Главные новости
Главная / Жахон / Хафтар армияси Ливияга якинлашувчи турк кемаларига хужум килишга буйрук олди
<

Хафтар армияси Ливияга якинлашувчи турк кемаларига хужум килишга буйрук олди

Ливия миллий армияси харбийлари Триполига учувчи турк фукаролик самолётлари учун осмонни ёпишни ва Ливия сохилларига якинлашувчи турк кемаларига хужум килишга буйрук олди. Бу хакда миллий армия расмий вакили Ахмад ал-Мисмарий маълум килди.

Ал-Мисмарий матбуот-анжуманда турк харбийларини Триполи учун жангларда Фаёз Саррож бошчилигидаги миллий келишув хукумати томонда иштирок этаётганликда айблаган. Унинг айтишича, турк учувчисиз курилмалари Гарян шахрини эгаллашда кулланган.

dy8rkleyvvy7iatulgtihbsmyyfyfjvp

“Ливия армияси маршали Халифа Хафтар харбий-хаво кучлари штаби кумондонлигига Туркиядан келаётган кемаларга Ливия сув худудларига кириши билан хужум килишни буюрди”, деб айтган ал-Мисмарий.

Шунингдек, Триполига парвоз килаётган турк фукаролик самолётлари учун Ливия осмонини ёпиш буюрилган хамда Ливия самолётларига Туркияга учиш такикланган.

Хафтар кучлари 28 июнда Триполи атрофида миллий келишув хукуматини куллаб-кувватловчи кучлар дронини уриб туширди. Миллий армия штабида дрон Туркияда ишлаб чикарилгани маълум килинган.

27 июнда Саррож бошчилигидаги кучлар Гарян шахрини Хафтар кучларидан тортиб олган. Шахар миллий армия кучлари томонидан апрелда эгалланганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

9aJNYEa2vfYwfVwYYeKAr0SwE13etYAt

Синдзо Абэ Япония бош вазири лавозимини эгаллаш буйича рекорд урнатди

Япония бош вазири Синдзо Абэ бош вазир лавозимини эгаллаш буйича Кунчикар мамлакат тарихида рекорд урнатди. …