Главные новости
Главная / Жахон / Хитой дунёдаги энг йирик самолёт-амфибияни мижозларга 2022 йилгача етказиб бера бошлайди
<

Хитой дунёдаги энг йирик самолёт-амфибияни мижозларга 2022 йилгача етказиб бера бошлайди

samolyotХитой мамлакат миллий саноати томонидан ишлаб чикарилган дунёдаги энг йирик самолёт-амфибия AG600’ни 2022 йилгача мижозларга етказиб бера бошлайди. Бу хакда Хитой марказий телевидениеси маълум килди.

“Биз 2021 йилга кадар фукаролик авиациясидан парвозга яроклилик сертификатини олишни ва самолётни 2022 йилгача буюртмачиларга етказиб беришни бошлашни режалаштирмокдамиз”, деб айтган самолётнинг бош конструктори Хуан Линцай.

Мутахассиснинг айтишича, самолёт прототипини июлда Чжухайдан Цзинмэнга кучириб утказиб, у ердаги махаллий сув омборида самолётнинг сув сиртидан илк парвози амалга оширилмокчи.

Самолётни лойихалаш буйича ишлар 2009 йилда бошланган. Унинг ишчи намунаси 2016 йил июлда конвейердан чиккан. Гидросамолёт урмон ёнгинлари билан курашиш ва куткарув амалиётларини утказиш учун махсус лойихаланган.

Самолётнинг максимал учиш огирлиги 53,5 тоннани ташкил килади. Самолёт 500 км/соат тезлик билан 4,5 минг кмгача парвоз кила олади. Самолётнинг узунлиги 37 метрни, канотлари кулочи 38,8 метрни ташкил килади. Самолёт оддий аэродромлар билан бир каторда сув сиртидан хавога кутарилиб, унга куна олади.

Самолёт йуловчи ва юк модификацияларида ишлаб чикарилади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Кореядан кайтган фукаро Самаркандда карантиндан кочди. У Деновда камокка олинди

Самарканд вилояти юкумли касалликлар шифохонасига 16 март куни 14 кунлик карантинга жойлаштирилган фукаро А.А. 20 …