Главная / Жахон / Хитой юкори баландликдаги жосус-дронларни муваффакиятли синовдан утказди

Хитой юкори баландликдаги жосус-дронларни муваффакиятли синовдан утказди

Хитой Ички Мугулистонда 2017 йилнинг сентябрида махаллий жосус-дронни муваффакиятли синовдан утказгани маълум булди. Синовларда иккита учувчисиз учар курилма иштирок этган. Улар керакли баландликка махсус шарлар ёрдамида кутарилди хамда шундан сунг фаоллаштирилган, деб хабар бермокда Firstpost.com

qjnrb2t9s6mhyx8ybrfj7japcz9rfglj

Дронлардан бири денгиз сатхидан 9000 метр, иккинчиси эса – 25 000 метрлик баландликда фаоллаштирилган. Учар курилмалар юз километрдан ортик масофани мустакил равишда учиб утган хамда парвоз хакидаги маълумотни ерга узатиб турган. Дронлар куршапалак каби хажмга эга булиб, электр магнит импульси ёрдамида фаоллаштирилган, у курилмалар тезлигини соатига юз километрга кадар кучайтирган. Дронлар композит материаллардан тайёрланган ва электр магнит импульси ёрдамида ишга туширилишга мосланган.

Ишлаб чикарувчиларнинг асосий максади – катта худудлар устидан бир неча кун, ой ёки хаттоки йиллар давомида кузатув олиб бориш имкониятига эга курилмани яратишдир.

Шуниси эътиборга лойикки, учувчисиз учар курилмалар уз парвозлари вактида кичик хажми туфайли радарларда деярли пайкалмади. Хажмлар ва огирликни камайтириш учун дронлар камера хамда маълумотлар узатиш учун махсус антенна билан жихозланган.

Яна маълумот

snaiperist

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди, деб хабар берди мамлакат Куролли кучлари бош кумондонлиги Twitterъда. “Снайперлар разведка, …