Хазрат Умар (р.а.)нинг муборак одатларидан бири эрта сахарда масжидга бориш эди. Хазрат Умар (р.а.) масжидга азон айтилмасдан олдин борар ва намоз вактини жомеда кутар эди. Бир кун тонг отмай туриб масжвдга борар экан, бир болани шошилиб масжидга кетаётганини курди. Бола Хазрат Умар (р.а.)нинг назарларига тушди.
Хазрат Умар (р.а.) боланинг бувдай шошилиб кетаётганини куриб, унга:
— Болажоним, нега шошилиб кетаётибсан? Каерга югуриб боряпсан? — деди.
— Намозга кетмокдаман, хазрат. Намоз вакти якинлашди. Менинг эса тахоратим йук, тахорат олишим керак. Азон укилмасдан олдин тахорат олиб, намоз вактини кутаман. Шунинг учун югуриб кетяпман, — деди.
Хазрат Умар (р.а.) болага:
— Болам, сен жуда ёш куринасан, сенга намоз хали фарз эмас, — деди.
Бола:
— Хазрат, бу иш учун катта-кичиклик буладими? Кеча махалламизда ёш бир бола вафот этди. У мендан анча ёш эди. Демак, бу иш учун катта-кичик булмайди, — деди.
Хазрат Умар (р.а.) боланинг бу сузларидан жуда тулкинланиб кетди. Шундай мутаассир булдики, шундай кувондики, муборак кузларидан инжу доналаридек ёшлар ока бошладн:
— Ё Раббий! Бу бола кандай ажойиб, кандай аклли. Бу гузал сузлар улугларнинг огзидан чикадиган сузлардир, — деб шундай йнгладики, муборак хиркаси хул булиб кетди.