Главные новости
Главная / Маданият / Хайрли ишлар давом этмокда
<

Хайрли ишлар давом этмокда

e49a766bb1c99ce6aa77a6d22b18368bХалкимиз азалдан ёши улуг инсонларни эъзозлашни, кексалар холидан хабар олишни, ёрдамга мухтож кимсаларга ёрдам кулини чузишга одатланган ва бу асрлар давомида бебахо анъана ва кадрятларимизга айланган. Айникса, давлатимиз рахбари томонидан эълон килинган 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” да мазкур эзгу амаллар янада юксалиб бормокда.

Маълумот урнида айтиш керакки, хозирги кунда мамлакатимизда 60 ёшдан ошганлар сони 25 минг нафар 80 ёшдан, 44 минг нафар 90 ёшдан, 8700 нафар 100 ёшдан ошган муътабар отахон ва онахонлар умргузаронлик килишмокда. Улар бизнинг олтинга тенг булган бебахо бойлигимиз, маънавий устунларимиздир.

2015 йилни “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон килинганидан бери утган вакт мобайнида юртдошларимизнинг уз ота-оналарига, табаррук кексаларга нисбатан булган иззат-икромлари юксалиб бораётганига гувох булмокдамиз.

Бугунги кунда давлатимиз томонидан хам, уз якинлари, оиласи томонидан хам кадрланиб, ардокланаётган кексаларимиз куллари дуода булиб, юртимизга тинчлик, фаровонлик, хонадонларимизга файзу-барака, дастурхонларимизга тукин-сочинлик тилашмокда.

Хусусан, пойтахтимиздаги “Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан мунтазам равишда катор тадбирлар, хайру эхсонлар ташкил этилиб келинмокда. Жумладан, жорий йил 8 – 9 май кунлари “Хотира ва кадрлаш” кунига багишлаб масжид атрофидаги “Исломобод”, “Окилон”, “Бог куча”, “Гулзор”, “Шофайз” махаллаларида истикомат килувчи 100 дан ортик кексалар холидан хабар олинди. Махалла фукаролари йигинлари билан хамкорликда шукрона дастурхони ёзилди. Унда юртимиз тинчлиги, хуррият йулида курбон булган юртдошларимиз ёдга олинди. Улар хаккига дуои фотиха килинди.

Бу каби хайрли ишларни давом эттириш барчамизга насиб этсин!

“Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди матбуот булими

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Исломда тижорат, савдогар ва харидор одоби. Рахматуллох кори Сайфуддинов билан сухбат

Исломда тижорат одоби кандай? Пайгамбарлар шугулланган шарафли касб эгалари нима учун нафсини устун куймокда? Харидор …