Главная / Иктисодиёт / ХВЖ: жахон янги молиявий инкироз тахдиди остида

ХВЖ: жахон янги молиявий инкироз тахдиди остида

Жахон иктисодиёти бошдан утказаётган айни пайтдаги бехавотир даврлар узок муддатли рисклар, чунончи G20 давлатларининг 135 триллион долларлик карз юкини маскировка килмокда, деб огохлантирган Халкаро валюта жамгармаси. Бу хакда Financial Times нашри ёзган.

Фото: gettyimages.com

Нашрнинг эслатишича, жамгарма келгуси йилларда жахон иктисодиётининг усишига доир уз прогнозларини янгилаган. ХВЖдагиларнинг кайд этишларича, ижобий сифатли иктисодий шароитлар турли рискларга нисбатан иштаха хосил килади. Лекин бу омил 2008 йилги инкироздан сунг марказий банкларнинг сиёсати билан янги умумбашарий инкироз учун асос тайёрламокда.

«Гарчи вазият осойишта туюлса-да, калтислик секин-аста ривожланмокда ва эътиборсиз колдирилмокда. Бу умумбашарий иктисодий тикланишнинг чайкалишига сабаб булиши мумкин», — деган ХВЖнинг молиявий баркарорлик буйича назоратчиси Тобиас Адриан.

Унинг кушимча килишича, яхши даврлар узига булган молиявий ишончнинг усишига хизмат килади ва бебилиска харажатларнинг таркалишига яхши таъсир курсатади.

ХВЖнинг «Умумбашарий молиявий баркарорлик» деб аталувчи хисоботида агар ишлар шу йуналишда давом этадиган булса, жахон янги молиявий инкирозга дучор булиши, унинг натижасида акцияларнинг бахоси 15 фоизга, ички нархлар 9 фоизга пасайиши, умумбашарий ЯИМ 1,7 фоизга кискариши мумкин.

Бундай инкироз жахон 2008 йилда мубтало булган инкироздан уч баробар кучсизрок булади. Лекин ХВЖнинг таъкидлашича, барибир кенг микёс ва сезиларли даражада юз беради..

Эслатиб утамиз, ХВЖ хисоботида Узбекистонда валюта инфляцияси 2017 йил сунгига кадар 13 фоизгача усиб боришини таъкидлаган. 2018 йил пул-кредит сиёсатида валюта инфляцияси 12,7 фоиз булиши тахмин килинмокда. Узбекистонда ЯИМ йиллик усиш даражаси 2017-2018 йиллардаги давр учун 6 фоиз булиши тахминланган.

Яна маълумот

Rj1axTqfRwTjCISEOyi1jmaKQK8ga0NG

Captiva 5 нархи неч сум эълон

«Сaptiva 5» 221 млн 691 минг сумдан 309 млн 900 минг сумгача нархда сотувга чикарилади. …