Главные новости
Главная / Жамият / «Хали инсон ракеталаримизда Марсга парвоз килади» — SpaceX’нинг бош максади
<

«Хали инсон ракеталаримизда Марсга парвоз килади» — SpaceX’нинг бош максади

«Тесла» электрокарлари, «PayPal» компанияси асосчиларидан бири ва узининг космик ракеталари билан тилларга тушган Илон Маск яна бир тарихий вокеага сабабчи булди — унинг SpaceX компанияси ракетаси илк бор астронавтларни уз бортига олиб, Халкаро космик станция томон учди.

Фото: Reuters

Бу — тарихда илк марта хусусий компания томонидан астронавтларнинг коинотга учирилиши хамдир.

Илон Маск ким?

Келгуси йил 50 ёшини каршилайдиган Илон Маск шунча нарсага каердан пул топган? Умуман, у бундай муваффакиятларга эришиш учун кандай йулларни босиб утган.

Фото: Ding Ting / AP

У 1996 йили акаси билан биргаликда янгиликлар компанияларини дастурий таъминот билан таъминлашга ихтисослашган Zip2 компаниясини ташкил этади. 1999 йилда у Zip2’ни Compaq компаниясига 307 млн долларга сотади. Илон Маскка бу пулнинг 7 фоизи (22 млн) тегади.

1999 йилнинг мартида Маск электрон пул утказмалари билан шугулланувчи X.com компаниясига асос солади. 2000 йилда бу компанияси Confinity компанияси билан бирлашади. Бу компания булимларидан бири PayPal деб аталарди ва кейинчалик шу бренд остида фаолият курсата бошлаган. 2002 йилда PayPal 1,5 млрд доллар эвазига eBay томонидан сотиб олинади. PayPal’нинг 11,7 фоиз акцияси Маскники эди, у бундан 180 млн доллар ишлаб олади.

Нихоят, 2002 йилнинг май ойида Илон Маск узининг учинчи компанияси — SpaceX га асос солади. Компания хусусий ракета ташувчилар сериясининг ишланмалари муаллифи ва космик тизимларнинг тижорий оператори эди.

Фото: Thom Baur / Reuters

2005 йилда компания ходимлари 150 кишидан иборат булган булса, 2018 йилга келиб, уларнинг сони 6000 нафардан ошди. Компания нафакат космик парвозларни арзонлаштиришни, инсонни Марсга парвоз килишини бош максад килиб белгиланган.

Маскнинг ракеталари

Илон Маск аввал бошданок коинотга ракеталарни учиришни имкон кадар арзонлаштиришни максад килади. Маскнинг космик парвозлар сохасидаги янгилиги ва энг катта ютуги — ракета ташувчилар томонидан фойдали юк Ер атрофи орбитасига олиб чикилгач, унинг биринчи боскичи Ерга кайта кундирилиб, ундан кейинги парвозда яна фойдаланиш имкони борлигида эди. SpaceX парвозларининг кескин арзонлашувига эришди.

2006 йилнинг 24 март куни Falcon 1 ракета ташувчисининг илк парвози муваффакиятсиз якунланади. Шунга карамасдан, компания уша йили август ойида NASAнинг Халкаро космик станцияга юклар, кейинчалик экипажларни етказиш буйича Commercial Orbital Transportation Services (COTS) — Орбитал транспортировканинг тижорий хизматлари дастури учун утказилган танловда голиб чикади ва 396 миллион доллар микдоридаги молиялаштиришга эга булади.

2008 йилнинг 28 сентябрида Falcon 1 ракета ташувчисининг илк муваффакиятли парвози амалга оширилади ва орбитага фойдали юк олиб чикилади.

Фото: Wikipedia

Бунинг окибатида уша йили 28 декабрга келиб SpaceX ва NASA уртасида Commercial Resupply Services (CRS) — Тижорий таъминот хизмати дастури доирасида Халкаро космик станцияга юк элтиб бериш буйича 1,6 миллиард долларлик шартнома имзоланади. Аввалига келишилган 12 та миссияга кейинчалик яна 3 таси кушилади, кейин яна бошкалари. 2012 йилдан буён бу борада SpaceX жами 20 та миссияни амалга оширади, улардан факат биттаси муваффакиятсиз (28.06.2015) чикади.

2010 йилнинг 4 июнида Falcon 9 ракета ташувчисининг дебют парвози амалга оширилади, Dragon ракетасининг макети орбитага олиб чикилади. 8 декабрга келиб Dragon космик кемаси орбитага парвоз килади. 2012 йил 25 майда Dragon кемаси илк марта Халкаро космик станциясининг модулига уланади.

Фото: Reuters

Инсонни коинотга учириш

2011 йилдан бошлаб SpaceX NASA’нинг Commercial Crew Program пилотли парвозлари дастурида иштирокини бошлайди. Бу дастур доирасида SpaceX пилот томонидан бошкариладиган кема яратиш учун 2011 йилда 75 млн доллар, 2012 йилда 440 млн долларлик шартномалар имзолайди.

2014 йилнинг 16 сентябрида NASA Commercial Crew Program дастурига кура ХКСга астронавтларни элтиш учун Crew Dragon пилотли кемалардан фойдаланиш буйича SpaceX билан имзоланган шартномани анонс килади. Шартнома суммаси 2,6 млрд долларга тенг эди.

2018 йилнинг 6 февралида SpaceX Falcon Heavy ута огир ракета ташувчисининг парвозини амалга оширади. У коинотга 63 тонна юк олиб чикиши мумкин эди.

Кайд этиб утиш жоизки, ушбу парвозларда SpaceX ракеталарининг арзонлиги мухим рол уйнаган. Масалан, Falcon Heavy’нинг битта парвози 90 млн долларга тенг булган. Унгача фойдаланилган Delta IV Heavy эса карийб 5 баробар киммат — 435 млн доллар. Falcon 9 ракеталарининг парвози эса атиги 60 млн долларга тушган.

Нихоят, 2020 йил 30 май тарихий санага айланди. SpaceXнинг Халкаро космик станциягача 4 кишини элтиб кайтара олиши мумкин булган, кисман куп марта фойдаланса буладиган Crew Dragon (Dragon 2) космик кемаси икки астронавт — Роберт Бенкен ва Дуглас Хёрлини багрига олиб муваффакиятли парвоз килди.

Парвоз аслида Тошкент вакти билан 28 майга белгиланган эди. Бирок об-хаво нокулайлиги сабабли парвозга 15 дакика колганда у бекор килинади ва илк парвоз 2 кунга сурилади.

Кеманинг яратилиши ва режалар

Бунгача, 2012 йилдан буён Dragon 1 космик кемаси ХКСдан ерга юкни олиб кайтувчи жахондаги ягона кема булиб турган эди. 2010 йилдан буён кема 22 марта парвоз килган. Станцияга 43 тонна юк элтилган ва у ердан 33 тоннага якин юк кайтариб олиб келинган.

Crew Dragon’нинг биринчи намойиш парвози 2019 йил 2 мартда муваффакиятли амалга оширилган эди. Бортида Ripley исмли манекен ва 180 кг юк булган космик кема бир суткалик парвоздан сунг ХКСга илк марта уланган.

Crew Dragon — куп марта фойдаланиладиган Dragon 1 аппаратининг такомиллаштирилган ва пилот ёрдамида бошкариладиган версияси булиб, экипажни ХКСга элтиш ва Ерга кайтариб олиб келиш вазифасини бажаради.

Фото: Chris O’Meara / AP

2015 йил сентябрида такдимот килинган дастлабки версияда астронавтлар учун 5 та урин булган, кейинчалик кема етти уринли килиб лойихаланган. Сунгра сувга куниш чогида экипаж томонидан сезиладиган зурикишни камайтириш максадида уриндикларни жойлаштириш бурчагига узгартириш киритилган ва капсуланинг максимал сигими 4 кишигача кискарган. Dragon юк кемасидан фаркли уларок Crew Dragon ХКСга узи мустакил, станция манипуляторисиз улана олади.

Келгусида Crew Dragon’да туристик парвозларни хам амалга ошириш режалаштирилган. Хали SpaceXнинг Daragon 2 космик кемасидан Ой атрофини туристик саёхат айланиб учишда фойдаланиш режалари хам бор.

Батут урнига 4 баробар арзон ракета

2011 йилда АКШнинг Space Shuttle дастури нихоялангач, Россия Халкаро космик станцияга экипаж элта олиш имкониятига эга ягона давлатлигича колаётган эди. «Роскосмос» рахбари эса бундан гурурланиб, «америкаликлар астронавтларни коинотга факат батутдан фойдаланиб олиб чика олиши мумкин», деб юкори минбардан туриб айтган эди хаттоки.

Бу захарханда бежизга айтилмаган. NASA бош инспектори Пола Мартиннинг хисоботига кура, 2019 йилнинг июлига кадар NASA «Союз» космик кемаларида 70та уринни — АКШ ва хамкор астронавтларни Халкаро космик станциясига элтиш ва кайтариб Ерга кундириш учун карийб 4 млрд долларга сотиб олган. «Союз» билан бир кишининг парвози 82 млн долларга тушаётган эди.

Рогозиннинг захархандасидан уч йил утиб, кушхокимлик урнатилди. Боз устига, шунча суммага Crew Dragon’да 4 нафар астронавт парвоз килиши мумкин. Бу эса парвозларни русларникидан карийб 4 баробар арзонлашувига олиб келади.

Илон Маскнинг барча режаларига скептик нуктайи назардан караб келган «Роскосмос» давлат корпорацияси рахбари Дмитрий Рогозин 10 апрель куни парвоз хизматлари нархини 30 фоизга тушириб, шу йул билан Америка компаниялари томонидан такдим этилаётган демпингга узига хос жавоб кайтармокчи эканлигини таъкидлаган. Рогозинга кура, SpaceX парвозларининг бозор нархи 60 млн доллар, бирок NASA шундай хизматлар учун «бир ярим баробардан турт баробаргача купрок» тулаётганини айтган.

«Роскомос» рахбари Дмитрий Рогозин. Фото: Flick

Шундан сунг Илон Маск Twitter’да Россия ракеталарининг бош муаммоси ундан кайта фойдаланиб булмаслигида, деб ёзган. «SpaceX ракеталарининг 80 фоизини яна кайта ишлатса булади, уларникини эса — 0 фоизини. Бу долзарб муаммо», — деб ёзган ишбилармон.

Бунга жавобан Дмитрий Рогозин ижтимоий тармокдаги сахифасида «Роскосмос» Вашингтондан бериладиган курсатмаларга зор эмас, деб ёзган. «Бизнинг ракета-космик сохамизнинг муаммоли масалаларини ечиш буйича барча курсатмалар Россия президенти билан утган йигилишда олиб булинган», — деб ёзган давлат корпорацияси рахбари.

Хуш, кимдан урнак олсак арзийди?

АКШда хусусий компания космосга ичида астронавтлари булган ракетани  муваффакиятли учирган тарихий парвозни оддий фукаролари пулига дрон сотиб олиб, учира олмаётган мамлакатдан туриб кузатдик. Фаркни сезяпсизми?

Хали бу кетишда SpaceX ракеталарининг Марс сайёраси томон парвозини Илон Маскнинг текин интернетидан фойдаланиб кузатсак ажаб эмас. У якингинада яна 60 та сунъий йулдошни коинотга учирган эди.

Хуш, фан ва таълимда, хусусан космик сохада иктидорларга шароит яратиб бериб, юксак натижаларга эришаётган АКШга таассуб килишимиз керакми ёки Россияга? Хулоса узингиздан.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

uH1YB77CSVKXNoocvl81EUWqU6ggplOb

Уйда даволанаётган беморлар учун махсус мобил гурухларнинг вазифалари белгиланди

2 июль куни «Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш ва касаллик таркалишини олдини олиш борасида …