akshХХР ТИВ вакили Гэнг Шуанг КХДР билан алокадорликда гумон килинган Хитой компанияларига нисбатан жорий этилган санкция муносабати билан АКШга нисбатан катъий эътироз билдиришини маълум килган, деб ёзади РИА Новости.

Жума куни АКШ Шимолий Кореянинг ядровий ва баллистик дастури доирасида санкциялар жорий этилишини эълон килди, у КХДР, Хитой, Сингапур, Тайван каби давлатлар хисобга олинганда 27 та кемачилик ва транспорт компаниялари, 28 та кема ва бутун дунё буйлаб битта жисмоний шахсни камраб олади. АКШ маъмурияти вакили журналистларга ушбу санкциялар туплами «Шу пайтгача Шимолий Корея манзилига нисбатан кулланилган санкциялар ичида энг жиддийси» эканлигини маълум килган.

«Хитой томони АКШ узининг ички конунчилигига асосан Хитой компаниялари ва фукароларига нисбатан бир томонлама санкциялар эълон килинганини кескин коралайди. Биз аллакачон Америка томонига катъий эътироз билдириб булдик ва бу хато харакатларга зудлик билан нукта куйилишини талаб киламиз, токи икки томонлама хамкорликка зарар етмаслиги учун», — дейилади Гэнг Шуанг томонидан эълон килинган баёнотда.

Хитойлик дипломат Хитой хукумати БМТ Хавфсизлик Кенгашининг КХДРга доир барча резолюцияларига огишмасдан, тулик амал килиб келаётганини, уз зиммасига олган барча халкаро мажбуриятларни амалга ошираётганини таъкидлаб утган.

Хитойнинг ташки сиёсат идораси мамлакат хукумати конун йули билан БМТ ХК резолюцияларига амал килмаслик фактларини битталаб текшириши, суриштирув чогида шундай холатларга дуч келинса, уларга нисбатан чора курилишини таъкидлаб утган.