Главные новости
Главная / Жахон / Хитойлик мутахассисларнинг биринчи гурухи 30 март куни келиши кутиляпти
<

Хитойлик мутахассисларнинг биринчи гурухи 30 март куни келиши кутиляпти

Хитойлик бир гурух шифокорлар коронавирусга карши курашда кумаклашиш учун 30 март куни Узбекистонга келиши кутиляпти. Кейинрок уларнинг сафига яна 15 нафар хитойлик тиббиёт ходими кушилиши мумкин.

Фото: Getty Images / AFP

Бу хакда Kun.uz`га Узбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси маълум килди.

«Элчихонанинг мурожаатига жавобан, Хитой Халк Республикаси етакчи шифокорлари гурухи жорий йил 30 март куни узбек хамкасбларига амалий кумак курсатиш учун Узбекистонга учиб боришга тайёр эканликларини билдиришди.

Шу билан бирга, Хитой Халк Республикаси хукумати якинда 15 кишидан иборат хитойлик шифокорларнинг яна бир гурухини Узбекистонга юбориш масаласини куриб чикмокда», – дейилади элчихона ахборотида.

Маълумот учун, президент Шавкат Мирзиёев хитойлик мутахассисларни махсус рейс билан Узбекистонга олиб келиб, профилактика тадбирлари буйича маслахат ва кумак олиб буйича топширик берган.

Аввалрок Узбекистоннинг бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков турли гап-сузларга жавобан: «хитойлик мутахассислардан хавфсираш эмас, уларнинг тажрибасидан фойдаланиш керак», деб таъкидлаганди.

«Хитой давлати узи ёрдам бераман деб турган пайтда, олди-кочди гапларга ишониб, ундан воз кечиш жуда катта хато буларди», – деганди Отабеков.

Эслатиб утамиз, шу хафта Узбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг 11 нафари тиббиёт ходимлари экани маълум булди. Шундан кейин бу ракам камида биттага ортди: Наманганда хамшира вирусни юктириб олди.

Республикада коронавирусга карши курашга 100 мингга якин тиббиёт ходимлари сафарбар этилган, соха вакиллари юкори маошли ишга таклиф килинмокда.

Шунингдек, унга якин махсус карантин мажмуалари куриляпти. Улардан биринчиси Тошкент вилоятида 4 кун ичида фойдаланишга топширилди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

sitorai-karomatullo-3

Sitorai Karomatullo

Sitorai Karomatullo – Tojikistonning yangi yosh pop qo’shiqchisi. U 2015 yildan beri sahnada paydo bo’ldi …