Главная / Иктисодиёт / Хитой нимани истаяпти? «Бир макон, бир йул» лойихасидан умидлар ва хавотирлар
<

Хитой нимани истаяпти? «Бир макон, бир йул» лойихасидан умидлар ва хавотирлар

Синологларимиз (хитойшунос) етишмаслигиданми, илмий хамда оммабоп нашрларимизда Хитой хакида тахлилий маколалар жуда кам. Вахоланки, Узбекистон-Хитой вектори мамлакатимиз иктисодиёти учун тобора катта ахамият касб этмокда ва хамкоримиз Хитой Халк Республикаси хакида етарлича маълумотга эга булишимиз керак. Шу боис, ушбу мамлакат хакида Kun.uz учун икки кисмдан иборат мазкур маколани ёзишни ният килдим.

Узбекистон-Хитой алокалари

Президентимиз 2017 йилнинг май ойида Хитой Халк Республикасига килган расмий ташрифи давомида 22 миллиард АКШ долларига тенг шартномаларни имзолаб кайтганди. Мазкур мульти-миллиард лойихаларнинг бир кисми амалга ошди, колганлари хам амалга ошиши кутилмокда.

Хитой хакида куп эшитамиз. Аксар савдогарларимиз учун Хитой «иккинчи ватан»га айланган булса ажабмас. Кундалик хаётимизда «Made in China» доимий истеъмолимизда. Аммо ушбу мамлакат хакида, Хитой жамияти хакида атрофлича билимимиз йук. Холбуки, Хитойнинг «Бир макон, бир йул» лойихаси иктисодий ва ижтимоий хаётимизни якин келажакда узгартириб юбориши мумкинлигини уйлаб хам курганимиз йук.

«Бир макон, бир йул» доирасида юртимизга келтирилган Хитой технологияси ва инвестициялари хакида хабарлар биз учун оддий холга айланди. Аммо ушбу ташаббус келгусида кандай куриниш олади – бу хакдаги маколаларни узбек тилидаги нашрларда учратмадим.

Хитой – кандай мамлакат у?

— Хитой бу – дунёнинг иккинчи энг йирик иктисодиёти. 2030-йиллардан кейин эса катта эхтимол билан дунёнинг биринчи ракамли иктисодиётига айланади;

— Хитой бу – дунёдаги энг куп ахоли яшайдиган давлат;

— Хитой бу – 30 йил ичида кашшокликдан 11 триллион долларлик иктисодга эга булган, ZTE вa Huawei каби брендларини жахон бозорига олиб чика олган давлат;

— Хитой бу – Америка Кушма Штатларига хам харбий, хам иктисодий, хам сиёсий, хам илмий сохаларда ракобат кила олаётган сайёрамиздаги ягона давлат;

— Хитой – дунёдаги энг куп доллар захираларига эга мамлакат;

— Хитой – сон жихатдан дунёдаги энг катта армияга эга мамлакат;

— Узбекистонга шу пайтгача энг куп хорижий инвестиция киритган давлат хам айнан Хитой.

Руйхатни яна давом эттириш мумкин, аммо шуниси хам бизга кифоя килади.

Хитой барчани хайратда колдириб, сунгги 30 йил ичида кудратли саноатлашган давлатга айлана олди. Унинг ахоли бошига нисбатан миллий махсулоти 1990-йиллар бошида Узбекистонникидан кам булган. Хозирга келиб Хитой ён кушниси Россия Федерациясидан йилига салкам туккиз баравар куп махсулот ишлаб чикаради.

Узбекистон-Хитой уртасидаги иктисодий муносабатлар нималардан иборат?

Энергетика сохаси. Янги минг йилликда табиий газ ва нефтимиз экспорти йуналишига Россиянинг «Газпром» компаниясига мукобил сифатида CNPC (Хитой миллий нефть компанияси) майдонга чикди. 2009 йилда Туркманистон-Узбекистон-Козогистон-ХХР уртасида 2000 километрга чузилган Марказий Осиё-Хитой газ кувури курилиши бошланди. Дунёдаги энг узун газ кувурларидан бири хисобланган ушбу кувур биз учун рус ширкатлари билан эркин холда музокара килиш имконини берди. Шу сабаб Узбекистон-Хитой муносабатларида энергетика сохасидаги хамкорлик энг мухим соха саналади. Чунки айни вактда «Марказий Осиё Энергетика коридори»ни куришга харакат килаётган ХХР учун ушбу газ кувури Якин Шарк мамлакатларидан келадиган ва АКШ флоти назоратида турадиган Хинд океани энергетика йулига мукобил вариантдир. ХХР билан газ сотиш буйича тузилган хукуматлараро шартномамиз 30 йил давомида амал килади.

Марказий Осиё давлатларидан ХХР томон тортилаётган газ ва нефть кувурлари:


Фото: South China Morning Post

Шанхай хамкорлик ташкилоти. Узбекистон-ХХР давлатлараро халкаро муносабатлари хар икки томон учун манфаатли ривожланяпти. Бирок бу ерда холатни хира киладиган нукталар хам бор.

Кейинги пайтларда ХХР сунний мазхабидаги мусулмонлар, Марказий Осиё халкларига жуда якин булган миллий камчилик хисобланмиш уйгурларга нисбатан муросасиз сиёсат олиб бориши дунё мамлакатлари томонидан каттик танкидга учрамокда. 2019 йилнинг март ойида ХХР хукумати шу масала буйича давлат хисоботини чикарган булса-да, уни диккат билан укиган хар бир халкаро хукук мутахассисида саволлар пайдо булади. ХХР моддий ривожланиш йулида виждон эркинлигини чеклашда каергача боради – бу купчиликни кизиктиряпти.

Савдо ва инвестиция. 2001 йилда Жахон савдо ташкилотига кириши билан Хитой дунёнинг янги иктисодий учоги (economic powerhouse) булиши айтила бошланганди. Аммо 2009 йилда илк бор Японияни ортда колдириб, дунёнинг иккинчи ракамли иктисодиётига айлангачгина купчилик Хитойни жиддий кабул кила бошлади. Хаммада битта савол пайдо булди: «кудратга тулаётган Хитой дунёга кай тарзда очилади – куч биланми ёки тинчлик биланми?».

2013 йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида Хитой рахбари Ши Жинпинг Хитойнинг янги халкаро тараккиёт моделини дунёга таништирди: «Бир макон, бир йул».

Бу кандай лойиха?

Якин-якинларгача гарб оламидан келадиган ташаббусларга ола куз билан караб келган Хитой Ши Жинпинг кудратга келганидан бошлаб фаол ташаббуслар билан дунёга танилишни бошлади. Бошкача суз билан айтганда, Хитой шу пайтгача таклиф этилган карорларни кабул этувчи ва рози булувчи (rule-taker) макомида булган булса, 2013 йилдан бошлаб у «rule-maker», яъни коида тузувчи етакчи макомига ута бошлади.

Агар хитойлик машхур сиёсатчи Денг Шаопин уз даврида Хитойни халкаро алокаларда «taoguang yanghui», яъни «камтарин булиш ва пайт пойлаш» (keep a low profile and bide your time)га чакирган булса, Ши Жинпинг бошкарувидаги Хитой хозирда халкаро меъёрлар ва институтларни шакллантиришга интилмокда ва Хитойнинг глобал мавкега эга булишини катъий таъкидламокда. Унинг бош лойихаси, шубхасиз, «Бир макон, бир йул» ташаббусидир.

Ушбу лойиха, Хитой хукумати таъбири билан айтганда, ташаббус, Хитой президенти Ши Жинпинг томонидан 2013 йилда таклиф килинган ривожланиш стратегияси булиб, Хитой Халк Республикасини икки йул билан Евроосиё минтакасига боглашни максад килган: «Ипак йули иктисодий макони» ва «21 аср Денгиз ипак йули». Хитой ташаббусининг мохияти Хитойни уз ичига олган икки томонлама ва куп томонлама механизмлар ва тузилмаларни мустахкамлаш оркали халкаро хамкорлик ва ривожланишнинг янги моделини топиш, шакллантириш ва ривожлантиришдир.

Ташаббус доирасига Евроосиё минтакасидаги 65дан ортик мамлакат, 4,4 миллиард ахоли ва дунё ялпи миллий махсулотининг 40 фоизи кириб кетади. Уни Хитойнинг кучли молия институтлари, мисол учун Экспорт-импорт банки, Осиё тараккиёт банки, Кишлок хужалик банки, Ипак йули фонди ва Осиё инфраструктура ва инвестиция банклари куллаб-кувватлайди.

Ташаббус негизида Хитой ички бозорининг туйиниши сабабидан бозор топа олмай кийналаётган Хитой ширкатлари учун Евроосиё мамлакатлари худудида мульти-миллиард долларлик инфратузилма лойихаларини вужудга келтириш, улар Хитойнинг оммавий банкларидан бериладиган имтиёзли кредитлар оркали Хитойдаги фирмалар томонидан барпо этилиши ётади, десак муболага булмайди.

Агар ушбу мульти-миллиард долларлик лойиха муваффакиятли амалга ошса, кадимий «Ипак йули» тижорат йулаги хакикий маънода вужудга келади. Хитой ушбу тижорий йулакни хамма учун очик ва эркин савдо коидаларига асосланган холда биргаликда барпо килишга чакирмокда.

Демак, «Хитой нима максадларни кузлаган?», деган саволга жавоб тарикасида куйидагиларни келтирса булади:

  1. Хитойнинг хаддан ортик ишлаб чикариш кувватига мувофик кушимча янги бозорларни топиш;
  2. 3 триллион АКШ долларидан зиёд булган давлат потенциалидан унумли фойдаланиш;
  3. Хитой миллий пул бирлиги – юанни халкаро валюта даражасига кутариш;
  4. Хитойнинг шаркий сохилларига караганда ривожланишдан ортда колаётган гарбий худудларини ривожлантириш.

Хитой хукумати 2015 йил март ойи охирида ушбу ташаббусни назарий жихатдан белгиловчи хукумат хисоботини эълон килган. Хитой хукуматига кура, «Бир макон, бир йул»ни биргаликда куриш жахон хамжамияти манфаатларига хизмат килади. Шунингдек, «умумий гояларни ва инсон жамиятларини кузлаган холда, халкаро хамкорлик ва глобал бошкарувнинг янги моделларини излаш йулидаги ижобий харакат дунё тинчлигига ва ривожланишига янги ижобий туртки беради».

Нима булганда хам, Хитой уз компаниялари келажакда ишлаб чикарадиган махсулотларини сотиши учун Европа томон чузилган иктисодий йулак куришни режалаштираётгани аник. Бунинг натижасида Евроосиёдаги давлатларнинг иктисодий юзи гарбга эмас, Том Миллер узининг «Хитойнинг Осиёдаги хаёли» китобида айтганидек, Хитой томон бурилади.

Ташаббуснинг куйидаги бешта устувор йуналишлари мавжуд:

  • Чора-тадбирлар координацияси (policy coordination);
  • Инфраструкура богланиши (infrastructure connectivity);
  • Тускинликсиз савдо (unimpeded trade);
  • Молиявий интеграция (financial integration);
  • Инсонларни бир-бири билан боглаш (connecting people).

Лойиха киймати 1 триллион АКШ доллари атрофида бахоланиб, бу сумма асосан порт, йуллар, аэропортлар, электр станциялари ва телекоммуникация тармоклари каби инфратузилмалар курилишига сарфланиши кузда тутилган.

«Бир макон, бир йул» лойихасининг дунё харитасидаги тасвири:


Фото: euobor.org

БМБЙ ташаббусининг хукукий шакли, макоми ва ахамияти хакида

Мазкур ташаббусни тугри тушуниш лозим: у Жахон савдо ташкилоти каби катъий коидалар устига курилган савдо ташкилоти эмас. Ёинки, Япония бошчилигидаги эркин савдо йулида тузилган Транс-тинч океани хамкорлик битими (Trans-Pacific Partnership Agreement) каби куп томонлама иктисодий битим хам эмас. Ёки булмаса, Россия Федерацияси етакчилигида курилган Евроосиё божхона иттифоки каби умумий божлар урнатиладиган иктисодий худуд хаммас. Хитой катъий коидалардан кура эгилувчан ва юмшок нормаларга (soft law) асосланган ва доимо узгаришларга осонлик билан мослашадиган глобал хамкорлик турини куришни мулжаллаяпти.

«Бир макон, бир йул»нинг энг катта узига хос хусусиятларидан бири шуки, Хитой гарб мамлакатлари ва «Осиё йулбарслари»дан фаркли равишда барпо этиладиган инфратузилма ва бошка турдаги инвестицион лойихаларини катта тезликда ва кузга куринар шаклда амалга оширмокчи. Бу йулда дунёнинг бошка кудратли давлатларидан фаркли уларок, Хитой миллиардлаб доллар маблагларни сарфлашдан чучимаяпти. Мисол учун, Хитой банклари ва фондлари БМБЙ лойихалари учун 2016 йилгача жами 292 миллиард доллар ажратишди, биргина 2017 йилнинг узидаёк бу ракам 20,1 миллиард долларни ташкил этди.

Ушбу гигант лойихани кандай фирмалар амалга оширяпти, Хитой банклари кандай фирмалар учун кредитлар ажратяпти, деган саволга жавобан шуни айтиш керакки, Хитой давлат корхоналари (state-owned enterprises) ушбу лойихадан энг манфаатдор томонлардир. Мисол учун, сунгги уч йил ичида Хитой давлат корхоналари БМБЙ ёкасида жойлашган мамлакатлардаги 1700дан ортик инвестиция лойихаларида катнашган. Улар каторида China Communications Construction, China State Construction Engineering, Power China, Sinomach China Railway Construction Corporation, China Railway Group, CNPC ва State Grid кабиларни санаб утиш мумкин.

Эътиборли жихатлар


Фото: FAIR

Шу билан бирга, мазкур лойихалар «ичида» Хитойнинг махаллий хокимиятлари томонидан ташкил этилган турли оммавий мулк шаклидаги компанияларни куриш мумкин. Ушбу ширкатлар дунёнинг турли жойларида ута узун куприклар, йирик тугонлар, куввати катта электр станциялари, курилиши гоят кийин булган тог туннеллари, гигант стадионлар ва тезюрар темир йуллари барпо этишмокда. Ушбу лойихалар асосан «tied-aid» шаклида, яъни бу ширкатлар БМБЙ ёкасида жойлашган давлат Хитой банкларидан миллиардлаб доллар микдорида кредит олиши мумкин.

Аммо купгина холатларда карзга олинган пуллар давлат банкларига кайтарилмайди, балки уша лойихани амалга оширувчи Хитойнинг давлат корхоналари хисобига утказилади. Карз олган давлатга эса Хитой техникаси ва инфраструктураси шаклида кириб келади. Шу сабабли, Хитой пулни унг чунтагидан (давлат банкларидан ёки «Ипак йули» фондидан) олиб, чап чунтагига (давлат корхоналари ёки бошка Хитой ширкатлари хисобига) солиб куяди, дейиш мумкин.

Бундай усул учун Хитой давлатини айблаш нотугри, чунки бундай карз бериш шаклини нафакат Хитой, балки Европа, АКШ ва Япония давлатлари хам кенг куллашади. Дебора Браутигамнинг «Аждархонинг хадяси: Хитойнинг Африкадаги хакикий хикояси» номли китобида бу хакда тулик маълумот олиш мумкин.

Хитой «Бир макон, бир йул»ни куп томонлама музокара эмас, балки хар бир давлат билан алохида музокара утказиш оркали амалга оширишни афзал куради. Албатта, бундай холатда томонлар уртасида музокара тез ва осон битади, Хитой уз моддий кучини усталик билан ишлата олиши учун шу тарзда замин тайёрлайди.

Биз учун бунинг эътиборли тарафи – бундай дипломатик алока кичик давлатлар ёки инфраструктура инвестицияси учун чанкок холда булган, ривожланаётган мамлакатларни осонлик билан уз коидаларига огдириб олишга имкон яратади.

Шундай булсада, ХХРнинг бундай ташаббус билан чикиши ривожланаётган дунё мамлакатлари томонидан иликлик билан кутиб олинди. Сабаби оддий: Осиё Тараккиёт банки хисоб-китобига кура, хозирда Осиё мамлакатларининг узида хар йили 800 миллиард долларлик инфратузилма лойихаларини амалга оширишга эхтиёж бор. Аммо бундай катта хажмдаги курилиш ишлари учун шу пайтгача етарли молиялаштириш манбаси булмай келаётганди. Хитой эса айнан шундай эхтиёжни кондириш учун «Бир макон, бир йул»да давлатларнинг фаол иштирокини сураяпти.

Баъзи давлатлар учун «бундан зури булмайди». Чунки, Осиё тараккиёт банки, Жахон банки ва бошка халкаро молиявий ташкилотлар инфратузилмаси тезлик билан эскираётган давлатларга «нокулай» шартларда маблаг ажратаётган бир пайтда, Хитойнинг деярли шартларсиз, факат хукумат кафолати остида бундай катта суммаларни ажрата бошлаши ривожланаётган давлатлар учун катта имкониятларни такдим этади.

Бирок «Бир макон, бир йул» ташаббусининг ижобий томонлари билан бир каторда хавотирга сабаб буладиган жихатлари хам йук эмас.

«Бир макон, бир йул» буйича хавотирлар

1. Масъулиятли карз бериш (responsible lending)
БМБЙ ташаббуси авваламбор АКШ ва унинг хамкор давлатлари томонидан анча салбий карши олинди. Бунинг энг катта сабабларидан бири – ХХР банклари томонидан бериладиган катта микдордаги карзлар ривожланаётган, купинча нодемократик давлатларга, Париж ёки Лондон молиявий клублари билан хисоблашмасдан берилиши булмокда.

Париж клуби карздор ва карз берувчи давлат орасидаги муаммоларни хал этишга ихтисослашган булса, Лондон клуби эса карздор давлатлар ва уларга карз берувчи хусусий ширкатлар (ёки банклар) уртасидаги алокаларни бошкаришга ихтисослашган. Бу клубларга аъзо давлатлар карздор давлат карзи ошиб кетадиган такдирда маълум даражада карз беришни тухтатади ва согломлаштириш чораларини (карзни кечиб юбориш ёки муддатини узайтириш каби) куради.

Хитой бу клубларга аъзо эмас ва айнан шу туфайли хам маълум бир мамлакатга карз бераётганида унинг бошка давлатлар клубидан канча карзи борлигига карамайди ва хисоблашмайди хам. Натижада, масалан, Африка ва Осиёдаги колок давлатларнинг карздорлиги яна хам ортади. Энг мухими, узининг чет давлат ишларига аралашмаслик ва давлат суверенитетини хурмат килиш тамойилидан келиб чикаётганини айтиб, Хитой карз берган давлатга нисбатан Жахон банки ёки Халкаро валюта фонди каби талабларни куймайди, энг асосийси, «ички ишларига аралашмайди».

Хитойнинг оммавий банкларидан олинган карзларнинг салбий окибатларини кушни Киргизистон ва Тожикистон давлатлари мисолида куришимиз мумкин. АКШдаги Глобал ривожланиш маркази тадкикотларига кура, «Бир макон, бир йул» лойихасида иштирок этаётган давлатлар орасида 8та мамлакатнинг Хитойдан олган ташки карзлари хавотирли микдорга етган, бу мамлакатлар каторида Киргизистон ва Тожикистон хам бор. Хитой Тожикистоннинг энг катта ташки кредитори булиб, бу давлатнинг 2007-2016 йилларда ташки карзлари 80 фоизга усган. Киргизистоннинг эса энг катта ташки кредитори Хитойдаги «Exim Bank» булиб, 2016 йилда мамлакат ташки карзининг 40 фоизи шу банк хиссасига тугри келган.

Бундай холат экспертларнинг хам асосли хавотирларига сабаб булмокда. Уларнинг фикрича, Хитой ва унинг ширкатлари ривожланаётган давлатларга узок муддатда тулай олмайдиган ва баркарор булмаган инфраструктура лойихаларини таклиф килмаслиги зарур. Чунки бу холда ривожланаётган давлатлар карзларини кайтара олмасликлари натижасида «карз копкони»га (debt trap) илиниб, Хитой учун турли ён беришларга мажбур булишлари мумкин. Танкидчиларга кура, Шри-Ланкадаги стратегик Хамбантота порти Хитой томонидан курилгач, миллиард долларлик лойиха пулини тулай олмаган Шри-Ланка хукумати уша портни 99 йилга Хитойга «ижара»га беришга мажбур булди.

Хитой тарафдорлари эса ривожланаётган давлатлар хукуматлари Хитой таклиф этаётган лойихалар туловини келажакда кайтариш имкони булмаса, бундай таклифни кабул килмасликлари лозимлигини айтишмокда. Карши тараф эса Хитой хукумати ва унга алокадор фирмаларнинг ута ёпиклиги, шаффоф эмаслиги, маълумотлар ошкор этилмаслиги, «Бир макон, бир йул» лойихасига оид инфратузилма лойихалари буйича утказиладиган тендерларга катнашиш кийинлиги ва лойихаларни амалга оширадиган давлатлар учун хатарлар юкорилигини танкид килади.

2. Ношаффофлик ва коррупция 
«Бир макон, бир йул» буйича энг куп танкидлар Хитойнинг молиялаштириш лойихалари ношаффоф ва шубхали кулга киритилганига оид. Хитой хукумати асосан махаллий компаниялардан хам «корарок» булган юкори даражадаги давлат бошликлари билан, аникрок айтганда сиёсий элита билан ишлашни хуш куриши купчиликка маълум.

Инфратузилма лойихалари ёпик эшиклар ортида, ахолига етарлича маълумот берилмасдан тузилиши куп кузатилади. Лойихалар етарлича машварат этилмагани окибатида келажакда куплаб муаммолар келиб чикиши хавфи, хусусан коррупция урчиши мумкин булади.

«Бир макон, бир йул»га оид катта инфратузилма лойихалари буйича аллакачон коррупция ишлари кузга куриниб колган. Мисол учун, Хитойдаги фирмалар томонидан курилган электр станциясидаги муаммолар юзасидан Хитой курилиш фирмаларидан пора олганликда айбланиб Киргизистоннинг юкори мансабдаги мулозимлари камокка олинган.

Бошка мисол. Малайзиянинг собик бош вазири Нажиб Раззокка тегишли экани айтиладиган компаниялар «Exim Bank» томонидан Малайзиядаги БМБЙ доирасида амалга оширилаётган кувур ёткизиш лойихаси пулларини ноконуний узлаштиргани ошкор булди ва хозирда собик бош вазирга нисбатан жиноят иши давом этмокда.

3. Экологияга таъсири
Кейинги масала – Хитой компаниялари томонидан атроф-мухитга нисбатан эхтиётсиз муносабатда булиш, стандартларга амал килмаслик. Бу муаммо Хитой ширкатларининг кейинги пайтларда технологик ривожланиши натижасида бирмунча камайган булса-да, хавфлар хамон мавжуд. ХХР ширкатларининг атроф-мухитга нисбатан бундай муносабатини яхши англаган Италия хукумати 2019 йил март ойи сунгида БМБЙга оид меморандумда табиатга оид алохида модда киритгани бежиз эмас.

4. Ракамли технологиялар хавфи
«Бир макон, бир йул» лойихасининг диккатга сазовор жойи шундаки, у нафакат куруклик ва денгизда, балки дижитал сохада хам маркази Хитой булган хамкорликни таклиф этади. Хитой бу сохада «Дижитал ипак йули» курилишини барча биргаликда амал оширишига чакирмокда. Бу сохада Хитойнинг Huawei, ZTE, China Telecom, China Mobile ширкатлари аллакачон дунёга танилиб улгурган.

Huawei ширкатининг бошка куплаб ширкатлардан хам узиб кетиб, 5G мобил алока авлодини ишга туширишга интилиши шу пайтгача ракамли гегемон булган АКШ, Европа давлатларини чучитиб юборди. Huawei ширкати томонидан ривожланган дунё мамлакатларига такдим этилаётган ракамли технология оркали ушбу ширкат Хитой хукуматига маълумот етказаётгани хакида таркалган хабар оловга керосин куйди. Huawei ширкати бошлигининг кизи хозирда Канада прокуратураси томонидан тергов килинмокда.

Шундан кейин нафакат АКШ, Гарбий Европа давлатлари ва Япония Huawei технологиялари мамлакат ичкарисида кулланилишига миллий хавфсизлик нуктаи назаридан чекловлар жорий этишди.

Хитой ширкатларининг арзон ва кулай шартлар асосида телекоммуникация технологиялари, фибер симлари ва уларга оид хизматлари курсатилиши дунёнинг энг камбагал мамлакатларида катта кувонч билан кутиб олинди. Бу ерларда Хитой ширкатлари катта инфраструктура лойихаларини амалга ошириб, ахоли турмуш даражасини оширишда хисса кушаётганини инсоф билан кайд этиш зарур.

Бирок муаммо шундаки, ривожланган гарб, Япония ва Корея Республикаси давлатларидан фаркли уларок Хитой сиёсий тузилмасида ширкат ва давлат уртасида алохида узвий алока мавжуд булиб, Хитой коммунистик партияси ширкатлардан мутлак садокатни талаб килади.

Натижада дунё буйлаб уз бизнес фаолиятини юритаётган хитойлик тадбиркорлар Хитой сиёсатини куллайдиган харакатларни амалга оширишга мажбур. Агар бу масала ракамли сохада хам юз берадиган булса, унда дунёдаги миллионлаб, Хитой ракамли технологиясидан фойдаланувчи ахоли хакидаги маълумотлар Хитой хукумати кулига утиб кетиши ва коммунистик партия томонидан назорат килиниши хавфи пайдо булади.

Гарб, Япония, Корея ширкатлари эса хусусий хисобланиб, инсоннинг шахсий маълумотларини саклаш буйича конунлар ва ички меъёрларга амал килишади. Бу ширкатлар конунни бузса жамоатчилик бундан хабар топиши эхтимоли юкори. Аммо Хитой хукумати билан хамкорликда ишлайдиган компанияларнинг ишлари каттик яширилади.

Хитойнинг «Бир макон, бир йул» ташаббуси дунё мамлакатлари томонидан катта кизикиш билан урганиляпти. Биз хам бу лойиха тафсилотларини билишимиз, вокеалар ривожини синчковлик билан кузатишимиз лозим, деб хисоблайман. Энг мухими, биз учун «Бир макон, бир йул» кайси уринда фойда-ю, кайси уринда хавф – шуларни билиб туришимиз лозим.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

8_vxVIdBTs5nRQggSPPfBBwLjcya-Od_

Айрим ташкилотлар «Узбекнефтгаз» таркибига кушилади

Узбекистон Республикаси президенти “Ахоли ва иктисодиётни энергия ресурслари билан баркарор таъминлаш, нефть-газ тармогини молиявий согломлаштириш …