Главная / Жахон / ХМК вице-президенти — Узбекистон иктисодиётини тоза энергияга утказиш хакида
<

ХМК вице-президенти — Узбекистон иктисодиётини тоза энергияга утказиш хакида

Халкаро молия корпорацияси вице-президенти Жоржина Бейкер Kun.uz’га такдим этилган маколасида Узбекистонда кайта тикланадиган энергия ечимларини жорий этиш масаласида суз юритади.

Узбекистон пандемиядан кейинги дунёга баркарор ва зарбаларга бардошли иктисодиёт билан кириш имкониятига эга. Бу келажакнинг калитларидан бири – тоза энергиядир.

Электр энергияси такчиллигини бартараф этиш бизнес самарадорлиги ва усишни таъминлаш, иш уринлари яратиш ва кашшокликни камайтириш учун жуда мухимдир. Марказий Осиёдаги энг йирик энергия бозорларидан бири сифатида, хозирда ишлаб чикариш куввати 12,9 гигаватт булган Узбекистон ушбу сектордаги муаммоларни хал килиш ва мамлакатнинг энергия хавфсизлигини таъминлаш учун жуда яхши имкониятларга эга.

Сунгги 15 йил ичида Узбекистоннинг энергия сигими тахминан 45 фоизга камайди. Бирок мамлакат дунёдаги энг куп энергия сарфлайдиган мамлакатлардан бири булиб колмокда – бу ракам кушни Козогистондан 35 фоиз ва Германиядан уч баравар юкорирокни ташкил килади.

Яхши томони шундаки, Узбекистоннинг кайта тикланадиган энергия манбалари салохияти, яъни гидроэнергетика, куёш ва шамол энергияси мамлакатнинг усиб бораётган энергия эхтиёжларини кондириши ва тоза энергия иктисодиётига утишини таъминлаши мумкин. Аммо, гидроэнергетикадан ташкари, кайта тикланадиган энергия ишлаб чикариш даражаси пастлигича колмокда. Буни узгартириш талаб этилади.

Кайта тикланадиган энергия мамлакатда ишлаб чикариладиган жами электр энергиясининг 85 фоизини ташкил этувчи табиий газга булган богликликни камайтиришга ёрдам беради.

Кайта тикланадиган энергетика сохасини ривожлантириш бизнес учун янги имкониятлар яратади. Шу билан бирга, Узбекистон хукуматига 2010 йил билан солиштирганда 2030 йилга келиб ялпи ички махсулотнинг бирлигига нисбатан атмосферага чикариладиган газ микдорини 10 фоизга камайтириш буйича уз мажбуриятини бажаришда ёрдам беради.

COVID-19 сабабли Узбекистонда январ-июн ойларида татбик этилган карантин чораларининг икки тулкини иктисодий фаолиятни секинлаштирди. Натижада ЯИМ усиши 2020 йилнинг биринчи ярмида биринчи чоракдаги 4,1 фоиздан 0,2 фоизгача пасайиб кетди. Инфратузилмадаги муаммоларни бартараф этиш ва кайта тикланадиган энергия ечимларини жорий этиш халкнинг баркарорлигини ошириш, согликни саклаш ва давлат хизматларини курсатиш учун ресурсларни бушатиш ва иктисодиётни тиклашни рагбатлантириш учун жуда мухимдир.

Хукумат аллакачон электр энергиясини ишлаб чикариш таркибини диверсификация килиш устида ишламокда ва 2030 йилга кадар электр энергияни ишлаб чикаришда кайта тикланадиган манбалар улушини умумий электр энергиясининг 25 фоизигача оширишга эътибор каратган.

Бунга эришиш учун ислохотлар энергия ва ресурсларни тежашдаги учта тусикни – норматив-хукукий ва институционал, молиявий ва техник тусикларни бартараф этишга каратилган булиши керак. 2019 йил март ойида хукумат учта йуналишли ёндашувни, яъни вертикал равишда бирлаштирилган тизимни ажратиш, тариф ислохотини ва энергия ишлаб чикаришга хусусий сектор сармояларини жалб килишни назарда тутадиган илгор ва кенг куламли ислохотлар режасини ташаббус килди.

Жахон банки кумагида ислохотларнинг асосий кадамларига янги Энергетика вазирлигини ташкил этиш, вертикал-интеграллашган электр энергияси компаниясини («Узбекэнерго») булиш ва ДХШни ривожлантириш агентлигини яратиш оркали куйиб булинган.

Секторни инвестициялар учун очишнинг асосий одими – вертикал равишда бирлаштирилган давлат электр таъминоти корхонасини электр энергияси ишлаб чикариш, таксимлаш ва узатиш учун учта алохида ташкилотга кайта тузилиши булди.

Ушбу ислохотлар энергия тежайдиган ускуналар ва технологиялардан фойдаланиш хамда сохага хусусий сармоялар окимини оширишга ёрдам беради.

Келажакдаги истикболлар

Келажакда электр энергиясига булган эхтиёжни кондириш учун Узбекистонга мухим инфратузилма сармоялари талаб этилади. Кушимча электр энергиясини ишлаб чикариш учун 14,7 миллиард доллар керак булади. Бунинг учун барча мумкин булган молиялаштириш манбаларини ва давлат ва хусусий секторнинг, шунингдек махаллий ва халкаро ташкилотлар инновацион бизнес моделларидан фойдаланган холда биргаликда ишларни сафарбар этиш талаб этилади.

Молиялаштиришдаги камчиликларни бартараф этиш учун хукумат сармоядорларни жалб этиш максадида мустахкам хукукий-норматив тузилма ва давлат-хусусий шериклик (ДХШ) фаолиятини йулга куймокда.

ДХШ оркали хусусий секторни жалб килиш хукуматга молиялаштириш хавфини булишишга имкон беради. ДХШ лойихалари, шунингдек, Узбекистонга хусусий сектор тажрибаси ва самарадорлигидан фойдаланиш, хусусий капитални жалб килиш ва иктисодий ривожланишни рагбатлантириш имконини беради.

Самарали ДХШ лoйихалари инфратузилма лойихаларини, шу жумладан узок муддатли активлар учун катта микдордаги доимий харажатларни талаб киладиган энергетика лойихаларини молиялаштиришда айникса мухим ахамият касб этади. ДХШ, шунингдек, асосий хизматларни кенгайтиришга ёрдам бериши ва анъанавий секторни хусусий сектор иштирокининг турли шакллари билан тулдириши мумкин.

Жахон банки гурухи IFC консултация дастури оркали Узбекистоннинг энергетика сохасида биринчи ракобатдош ДХШ лойихасини амалга оширишда ёрдам берди. Лойиха Жахон банки гурухининг хукуматларга куёш энергияси буйича лойихаларни хусусий молиялаштириш хисобига ракобатбардош нархларда амалга оширишни тезлаштиришга ёрдам берадиган «ягона ойна» булган Scaling Solar ташаббуси доирасида амалга оширилди.

2019 йил октябрда ушбу очик, ошкора ва ракобатдош ДХШ танлови ривожланаётган бозорларда куёш энергиясининг энг паст тарифларидан бирига, яъни киловатт соатига 2,7 цент кийматига эришиш имконини берди.

Лойиха Узбекистондаги электр станцияларининг урнатилган кувватига 100 мегаватт кушади. Лойиха томонидан ишлаб чикарилган энергия 31 мингдан ортик хонадоннинг электр энергиясига булган эхтиёжини кондириш учун етарли булади.

Лойиха доирасида 110 миллион доллар хусусий маблаглар жалб килинди, шунингдек, тармокка 270 гигаватт/соат кушимча кайта тикланадиган электр энергияси узатилади ва бу йилига 156,000 метр тонна иссикхона газлари чикарилишининг кискаришига олиб келади.

Электр энергияси мамлакатнинг баркарорлигини яхшилашда, мухим инфратузилма иншоотларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда ва уй хамда корхоналарни керакли электр энергияси билан таъминлашда мухим ахамиятга эга.

Навоий вилоятидаги янги куёш электростанциясида ишлаб чикариладиган электр энергияси 25 йил давомида янги ташкил этилган Узбекистон миллий электр тармоги номли давлат энергетика корхонасига сотилади. Биринчи тендер муваффакиятли утганидан рухланиб, 2020 йил феврал ойида Узбекистон хукумати умумий куввати 400 мегаватт булган куёш электр станцияларини куриш буйича кушимча ДХШ лойихаси учун яна бир танлов эълон килди.

Бу уз вактида амалга ошмокда, чунки Узбекистон 2030 йилгача 5 гигаваттгача куёш энергиясини ишлаб чикаришни максад килган. Хукумат тоза энергиядан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш учун энергия тежайдиган батареялар каби янги технологияларни хам урганмокда. Бу тоза энергия манбаларидан фойдаланиш хамда хусусий ва тижорат маблагларини жалб килиш оркали мамлакатнинг энергия балансини диверсификация килади.

Ушбу лойиха шуни курсатадики, Узбекистоннинг тоза энергияга утиши, хусусан, давлат ва хусусий манфаатларни мувозанатлаштирган холда, ДХШ оркали кайта тикланадиган энергия лойихаларини амалга ошириш оркали амалга оширилади. Ва бу Узбекистон кам углеродли ва ресурслардан тежамли иктисодиётга биринчи кадам куйганининг умидли белгисидир.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

photo_2020-12-31_14-01-24

Tojikistonning temir-metallurgiya zavodi

Tojikistonda bir nechta valf ishlab chiqaradigan zavodlar faoliyat yuritmoqda va ularning orasida eng yiriklari Okhangudozii …