Главные новости
Главная / Сиёсат / Халк таълими вазирлиги ота-оналарга мурожаат билан чикди
<

Халк таълими вазирлиги ота-оналарга мурожаат билан чикди

Халк таълими вазирлиги умумтаълим муассасаларида таълим икки хил шаклда булишини инобатга олиб, укувчиларнинг ота-оналарига мурожаат билан чикди.

“Хаммамиз коронавирус пандемияси билан боглик баъзи кийинчиликларни бошдан кечирмокдамиз. Хозирги вактда бизнинг олдимизда болаларимизга укув йилининг бошланиши билан боглик мумкин булган психологик тусикларни енгишга билан боглик мухим вазифа турибди.

Таълим икки хил шакда булишини инобатга олсак, икки холатда хам болалар куллаб-кувватлашга мухтож булади. Биринчи холда, унинг синфдошлари одатдагидек мактабга бориши билан боглик, бошка холатда, боланинг якин дусти масофадан туриб укиши. Нокулайликнинг бундай сабаблари жуда куп.

Сиз билан бизнинг вазифамиз болага кийин инкироз холатида ёрдам беришдир”, – дейилади ХТВ мурожаатида.

Таъкидланишича, ота-оналар, болаларнинг якинлари, уйда булганларида, болага кийин вазиятларни енгиш, уларга карши курашиш куникмаларини сингдириши ва мумкин булган стрессни енгишга ургатиши мумкин.

Бунинг учун ота-оналарга куйидагилар керак:

  • оилада кулай, хотиржам ва хайрихох мухитни саклаш ва ривожлантириш. Кийин вазиятларда вахима кузгамаслик, хавотирга тушмаслик, “кора чизик хар доим ок билан алмашишини” ёдда тутиш керак. Оила аъзоларининг хайрихохлиги ва хотиржамлиги болага ишонч бериш ва вазиятни баркарорлаштиришга ёрдам беради;
  • мунтазам равишда фарзандингиз билан унинг хиссиётлари, хавотирлари билан боглик мавзуларда сухбатлашинг. Якин ва узок келажакни мухокама килишни унутманг. Фарзандингиз билан сухбатлашиб унинг келажак истикболларини яратишга харакат килинг (лекин мажбуран эмас);
  • узингизнинг тажрибаларингиз, фикрларингиз билан уртоклашинг, хаётий вокеаларни айтиб беринг, шу жумладан узингиз ва дустларингиз кийин хаётий вазиятларни енгиб утганингиз хакида;
  • оддий юракдан сухбат болада узига ишонч туйгусини ортишига олиб келиши мумкин. Хамдард булинг, хозир унга канчалик кийинлигини тушунишингизни айтинг. Ота-онасининг кумаги ва хамдардлигини хис килган болалар стрессни муваффакиятли енгади;
  • болани уз хис-туйгуларини ижтимоий макбул шаклларда ифода этишга ургатинг (тажовузни – фаол спорт турлари, уйда ёки кучада утказилиши мумкин булган жисмоний машклар; хавотирларини – якинлари билан сухбат оркали);
  • бола (айникса, успирин) учун купинча уз тажрибаларини ота-оналари ёки тенгдошлари билан бахам куриш кийин кечади. Шу максадда болангизни дафтар очишга таклиф килинг, унда у уз хавотирлари хакида ёзади. Хиссиётларни когозга туширгандан сунг, у мумкин булган салбий фикрлардан халос булиб, енгиллашади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

8CWqXn-xZYjLNca7wv7Jm2FLoFEcyng-

Узбекистондан неча киши «грин-кард» ютади? Уни ютишнинг сири борми?

7 октябрдан Green Card учун аризалар кабули бошланди. Бу йил дастур коидаларида жиддий узгаришлар йук. …