Главные новости
Главная / Жамият / ХТВ ота-оналардан фарзандларини бесабаб мактабдан олиб колмасликни суради
<

ХТВ ота-оналардан фарзандларини бесабаб мактабдан олиб колмасликни суради

Халк таълими вазирлиги ота-оналардан гибрид таълим шаклини суиистеъмол килмасликни, фарзандлари соглигида муаммо булмаса, уларни мактабга юборишни суради. «Боланинг зое утаётган хар бир куни унинг эртанги келажагига салбий таъсир килмай колмайди», – деди вазирлик матбуот котиби Лайло Рустамова.

 Мактабимизда укитувчилар укувчилардан анъанавий укишга кайтишини сурамокда, шу тугрими? Халк таълими вазирлиги матбуот котиби 24 ноябрдаги брифингда ушбу саволга жавоб берди.

«Бугунги кунда онлайн мактаб бахонасида айрим ота-оналар томонидан фарзандини мактабга юбормаслик, фарзандини масофадан дарс килишини таъминлаш урнига, кучада юришига ёки бошка ишлар билан банд килиш холатлари учраётганини гувохи буляпмиз.

Шу жихатларни инобатга олган холда, Халк таълими вазирлиги ота-оналардан, уйда боланинг мактабга боришига тускинлик килувчи жиддий сабаб, яъни касаллик холати мавжуд булмаса, мактабга юборишларини сураб колади.

Зеро, боланинг зое утаётган хар бир куни унинг эртанги келажагига узининг салбий таъсирини курсатмай колмайди, боланинг мактабда таълим олиш жараёнини хеч кандай энг ривожланган замонавий технология хам урнини босолмайди.

«Онлайн мактаб» лойихаси анъанавий таълим тулик тикланган холатда хам доимий равишда уз фаолиятини давом эттиради, ушбу лойиха боланинг дарсдан ташкари кушимча сифатли таълим олиши учун имконият яратади», – деди Лайло Рустамова.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

MDyVEkz2GRyKUAAQL_78Q-4EiySf2J2A

1 январдан олис худуддаги ишга жалб килинган олий маълумотли мутахассисга 11 млн сум, шифокорга 30 млн сум берилади

Фото: Kun.uz Президентнинг “Олис худудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб килиш чора-тадбирлари тугрисида”ги карори кабул …