Главная / Маданият / “ХОРЛИК КАНОТИНИ ПАСТ ТУТ”

“ХОРЛИК КАНОТИНИ ПАСТ ТУТ”

kariyaКексаларни эъзозлаш халки­мизнинг кон-конига, онгу шуурига сингиб, миллий кадриятга айланиб улгурган фазилатдир. Бу одат асрий анъана ва диний карашлар билан хам уйгундир. Жумладан, мукаддас динимизда хам кексаларга дини, ирки, ижтимоий келиб чикишидан катъи назар, эхтиром курсатилиши зарурлиги таъкидланади. Купмиллатли мамлакатимизда бундай курсатмаларга замонлар оша амал килиб келинади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ахолишунослик буйича жамгармаси берган маълумотига кура, дунё микёсида кексалар сони усиб бормокда. Чунончи, ёши 60 дан ошганлар 2000 йилда дунё ахолисининг 8, 2012 йилда эса 11 фоизини ташкил килган. Аммо бунга хеч ким муаммо сифатида карамаслиги керак. Халк маколларида “Кариси бор уйнинг баракаси бор”, “Кари билганни пари билмас” дейилгани бежиз эмас. Хадиси шарифларда эса инсон атрофидаги кексалар, заифлар шарофати билан химояда булиши, ризклантирилиши таъкидланган.
Ислом таълимотига кура, кексаларни улуглаш пайгамбарлар суннати хисобланади. Пайгамбаримиз (соллаллоху алайхи ва саллам) кексаларни улуглаш борасида энг гузал намуналарни курсатган эдилар. Жумладан, Анас (розияллоху анху) ривоят килишича, Макка фатхи куни Абу Бакр (розияллоху анху) Расулуллох (алайхиссалом)нинг олдиларига уз оталарини кутариб олиб келдилар. Шунда Пайгамбаримиз (алайхиссалом): “Кекса одамни (овора килмай) узимиз уйи­га бориб курган булар эдик”, деб мархамат килдилар. Хазрат Умар Форук эса бир уйнинг олдидан утиб кетаётсалар, кекса кур тиланчилик килиб турган экан. Охиста унинг кулидан туртиб сурадилар:
– Кайси ахли китобдансан?
– Яхудийман, – деди.
– Тиланчиликка нима мажбур килди?
– Жизъя, мухтожлик ва ёшим.
Умар (розияллоху анху) унинг кулидан тутиб, уйларига олиб кетдилар ва баъзи нарсалар бердилар. Сунг хазинабонни чакириб, унга айтдилар: “Манави инсонга хамда шу кабиларга эътибор кил. Худо хакки, буларга инсоф килмабмиз.
Ёшлигида (жизъясини) олибмиз-ку, карилигида хорлаб куйибмиз”, деб, уни ва у кабиларни соликдан озод килдилар. Бошка дин вакилларига мурувват курсатиш, кейинги даврларда хам давом этган. Зеро, Куръони карим ва хадиси шарифда кексалар ва, айникса, ота-оналарга мурувват курсатиш мавзусига алохида эътибор каратилган.
«Раббингиз, Унинг Узигагина ибодат килишингизни хамда ота-онага яхшилик килишни амр этди. (Эй инсон!) Агар уларнинг бири ёки хар иккиси хузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга “уфф!..” дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёкимли суз айт!»(Исро, 23); «Уларга, мехрибонлик билан, хорлик канотини паст тут ва (дуода) айт: “Эй Раббим! Мени (улар) гудаклик чогимда тарбиялаганларидек, Сен хам уларга рахм килгин!”» (Исро, 24).
Муфассирлар бу оят шархида бундай деганлар: “Куш мехр курсатиб, полапонини ёнига олмокчи булса, унга канотини туширар экан. Шу холатни мисол килиб Куръонда: “Эй фарзанд, ота-онанг болалигингда сени багрига олганидек, сен хам уларга мехр курсатгин” дейилмокда.
Уларга “уфф” демаслик («…уларга уфф!.. дема…»). Зеро, бу лафз ёкмаган холат, хид, амал, куринишга нисбатан кулланади. Уларга каттик гапирмаслик («…ва уларни жеркима!..»), уларга доим яхши сузлаш («уларга (доимо) ёкимли суз айт!..»), доимий равишда уларни дуо килиш («…ва (дуода) айт: “Эй Раббим! Мени (улар) гудаклик чогимда тарбиялаганларидек, Сен хам уларга рахм килгин!”») лозим. Бу дуоси билан киши биринчидан – ота-онасининг унга килган яхшилигини кайтараётган булади; иккинчидан – улар­нинг берган яхши тарбиялари туфайли хидоят топганини эътироф этади; учинчидан – факат Аллохгина уларнинг мукофотларини энг гузал тарзда бера олишини таъкидлайди.
Хадиси шарифда хам кексаларга гамхурлик курсатишга алохида ургу берилади. Имом Бухорий «Ал-адаб ал-муфрад» асарида ушбу мавзуга оид хадисларни “Катталарнинг фазли”, “Катталарга хурмат курсатиш”, “Гап бошини ва савол беришни катталар бошлаши” номли уч бобга ажратади. Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам) мархамат килганлар: “Кимнинг сочи Исломда окарса, киёмат куни унга нур булади”. Имом Моликдан ривоят килинган хадисда бундай дейилади: “Бир куни Иброхим (алайхиссалом) сочларидаги окни куриб: “Эй Раббим, бу недур?” дедилар. Аллох таоло деди: “Бу викордир, эй Иброхим”. У зот (алайхиссалом): “Викоримни янада зиёда килгин”, деб дуо килдилар. Имом Ахмад ривоят килган хадисда Расулуллох бундай мархамат килдилар: “Сизларнинг яхшиларингиз умри узун булиб, яхши амаллар килганингиздир”.
Мукаддас динимизда кексаларни ­эъзозлаш­нинг бир катор тамойиллари мавжуд булиб, улар жамиятда ёши улугларга нисбатан соглом муносабат шаклланишини таъминлайди. Бу тамойилларнинг айримлари умумий булса-да, аксариятида айнан ёши катталар назарда тутилади.
1. Инсоннинг мукаррамлиги тамо­йили. Аллох таоло хар кайси инсонни мукаррам килиб яратгани Куръонда бундай мархамат килинади: «Дархакикат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам килдик»(Исро,70). Ушбу тамойилга асосан инсоннинг дини, жони, акли, моли, шаъни, насли химоя килиниши такозо этилади.
2. Мехр, рахм-шафкат, гамхурлик курсатиш тамойили. Куръон оятларида бу мавзу хам куп зикр этилган. Рахмат лафзининг узи Куръонда 320 маротаба келган булса, кушимча равишда хар сура бошидаги “Бисмиллах” билан яна 226 марта такрорланган. Хадисларда хам рахм-шафкат курсатиш мухимлиги таъкидланади: “Одамларга рахм курсатмаганга Аллох хам рахм килмайди” (Имом Бухорий).
3. Ёши катталарни улуглаш, уларнинг фазилатини эътироф этиш. Бежиз Расулуллох (алайхиссалом) “Кичикларимизга рахм килмаган ва катталаримизнинг шарафини билмаган биздан эмас” (Имом Термизий ривояти) деб мархамат килмадилар. Абу Довуд ривоят килган хадисда эса “Мусулмон муйсафидга эхтиром курсатиш Аллох азза ва жаллани улуглаш жумласидандир”, дейилади.
4. Оталарнинг фарзандлар мол-мулкига хакдорлиги. Бир фарзанд Расулуллох (алайхиссалом)нинг олдиларига отаси унинг мол-мулкидан бесурок фойдаланаётганидан шикоят килиб келганда, у зот: “Узинг хам, молинг хам отангникидир”, деб танбех бердилар.
5. Диний мажбуриятларнинг кексаларга енгиллаштирилиши. Аллох таоло мархамат килади: «Аллох сизларга енгилликни истайди, огирликни хохламайди»(Бакара, 185). Ислом дини таълимотларига кура, кодир булмаган кексаларга руза тутиш, хаж килиш, тахорат, намоз каби ибодатларда енгилликлар белгиланган.
6. Ота-онага яхшилик килишнинг нафл ибодатларидан афзаллиги. Бунга Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам)дан ривоят килинган Журайж киссаси мисол була олади. Бу киссага кура, нафл ибодатини устун куйиб онаси чакиригига жавоб бермаган рохиб Журайж маломатга колади.
7. Ота-онага яхшилик килишни киши узи, аёли ва фарзандларига килишдан афзал билиши. Машхур хадисга кура, горда камалиб колган уч кишининг бири янги соккан сутининг олдини кекса ота-онасига фарзандларидан аввал бериш одатини огир вазиятда хам тарк килмаганини Аллох даргохида кабул килиб, горнинг огзи очилади.
8. Ота-она ва боболарнинг таъминоти фарзанд ва набиралар зиммасида экани. Имом Сарахсий «Мабсут» асарида ота-она, бува ва бувиларнинг таъминоти фарзанд ва набираларга фарз эканини таъкидлайди. Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам) мархамат киладилар: “Кишининг еган энг яхши нарсаси уз касбидандир. Албатта, фарзанди унинг касбидир (тасарруфидадир). Фарзандларингиз касбидан (топганидан) енглар”.
9. Ота-онага яхшилик килишнинг фазли улуглиги. Ислом дини ота-онага яхшилик килиш кишининг жаннатга кириши, гунохлари тукилиши, даражаси ортиши, дуолари мустажоб булиши, моли ва жонига барака етиши каби ваъдалар билан таргиб килади, гарчи ота-онаси мусулмон булмаса хам. «…Уларга (гарчи кофир булсалар-да,) дунёда яхши муомалада булгин…»(Лукмон, 15).
10. Уруш холатида кексаларга дахл килмаслик. Ислом таълимотига кура, хар кандай шароитда кексалар урушдан озоддирлар. Душман худудидаги кексаларга хам тазйик утказиш мумкин эмас. Буни Абу Бакр Сиддик (розияллоху анху) мусулмон кушинига килган машхур тавсияларида баён килганлар. Улардан мусулмон булмаган кексаларга алохида мурувват курсатилиб, хаттоки, Ирокдаги Хира шахри фатх этилганида, унинг ахолиси билан тузилган сулхда “ишлай олмайдиган, офатлардан талафот курган, илгари бой булиб кейин факирликка учраган хамда диндошларидан садака олаётган кекса жизъядан озод булади ва мусулмонлар байтул молидан нафака олади”, деб кайд этилган.
Шуни алохида таъкидлаш уринли, биринчи навбатда оила кексаларнинг парвариши учун масъулдир. Хеч бир мурувват уйи оиланинг урнини боса олмайди. Зеро, кексаларнинг асосий умри кечган мухитнинг сакланиши уларнинг калб хотиржамлиги, хаётий тажрибаларининг кейинги авлодга етишига, жамиятда кексалар ва ёшлар муносабатлари тугри маромда шаклланишига сабаб булади. Бинобарин хар бир ёш ушбу набавий васиятни ёдда тутсинки, “Кайси бир йигит карияни ёши катталиги учун хурмат килса, Аллох таоло хам бу йигитга ёши улгайганида хурмат килувчи кишини юборишини такдирига битади” (Имом Термизий ривояти).

Иброхим УСМОНОВ,
тарих фанлари номзоди

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Тугилган кун табрикотлари 2023

Киска, узок, ихчам, расмли тугилган кун хабари ва енг яхши табрик сузлари Тугилган кун мухим …