Главная / Жахон / Хитой “куринмас” кирувчи самолётини илк бор намойиш килди

Хитой “куринмас” кирувчи самолётини илк бор намойиш килди

Хитойнинг Чжухай шахрида уз ишини бошланган авиакургазмада хитойлик авиасозлар томонидан яратилган J-20 туридаги “куринмас” кирувчи самолёт биринчи марта намойиш килинди.

CNN телеканалининг хабар беришича, стелс технологияси буйича ишлаб чикилган самолёт Хитойда ишлаб чикарилган двигателлар билан жихозланган. Экспертларнинг таъкидлашича, J-20 иккита асосий жанговар вазифани бажаришга мулжалланган: хаво-хаво жангини олиб бориш ва ердаги куч хамда объектларга хужум килиш.

unnamed

Таъкидланишича, ушбу самолёт дунёдаги энг яхши “куринмас” кирувчи самолёт деб эътироф этилувчи F-22’га Хитойнинг жавоби сифатида намойиш килинган.

Аввалрок Хитойда дунёдаги энг йирик аэрокосмик кургазма очилиши, у 28 сентябрдан 3 октябргача давом этиши маълум килинганди. Маълумотларга кура, унда 40 дан ортик мамлакат хамда аэрокосмик ва харбий махсулотлар ишлаб чикарувчи 700 та компания иштирок этади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

xw3Njb5SUVLwwozVDm5odI9SCrz5pSwf

Каршидаги кулаган мехмонхона: унинг курилиши чиндан хам ноконуний эдими?

Фото: KUN.UZ Шу йил 23 июнь куни кечкурун Карши шахри Ислом Каримов кучасидаги «Насаф-Травел» мехмонхонаси …