Главная / Жамият / Хитой компанияси корпуси ранги узгарувчи смартфонни такдим этди
<

Хитой компанияси корпуси ранги узгарувчи смартфонни такдим этди

Хитойнинг OnePlus компанияси уз корпуси рангини узгартира олувчи янги смартфонни такдим этди. Смартфоннинг ушбу антика хусусиятини намойиш килувчи видео интернетда эълон килинди.

Фото: OnePlus

Мобил техника бозорида бирор янгилик билан ажаблантириш тобора кийинлашиб бораётган хозирги пайтда, OnePlus компанияси бунинг уддасидан чикишга якин турибди. Гап шундаки, унинг янги 8T Concept деб аталган тажрибавий смартфони орка панели турли ходисаларга ва датчиклардан олинувчи сигналларга жавобан уз рангини узгартира олади.

Курилмада бундай антика хусусият Electronic Color, Material and Finish (ECMF) деб номланган технология кулланиши эвазига пайдо булган. Ушбу технологияда металл оксиди негизидаги узига хос плёнка кулланади. Ушбу плёнка орка панелни коплаган ойна остида жойлашади. Айнан шу материал кучланиш таъсирида уз рангини узгартиради. Видеода намойиш килинган смартфонда унинг орка панели тук кукдан кумушрангга узгаришини куриш мумкин.

Ушбу курилмани ишлаб чиккан мутахассислар харидорлар эътиборини бундай янгиликнинг амалий фойдасига каратишмокда. Рангнинг узгариши фойдаланувчига олинган хабарлар ёки утказиб юборилган кунгироклар хакида маълум килиши мумкин. Бундан ташкари, ушбу функция фойдаланувчи нафас олиши ритми билан сенсор-радар (mmWave) ёрдамида синхронлаштирилиши мумкин. Янги смартфонни бундай холатда кушимча фитнес-опциялар учун куллаш мумкин.

Компанияда 8T Concept тижорий курилма сифатида бозорга чикарилиши борасида аниклик киритилмаган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Кийнокка солиш, шафкатсиз ва гайриинсоний муомалада булиш

Кийнокка солиш, шафкатсиз ва гайриинсоний муомалада булиш холатлари буйича Омбудсманга мурожаатлар охирги 4 йилда 7 …