Главные новости
Главная / Жамият / «Хакикий вазият буткул бошкача»: согликни саклаш тизимидан хафсаласи пир булган фукаро хикояси
<

«Хакикий вазият буткул бошкача»: согликни саклаш тизимидан хафсаласи пир булган фукаро хикояси

Коронавирусдан даволанаётган беморлар сони 5 мингга якинлашар экан, согликни саклаш тизими билан боглик муаммолар тобора йириклашиб бормокда.

Узбекистондаги эпидемиологик вазият кундан кунга таранглашмокда. Янги коронавирус инфекциясидан касалликнинг ва улим курсаткичларининг усиш динамикаси хукуматни республика буйлаб июнь ойи бошларидан юмшай бошлаган карантин чораларини яна катъийлаштиришга мажбурлади.

Согликни саклаш вазирлигидагилар мамлакатда коронавирусга чалинганларнинг расмий статистикаси реал ракамлардан анча ортда эканини тан олишди. 9 июль куни ССВ касалланиш даражаси ортиши муносабати билан согликни саклаш тизими катта босим остида колганини расман маълум килди.

Бундан ташкари, якиндан бошлаб инсонларнинг мамлакатда коронавирусга карши курашиш учун ресурс етишмаётганига ишора килаётган илтимослари ва мурожаатлари ахборот маконида фаол тарзда таркалмокда.

Сунгги кунларда Kun.uz тахририятига хам касаллик аломатлари буй курсатганига карамасдан коронавирусга тест топшира олмаётган фукаролардан куплаб мурожаатлар келиб тушмокда. Шахси сир колишини истаган эркак узи ва оиласи пойтахт Тошкент шахрида тест топшириш учун кандай кийинчиликларга дучор булгани хакида бошдан кечирганларини мухбиримизга хикоя килиб берди.

— Сизда коронавирусга шубха качон ва нега пайдо булди?

— Хаммаси 24 июндан бошланди. Тошкентда «Ашхобод» боги якинида турамиз. Оиламизда 6 кишимиз, синглим февралда фарзандли булган. 24 июнь куни эрталаб 5 ойлик чакалок безовта була бошлади: унинг харакатлари сустлашиб, йутала бошлади.

Дархол хароратини улчадик — 37 даража. Уйланиб утирмасдан, Яшнобод тумани марказий поликлиникасига кунгирок килдик, уйга врач чакирдик. Гарчи поликлиника уйимиздан пиёда 10 дакикалик йул булса хам, врач куннинг иккинчи ярмида келди. Уйимизга врач хеч кандай химоя либосларисиз кириб келганидан, эгнида хаттоки халат хам йуклигидан хайрон булдик. У факат никоб таккан эди. Чакалокка нима булганини суради. Синглим харорати баланд, йуталаётганини айтди. Шунда врач: «Ташвиш тортманг, унинг тишлари чикмокда. Болаларда шундай булади узи. Унга «Инсти» ва мойчечак кайнатмаси беринг», деб тайинлади. Бу сузлардан бироз ховуримиз босилди.

Эртасига, 25 июнь куни синглим узини лохас хис кила бошлади. Харорати 37 даража эди. Шунда отам дархол COVID-19’га тест топширишимизни буюрди. Интернетни кавлаб хар бир туманда СЭО маркази борлигини, у ердан хар бир инсон коронавирусга текин тест топшириши мумкинлигини укидим.

Синглим билан Яшнабод туман СЭО марказига бордик. СЭО маркази ходимлари йулланма зарур деб, тест олишни рад этишди. Улар факат ишга жойлашаётганлардан тест олишаётганини таъкидлашди. Мен шу ондаёк 1003га кунгирок килдим, операторлар «бошимни силаганча», СЭОМдагиларнинг сузларини тасдиклашди. Маълум булишича, бутун республикада тестлар етишмас экан.

— Хусусий клиникада тахлил топширишга харакат килмадингизми?

— Йук, оилада 6 кишимиз, принцип жихатдан хар биримиз учун 240 мингдан тулашни истамадик. Конунга итоат этувчи солик туловчилар сифатида текин тиббий ёрдамга конуний хукукимиздан фойдаланмокчи булдик.

— Демак, оилавий поликлиникага йулланма учун боришга мажбур булгансизлар?

— Ха, боришга мажбур булдик. Поликлиникага киришда бир киши пирометр билан харорат улчаётган экан. Менда 36,7, синглимда эса 36,4 даража курсатди. Хайрон колдик. Сунгра боланинг иссиги тиши сабаб кутарилган деган уша врачнинг хонасига чикдик.

У ерда симобли термометр билан синглимнинг иссигини улчашди — 37 даража. Бу кираверишда пирометр бузук эканлигини, харорати баланд инсон поликлиникага осонгина кира олишини курсатарди. Врач яна бу харорат хеч нарса эмаслиги, афтидан УРВИ юкканини айтди. Синглим врач хузуридан чикиб шундай деди. Лекин мен тест топширишга каттик касд килгандим ва йулланма зарур эди. Аммо врач бу коронавирус эмаслигини, коронавирус юктирганларда харорат 39 даража булишини таъкидлашда давом этарди.

Мен у билан бахслаша туриб, куз билан буни аниклаб булмаслиги, чакалокнинг хам харорати ошганини айтиб, йулланма беришни талаб килдим. У хеч нарса бермаслигини айтди.

Мен бош врач кабинетига кирдим. Ичкарида иккита аёл утирган экан, улардан бири ок халатда эди, уни бош врач деб уйлаб, коронавирусга тест топшириш учун йулланма ёзиб беришни илтимос килдим. Аёл Яшнобод СЭОМ уч кунга ёпилганини айтиб, бизни ишонтирмокчи булди. Мен эса хозиргина уша ердан келганимни, СЭОМ ишлаётганини айтдим ва яна бир бор йулланма сурадим.

Шу вакт бояги участка врачимиз кириб, бизни хеч нарсани тушунмаётганликда ва бекорга вахима килаётганликда айблади. Окибатда, бош врач бизга йулланма беришни рад этди ва буни поликлиника коронавирусга тест топшириш учун йулланма бермаслиги билан изохлади.

Мен яна 1003га кунгирок килдим. Барчасини операторга тушунтирдим. У менга шахсан ёрдам килиб, СЭОМнинг тест топшириш жараёнларини тушунувчи ходими ракамини берди. Биз бояги ракамга кунгирок килдик, у Яшнобод тумани ДСЭНМ собик рахбари экан. Мен ундан поликлиника тест учун йулланма бериши кераклигини бош врачга тушунтириб куйишини илтимос килдим.

Телефон оркали бош врач вазиятни нотугри тушунтирганликда айблаб, барча айбни бизга агдара бошлади. Сунг бизга СЭОМ билан гаплашиши ва бизни кабул килишларини айтди. Бош врач СЭОМнинг амалдаги рахбарига кунгирок килиб, бизни кабул килишни илтимос килди. Шундан сунг бизга бораверишимиз, улар кабул килишини айтди. Мен яна бир бор ундан ёзма йулланма сурадим, у эса бунга жавобан: «Сенинг олдингда кунгирок килиб уларни огохлантирдим, узинг эшитдинг-ку?» деди. Барчасини битта кунгирок билан хал килиш мумкинлигидан таажжубландим, мен булса иссиги баланд якинларим билан шахар кезиб юрибман.

СЭОМда яна биздан йулланма талаб килишди. Мен узимни куярга жой топа олмай колдим! Мен энди овозимни баландлатиб, бошликка кунгирок килишни, унинг хабари борлигини айтдим. Кунгирок килишди, бош иргаганча, синглимдан тест олишга карор килишди.

— Натижаларни качон маълум килишди ва улар кандай чикди?

— Биз икки кун кутишни айтишди. Орадан 4 кун утгач, 29 июнда кунгирок килдим. Тахлил натижаларига кура, синглимда коронавирусни тасдиклашди. Мен у кай ахволга тушганини тасвирлаб беролмайман. Согликни саклаш тизимимиздан бу кадар хафсалам пир булмаган эди! Узингиз уйлаб куринг, тест олишларини талаб килиб туриб олмаганимда биз вирусни бутун шахар буйлаб таркатиб юраверган булар эдик!

— Сиз ва оилангизнинг бошка аъзолари хам тахлил топширишдими?

— Ха. Вирус борлиги тасдикланган уша куни тунда туман СЭОМдан келиб бутун оиламиздан тест олиб кетишди. Мен вирус таркалмаслиги учун СЭОМ вакилларидан уйимизни ураб олиб чора куришларини сурадим. Эртаси куни ички ишлар органлари ходимлари уйимизни ураб олишди. Лекин синглимда вирус топилгач, икки кун мобайнида «тез ёрдам» келмади!

Хеч ким ёш она ва унинг 5 ойлик боласи кай ахволда эканига кизиккани хам йук. Каерларга кунгирок килмадим дейсиз? 1003дагилар шифохонага ёткизиш учун жавоб бермасликларини айтишди, 103 эса коронавирусга чалинганларни олиб кетмас экан. Менга яна бир ракам беришди: 71 2336567, гушакни хеч ким кутаргани йук – доира ёпилди.

Поликлиникага кунгирок килиш бефойда, хеч каерда буш урин йук экан, бизда шунчаки кутишдан булак чора колмади. «Тез ёрдам» машинаси факат 1 июлда кириб келди. Машинанинг ичида яна учта вирус юктирган бемор бор эди.

— Улар вирус юктирган беморлар булганига ишончингиз комилми?

— Ха, эшигимизни такиллатган одам касалхонага ёткизиш керак булган одамларни туплаб юрганини айтди. Шундай килиб ёткизиш мумкинми узи, деб хайрон булиб сурадим. «Тез ёрдам» машинасида беморлар битта-битта ташилмайдими? Бояги одам унга буюрилганини бажараётганини айтди. Машинада вирус юктирганлар маскасини иягига туширганча утиришганди. Мен синглимни улар билан бирга жунатишни истамаётгандим, лекин менда бошка илож хам йук эди: бу унга тиббий ёрдам курсатишнинг ягона имконияти эди. Хуллас, синглимни олиб кетишди, биз эса тест натижаларини кута бошладик.

— Уни качон билдингиз?

— Тахлил топширганимиздан 6 кун утиб, яъни 4 июлда. Буни хам кетини куймасдан сурайверганимиз учун билдик. Бу вакт ичида хеч ким бизга кунгирок хам килгани, хол-ахволимизни сурагани хам йук. Биз бундай вазиятда нима килишни мутлако билмасдик…

— Натижалар-чи?

— Биз натижаларни туман СЭОМ оркали эмас, уз таниш-билишларимиз оркали билдик. Аникланишича, колган хаммада тест манфий чикибди, 5 ойлик чакалокда хам. Бу бизни хайрон колдирди. Бу канакаси: синглимда вирус булса-ю, бизда булмаса? Бу ходиса шахар 1-сонли шифохонасига ёткизилган синглимни кайта тестдан утказишга ундади.

6 июль куни 1-шахар шифохонаси ходимлари синглимдан хам, чакалокдан хам кайта тахлил олишди ва синчиклаб текширишди. Кайта тахлил учун анча-мунча тер тукиб, асаб сарфлашга тугри келганини таъкидлашим зарур. 7 июль куни кечкурун синглим ва унинг чакалогида вирус йуклигини айтишди.

— Бу канакаси булди? Сиз натижаларга ишонасизми, ахир узингиз синглингизни бошка касаллар билан бирга касалхонага олиб кетилганини айтдингиз-ку?

— Ха, тахлиллар хатога йул куймаслик учун алохида назорат остида олинди. Хулоса аник — вирус йук эди.

— Модомики синглингизда коронавирус инфекцияси топилмаган экан, «ташвишланишга хожат йук», деган поликлиника врачлари хак булиб чикаётганини билдирмайдими?

— Йук, барибир тест топшириш учун йулланма берилиши керак эди. COVID-19 – олдиндан айтиб булмайдиган касаллик, барчада симптомлар хар хил куриниш беради. Врачлар ким касаллик юктирган, ким согломлигини куз билан аниклай олишмайди. Боз устига, «симптомсиз бемор»лар сони кундан кунга купаймокда.

— Демак, синглингиз уйга кайтиб келган?

— Ха, унга ва яна бошка бир неча беморларга жавоб беришган. Уларнинг барчаси уйгача узлари келишибди. Уларни шунчаки дарвозадан чикариб юборишган, булди.

— Булиб утган вокеалардан кандай хулоса чикардингиз?

— СЭОМ томонидан утказилаётган тестлар ноаник натижа бераётгани хакида мисоллар интернетда куп. Шунинг учун одамлар хусусий клиникаларга бориб, уз пулларига тахлил топширишга мажбур булишмокда, лекин хусусий клиникаларда хам улкан навбатлар хосил булиб, тестлар етишмаяпти.

Нахотки, соликларни доим уз вактида тулаб келган, конунларга итоаткор фукаро тиббий хизмат олишдек конституциявий хукукидан фойдалана олмаслиги адолатдан булса?

Кушни куп каватли уйда 2та зарарланиш холати аникланганидан сунг уй ханузгача карантинга олинмагани мени хайратлантиради. Кушни домда вирус юктириб олган киши билан телефонда гаплашдим. У биздан нима килишни суради. У хам бутун оиласи билан бу вирус каршисида яккама-якка колган.

Албатта, телевизорни ёксангиз хамма ёкда «мусаффо осмон», ростдан хам хаммаси жойида деб уйлайсиз. Лекин хакконий вазият буткул бошкача.

Курашнинг олдинги чизигида булган врачларга хар канча тасанно айтсак арзийди, улар хар бир хаёт учун виждонан курашишмокда. Улар ойлаб якинларини куришмаяпти, кучайтирилган режимда мехнат килишмокда. Уларга чексиз ташаккур ва таъзимдамиз. Айрим «тиббиёт ходимлари», тугрироги, тиббий маълумот тугрисида дипломи булган нусхалар эса фукароларга уз вактида ёрдам кулини чузмасдан «отангга бор, онангга бор» килишмокда. Бу очикдан очик харакатсизлик!

Аминманки, хануз вирус мавжудлигига ишонмайдиган одамлар хам бор. Кузни очинглар, дустлар! Бу чинакам уруш, лекин душманни сиз кура олмайсиз. Факат барчамиз кучни бир жойга жамлаб галаба козонишимиз мумкин!

Кадрли юртдошлар, узингизни асранг! Бурнингизни яхши бекитадиган никоб такиб юринг. Куча-куйда никобини огзидан пастга тушириб олганлардан узокрок юринг. Масофани сакланг! Хеч кимга кул узатманг! Вирус аллакачон орамизда. Хар бир инсон узини узи химоя килмаса, унинг урнига хеч ким бу ишни килмайди! Уз хакингизни талаб килишдан куркманг, бу хеч нарса килмасликдан кура яхширок ва сизни эшитишларига кандайдир имконият пайдо килади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

RGh_NfShTb2X4AmksDYQdKDAO8cZTE-h

Узбекнинг «шум бола»си — Абдурайим Абдувахобов якинлари хотирасида

14 июль куни узбек халкининг катта-ю кичигига кадрли булган актёр Абдурайим Абдувахобов упка раки туфайли …