этилади. Ётокка борадиганларга эрталабки нонуштаси ва кечки овкатини хам узимиз килиб берадиган буляпмиз. Ёки уйида ёш боласи бор аёлларни олайлик.

«Болам бор-да, булмаса чикиб терардим», дейдиган аёлларимиз, опажонларимиз, кизларимиз теримга чикишса, фарзандларини болалар богчасига жойлаштириб, богча пулини хам фермер хисобидан бир ойлик взносини (70 минг сум) хам тулатиб берамиз».

«Биз уларнинг кунгилли дам олишлари учун концертлар, терим вактида уларга кумак курсатиш максадида савдо ярмаркаларини хам ташкил килиб берамиз», деган вилоят хокими.

Хоким таклифига кура, худудлар буйича ишсиз юрган фукаролар мутасаддилар томонидан эшикма-эшик руйхатга олиниб, пахта даласида ишга таклиф килинади.

«Фидойи ёшлар отряди» буйича гапирар экан, Ш.Абдурахмонов махаллада ишсиз юрган, уюшмаган ёшларни пахтага жалб килиш, жонбозлик курсатганларга навбатсиз арзонлаштирилган намунали уйлардан берилишини эълон килди. Шундай ёшларга имтиёзли кредит асосида чорва ва паррандачилик хайвонлари олиб бериладиган булди. Бундан ташкари, улар терим вактида турли совга-саломлар билан рагбатлантириб борилади.

«Иккинчи штаб» деб ном олган штабга мурожаат килар экан, хоким: «Хурматли имом-домлаларимиз, отинойиларимиз, хурматли мактаб директорлари, богча мудиралари, коллеж директорлари, КВП мудирлари! Рахмат, сизлар ишларингизни килаверинглар, лекин биринчи рахбарлар махаллада эшикма-эшик, уйма-уй юриб, теримга одам жалб килиш буйича хаммаларингиз гурух булиб юрасизлар», деди.

Хоким ишсиз юрганлар пахтада узини курсатса, келажакда вилоят хокимлиги томонидан кафолатланган иш урни билан таъминланишини маълум килди. У шунингдек, бундай фукароларга турли тадбиркорликни йулга куйиши учун имтиёзли кредитлар олиб берилишини ваъда килган.

Вилоят хокими мурожаати давомида шундай деган: «Бугундан бошлаб Андижон вилояти буйича 18 ёшга тулмаган болалар, бюджет ташкилот ходимлари — асосан, мактаб укитувчилари ва укувчилари, тиббиёт ходимлари — врачлар, хамширалар, урта-махсус билим юртлари ва коллежлар укитувчилари ва укувчилари, шунингдек, олий укув юрти укитувчилари ва талабалари  — бирортаси далага чикиши бу жиноят хисобланади! Кайси туманда, кайси сектор худудида санаб утилган мана шу тоифадаги инсонлар далада пахта тергани аниклангудек булса, рахбарга нисбатан, нафакат лавозимидан олиб ташлаш, балки жиноий жавобгарликка тортилиши буйича огохлантираман».

Яна маълумот

VkJrM3E1SSWRTvMBydDG4D9SFsS5zO5W

«Худудингда кимдир вафот этса, тобутини кутар, шунда хурмат килишади» – Алматов ички ишлар органи ходимларининг урни хакида гапирди

Kun.uz сизни кизиктирган мавзуларда сухбатлар уюштиришда давом этади. Бу галги сухбатдошимиз Узбекистоннинг энг таникли инсонларидан …