Главные новости
Главная / Маданият / Хайрли ишнинг гаразли талкини
<

Хайрли ишнинг гаразли талкини

khayrУзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Тошкент шахар хокимининг 2015 йил 11 декабрдаги карорига асосан Тошкент шахри Яшнобод туманидаги “Журабек” жоме масжидининг янги биносини бунёд этиш ишлари бошланди.

Аллохга шукрки, юртимиздаги икки мингдан зиёд масжидларимиз кундан-кунга обод булмокда. Намозхонлар бундай жоме масжидларда ибодатларини хотиржам адо этаётганларидан мамнунлар.

Дархакикат, айни кунларда Узбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси ва хукуматимиз рахнамолигида биргина Тошкент шахридаги “Яккасарой”, “Авайхон” ва “Пул емас ота” жоме масжидларини янгидан барпо этиш ишлари жадал давом этаётганини алохида таъкидлаш зарур. Мана шундай бунёдкорлик ишларининг узвий давоми сифатида,бу йил хамТошкент шахриЯшнобод туманида “Журабек” жоме масжидини янгидан куриш ишлари бошлаб юборилди. Мазкур масжидни барпо этиш учун Тошкент шахар архитектура бошкармаси томонидан шахарсозлик меъёрлари ва коидаларига мувофик равишда намунали лойихаси ишлаб чикилди.

Шу уринда афсус билан айтиш керакки, юртимиздаги мумин-мусулмонлар ахиллигини, уларга яратилаётган кулай шароитларни, барпо этилаётган куркам жомеларни куролмайдиган галамис кимсалар хар кандай кишининг гашига тегадиган гап-сузларни ёйишмокда. Нима эмиш, “Журабек” жоме масжидини фалон бойвачча ёки хориждаги фалончи бой куряпти” деган мутлако асоссиз хабарлар таркатилмокда. Бу гаплар аслият ва вокеликка бутунлай мос келмаслиги шундок куриниб турибди. Чунки хамма куриб турибди-ку, ушбу масжидни янгидан барпо этишга диний идора ташаббус киляпти, Тошкент шахар хокимияти эса ер ажратиш ишларига амалий кумак ва бунёдкорлик ишларига моддий ёрдам бермокда. Шунингдек, бундай бунёдкорлик ишига барча мутасадди ташкилотлар уз хиссаларини кушмокда. Колаверса, азалий кадриятимиз булган хашар йули билан халкимиз хам кумакчи булаётир.

Галамис кимсалар шундай уйдирма гаплар оркали мумин-мусулмонлар орасида фитна уругини сочишга уринишмокда. Бундай нобакор шахслар асл вокеликни бузиб талкин этиб, халкимиз орасида хато фикр пайдо килишга интилаётгани яккол сезилиб турибди.

Хар бир мумин-мусулмон киши бундай ёлгон-яшикларга, миш-миш гапларга учмаслиги, фитналардан огох булиши даркор. Аллох таоло пайгамбаримиз Мухаммад (алайхиссалом)ни, жумладан, бизни хам нобакорларнинг турли фитналаридан бундай огохлантиради: “Огох булингки, айнан уларнинг узлари бузгунчилардир, лекин (буни узлари) сезмайдилар” (Бакара, 12). Зеро, кишилар уртасида фитна-фасод уругларини сочиш инсониятга карши каратилган жиноятлардир.

Оммавий ахборот воситалари оркали галамис кимсалар хамиша кишилар уртасига нифок солиб, жамиятнинг тинч хаётини пароканда килишга интилади. Фитна эса одамларни катл килишдан хам огир жиноятдир.

Юртимизда хукм сураётган тинчлик-осойишталикни куролмайдиган хасадгуй кимсалар халкимиз орасида норозилик кайфиятини уйготиш максадида, турли уйдирмаларни фитна чикариш илинжида оммавий ахборот воситалари оркали таркатишга уринишади.

Демак, шундай бунёдкорлик ишларини кура-била туриб, бошка томонга буришга харакат килиш, хакикатга зид, гирт ёлгон гапларни таркатиш айни галамисликдир. Окни кора дейиш, ёлгон гувохлик бериш динимизда каттик кораланади. Ибн Умар (розияллоху анху)дан ривоят килинган хадисда Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам): “Ёлгон гувохлик берувчининг икки оёги кузгалмай туриб, Аллох унга дузахни вожиб килади”, деганлар (Ибн Можа, Хоким).

Оммавий ахборот воситалари оркали гаразли талкин этилган хабарларни беришдан олдин узлари обдон уйлаб куришса, яхши булар эди. Чунки инсонлар орасида таги пуч, уйдирма гаплар таркатиб, иккиланишлар пайдо килиб, низо чикишига сабабчи булиш огир гунохдир. Куръони каримда: “…Фитна котилликдан хам ашаддийрокдир…”, деб очик-ойдин айтилган.

Урни келганда таъкидлаш керакки, бундай фитна чикаришга уч кимсалар, миш-миш таркатиш оркали хам кандайдир манфаат топишни ният килишади ёки фитнанинг буюртмачиларидан мумай пул олишни исташади. Ахир, бундай фиску фасод ишлар эвазига топилган маблаг билан корин туйгазиш ёки оиласи, фарзандларини бокиш ута жохиллик, пасткашлик ва ярамаслик эмасми?

Дархакикат, мумин-мусулмонлар доимо огох булиб, турли игволарга учмасдан, теран акл билан атрофга назар ташлашлари лозим. Ана шунда галамислар содир этмокчи булган фитналарнинг хам олди олинади, иншоаллох.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Муносабат: Хукумат мамлакатда фавкулодда холат эълон килиши керак

Коронавирус пандемияси хавфи ортиб бориши билан катор давлатларда фавкулодда холат эълон килинди. Узбекистон хукумати махсус …