Главная / Маданият / Хаж технологияси: Маккадаги хаёт ва мамот тикилинчлари кандай бошкарилади?
<

Хаж технологияси: Маккадаги хаёт ва мамот тикилинчлари кандай бошкарилади?

haj-tehnologiyasiХар йили Саудия Арабистонининг ахолиси бир хафта давомида уч миллионга купаяди. Чунки Зулхижжа ойининг дастлабки 10 кунида бутун дунёдан мусулмонлар хаж ибодатини адо этиш учун Макка шахрига келади. Ахолининг киска муддат ичида бу кадар купайиб кетишига дунёнинг куплаб шахарлари тайёр эмас. Аммо замонавий Макка шахрининг курилишида шу нарса хисобга олинган. Шунга карамай, бу ерда хам баъзан фалокатли тикилинчлар юз бериб туради. Бу йилги хаж мавсумида Мино водийсида юз берган фожеада 700 дан зиёд одам халок булгани бунга бир мисол.
Бу каби фожеаларнинг олдини олиш учун хаж ибодати билан боглик иншоотлар курилишига Саудия Арабистони хукумати дунёнинг энг яхши архитектор ва дизайнерларини таклиф этади. Хаж арконлари билан боглик тикилинч муаммоларини бартараф этишда кандай архитектура ва дизайн усулларидан фойдаланилган? Бу маколада шу мавзу ёритилади.

Хожилар учун махсус курилган аэропорт

    Кирол Абдулазиз аэропортидаги анъанавий бадавий чодирларига ухшатиб курилган Хаж терминали бир миллион кв. метрга якин майдонни эгаллаб, томи тефлон полимери ва ойнали пластмасса билан ёпилган.

Йуловчилар юкларини иклими назорат килинадиган булинмадан олишади. Хавонинг табиий алмашинуви энг оптимал таъминланган очик жойдаги кутиш залида эса, ташкарида хаво 50 даража иссик булса хам, харорат 25 градусдан ошмайди.

Хар куни 600 тонна ахлат пневматик кувурларда тортиб олинади 

Масжидни кайта куришга сарфланган 20 миллиард доллардан ортик харажат ичида мухим бир муаммони бартараф этиш хам кузда тутилган: хар куни йигиладиган 600 тонна ахлатни бир ёкли килиш. Шу максадда Маккадаги масжид атрофида 400 та пневматик кувур урнатилган.

У ерга ташланган чикит ер ости кувурлари оркали суриб олиниб, 1,5 км. наридaги ахлат марказига олиб бориб ташланади. У ердан юк машиналарига юкланиб, махсус ахлат майдонларига олиб кетилади.

Купрок одамни кабул килиш учун масжидни кенгайтириш лойихаси

    Макка шахридаги Масжид ал-Харом Каба атрофида курилган ва мудом катталашиб бораётган ибодатхона булиб, хаж мавсуми унда бир пайтнинг узида 2-3 миллион одам йигилади. Хар йили бу ерга хажга келган хар бир мусулмон Кабани икки бор етти маротаба айланиб чикиши керак. Одам куплигидан, баъзан, айрим зиёратчилар Каба томигача чикиб кетади. Бу муаммони бартараф этиш учун Генслер фирмаси дизайнерлари ёлланган.

     Улар Каба атрофида саккиз ёнли махсус платформа ишлаб чикишди. Натижада тикилинч камайиб, одамлар окими тезрок ва купрок утишига имкон яратилди.

0, 01 фоиз зиёратчилар учун мехмонхона

     2017 йилда куриб битказилиши кутилаётган Абраж Кудай мехмонхонаси дунёдаги энг катта отел булади. У 12 минора, 10 минг хона, 70 ресторан, 4 та вертолёт куниш майдончаси, дуконлар маркази ва автобус бекатидан иборат. Бешта кавати саудийлар кироллик оиласи учун ажратилган. Мехмонхона ута бой зиёратчилар учун мулжалланган.

Хажнинг мухим арконларидан бирини бажариш учун куплаб зиёратчилар Мино водийсида тунайди. Узок йилллар бу ерда хожилар учун оддий пахта матодан тикилган утовлар буларди. Аммо 1997 йил юз берган дахшатли ёнгин 300 га якин одамни хаётдан олиб кетгач, Саудия хукумати оловга чидамли мукобил утов излашга тушди. Натижада хаво салкинлатгич билан таъминланган, тефлон билан копланган 100 мингта ойнали пластмасса чодирлар бунёд этилди. Минода, шунингдек, махсус касалхоналар ва тез тиббий ёрдам марказлари хам ташкил этилди. Аммо Мино водийси хануз хаж мавсумининг хавфсизлик энг бекарор булган худуди хисобланади. 700 га якин улимга сабаб булгна бу йилги фожеа хам шу ерда руй берди.

 Хажнинг учинчи куни зиёратчилар Жамарот купригига келиб шайтонга карата еттита тош отишади. Бу ерда илгари хам бир неча бор фалокатли тикилинчлар юз берган. Чунки Жамарот куприги хожилар энг куп йигиладиган жой хисобланади. Тикилинчларни камайтириш максадида охирги йилларда Жамарот куприги беш каватли килиб курилди. Энди одамлар тош отиладиган устунларга осонрок етиб боради. Одамларнинг келиш ва кетиш йулаклари хам алохида-алохида килиб ажратилган. Сунгги фожеада Жамарот купригига олиб келадиган икки йулакдаги одамлар бир жойда туташиб, катта тикилинчни юзага келтиргани айтилмокда.

 

Ҳаққимизда

Яна маълумот

onasds

Онамни панохда асра Худойим Шеъри

Она дийдорингиз накадар яхши, Она сузларингиз бирам ёкимли. Мехр куёшингиз оламнинг накши, Мен сизла бахтлиман, …