Главные новости
Главная / Жамият / Халк таълими вазирлиги укув йилини бошлаш буйича 3та сценарий устида иш олиб бормокда
<

Халк таълими вазирлиги укув йилини бошлаш буйича 3та сценарий устида иш олиб бормокда

Якуний хулоса Республика махсус комиссиясининг карори билан эълон килинади.

Халк таълими вазирлиги Согликни саклаш вазирлиги ва бошка тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда укув йилини кай тарзда бошлаш устида урганишлар олиб бормокда. Бу хакда вазирлик хабарида айтилган.

Кайд этилишича, Халк таълими вазирлиги уз ваколатидан келиб чикиб укув йилини бошлаш буйича 3та сценарий устида иш олиб бормокда:

1-сценарий: Пандемия холати баркарорлашиб, мактаблар одатий тартибда уз фаолиятини бошлайди. Бу вазирлик ва укувчилар учун энг макбул вариант. Халкаро тажриба мактаб ёшидаги болаларга касаллик кам холатда юкишини, улардан катталарга юкиш хавфи хам камлигини курсатмокда;

2-сценарий: Согликни саклаш вазирлигининг Узбекистонда болаларда вирус кечиши буйича хулосаси ижобий булмаган такдирда таълим онлайн тартибда давом эттирилишига тугри келиши мумкин;

3-сценарий: Гибрид сценарий булиб, мактаблар очилади. Мактаблар хам синф тизимига утказилади. Факат маълум бир худуд, мактаб холатидан келиб чикиб, укувчиларнинг онлайн дарсларда ёки мактабдаги дарсларда билим олиши давом эттирилади.

Бунда, дастлабки боскичда фарзанди саломатлигидан хавотир олган ота-оналарга болани уйда онлайн укитишга имкон берилиши кузда тутилади, яъни давомат эркин булади – оддий дарсда катнашса хам ёки онлайн дарс оркали катнашса хам.

Билдирилишича, якуний хулоса Республика махсус комиссиясининг карори билан эълон килинади.

Айтилишича, карантин коидаси узгаришидан катъи назар вазирлик томонидан онлайн мактаб лойихаси давом эттирилиши режалаштирилган. Ушбу лойиха боланинг мактабдан ташкари олган билимини уйга келиб мустахкамлаш, укитувчиларга эса малакали хамкасбларининг махорат дарсларини олиш учун доимий имконият майдони булиб хизмат килади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

RGh_NfShTb2X4AmksDYQdKDAO8cZTE-h

Узбекнинг «шум бола»си — Абдурайим Абдувахобов якинлари хотирасида

14 июль куни узбек халкининг катта-ю кичигига кадрли булган актёр Абдурайим Абдувахобов упка раки туфайли …