Главные новости
Главная / Сиёсат / Хар кандай имтиёз муддатли булиши керак
<

Хар кандай имтиёз муддатли булиши керак

«Мамлакатда ракобатни ривожлантириш буйича кейинги йилларга мулжалланган стратегик йуналишлар» мавзусидаги матбуот анжуманида Узбекистон Республикаси Монополияга карши курашиш кумитаси мутасаддилари томонидан монополияга карши курашиш, ракобат мухитини яхшилаш ва ривожлантириш, истикболли режалар ишлаб чикиш ва сохага оид долзарб масалалар мухокама килинди.

Тадбир давомида ОАВ вакиллари соха вакилларига турли саволлар билан мурожаат килишди.

2020 йил 1 январдан кимматбахо автомобиллар импортига кулланган имтиёзли ставка бекор килиниши «иномарка»лар нархи янада ошишига олиб келиши, бундай карор машина бозоридаги монополия шароитида канчалик тугри булиши тугрисидаги саволга Монополияга карши курашиш кумитаси раисининг биринчи уринбосари Бобир Каримов жавоб берди.

«GM жуда катта ютугимиз хам, муаммомиз хам. Марказий Осиё, МДХ давлатлари уртасида солиштирадиган булсак, Узбекистон йиллар давомида узининг ишлаб чикаришини йулга куйиш билан шугулланган. Кушни давлатлар билан солиштирадиган булсак, уларда ишлаб чикариш унча ривожланмаган. Шу нарсага ургу берилган. Буни Япония ёки Жанубий Корея мисолларида олса булади, уларда хам протекционизм, яъни узининг иктисодиётини химоялаш сиёсати олиб борилган. Бу сиёсат уларга жуда яхши натижаларни берган.

Биз хам автомобиль куриш сохасини йулга куйдик. Жуда сифатли машиналар чикаряпмиз. Лекин хар кандай имтиёзлар муддатли булиши керак. Муддатсиз булиши керак эмас.

GM эса муддатсиз вактга имтиёзлар олган. Бу давлат сиёсати. Агар хукуматимиз корхона буёгига узи ишлаб кетиши мумкин, деган хулосага келадиган булса, божхона ставкалари камайиши ва Узбекистонга бошка машиналар хам кириши мумкин. Ха, бу ракобатни чеклайди. Биз буни куп жойда айтганмиз. Агар сохада сиёсат бошкача олиб борилса, машиналар кириб келадиган булса, божхона ставкалари камайса, машина сотадиган корхоналар хам купаяди ва GM билан бемалол ракобатлашишади. Истеъмолчилар арзонрок ва сифатлирок машина олиш имкониятига эга булишади. Лекин бу карорни Монополияга карши курашиш кумитаси кабул килмайди. Биз факат уз фикримизни айтишимиз мумкин. Бу давлат сиёсати даражадасидаги масала», – дея Каримовнинг сузларини келтирмокда Kun.uz мухбири.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Президент нон ишлаб чикариш харажатларини камайтириш юзасидан барча имкониятларни куллаш буйича топширик берди

Президент Шавкат Мирзиёев 7 ноябрь куни утказилган видеоселектор йигилишида жойларда нон ишлаб чикариш харажатларини камайтириш …