Главная / Маданият / ХАЙИТ – ХУРСАНДЧИЛИК БАЙРАМИ

ХАЙИТ – ХУРСАНДЧИЛИК БАЙРАМИ

haitРасулуллох (соллаллоху алайхи васаллам) умматга Исломнинг икки улуг байрами хабарини берганлар: “Аллох таоло сизлар нишонлайдиган бу (жохилиятдан колган) икки байрам урнига янада хайрлирогини – Рамазон ва Курбон байрамларини хадя этди” (Абу Довуд ривояти). Юртимиз мусулмонлари хам бу байрамларни файзли, шукухли кун сифатида кенг нишонлайдилар. Мамлакат Президенти фармонига кура икки хайит дам олиш кунига айлантирилгани хам уларга узгача мазмун бахш этади.
Пайгамбаримиз (соллаллоху алайхи васаллам) суннатларига мувофик байрам кунларида муминлик ахлокига хос булган мусулмонлар билан саломлашиш, дийдорлашиш, бир-бирларини кутлаш, мехр-окибат ва саховат курсатиш каби фазилатлар ёркинрок намоён булади.
Хайит хурсандчилик кунидир. Хайит намозидан сунг ота-она ва фарзандларга совга улашиб, уларни кувонтириш, кексаларни, заиф ва бетобларни зиёрат килиш, уларга хадя бериб калбларига сурур багишлаш динимиз таргиб килган амаллардандир. Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам) хайит кунида аёлларига сирга, узук ва бошка нарсалар хадя килганлар.
Хайит байрамдир. У куни динимизда мубох саналган, кунгилни кутарадиган барча ишларни килиш билан калбга ором бериш керак.
Расули акрамдан (соллаллоху алайхи васаллам) кишиларга хайру саховат курсатиш бобида унлаб хадиси шариф ворид булган: “Бир-бирларингиздан алокангизни узманг, бир-бирларингиздан юз угирманг, бир-бирингизга хасад килманг, Аллохнинг яхши ога-ини бандаларидан булинг” (Имом Термизий ривояти); “Ким Аллохга ва охират кунига имон келтирган булса, кариндошлари билан алокани богласин” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти); “Мумин киши узи тук була туриб, кушнисини оч куймайди” (Имом Ахмад ривояти).
Баъзи жойларда хайит кунлари исрофгарчиликка сабаб буладиган турли маросимлар утказиш ёмон анъанага айланиб колган. Бу шариатимизда йук. Якинлари вафот этган хонадонлардаги, никох туйлари утган оилалардаги “янги хайит”, “хайит йуклови” каби маросимлар бидъатдан бошка нарса эмас. Бу хакда аввалрок Узбекистон мусулмонлари идораси алохида фатво чикаргани хам маълум. Ана шундай исрофгарчиликлар, хурсандчилик байрамини аза ва йиги-сигига айлантиришлар мусулмонларга муносиб эмас. Унга кетадиган маблагларни ва неъматларни мухтожларга, факир-мискинларга, етим-есир, бева-бечораларга таркатишдан хайрлирок иш булмаса керак!
Курбон хайити – мусулмонларнинг шод-хуррамлик, кунгил олиш, мехр-окибат, хайр-саховат курсатиш, бир-бирлари билан дийдорлашув байрамларидир. Уни шариат талабларига мувофик, йиги-сигисиз, хурсандчилик билан, хуш кайфиятда утказиш мусулмонга ярашикли ва макталган амаллардандир.

     Хайит муборак булсин!

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Тугилган кун табрикотлари 2023

Киска, узок, ихчам, расмли тугилган кун хабари ва енг яхши табрик сузлари Тугилган кун мухим …