Главная / Маданият / ХАЁСИЗЛИК ХОРЛИК КЕЛТИРАДИ!
<

ХАЁСИЗЛИК ХОРЛИК КЕЛТИРАДИ!

 ayolБу аёлни хизматдан кайтаётганда куп учратаман. 40 ёшларга борган бу аёлни курганлар 50 ошган булса керак деб уйлайди. У хар куни 14 ёшга етганига карамай, оёк-куллари ривожланмаган, акли заиф боласини юкори каватдан пастга олиб тушиб, тоза хавода айлантириб юради. У билан бир оз сухбатлашгим келди.
Аёл билан бир-икки марта хамсухбат булганимиздан сунг, узи хакида хикоя килиб берди. Исми Нигина экан: “Ота-онам ишламагани сабабли 14 ёшимдан бошлаб, уларни бокиш мажбурияти елкамга тушди. Хаёсизлик кучасига кириб кетдим… .
Гохида узимдан ирганардим, баъзида калбим афсус-надомат юки остида эзиларди. Шундака дамларда: “Тирикчиликнинг айби йук”, деган суз таскин берарди менга.
Хар куни кечки пайт, пардозланиб, эътиборни жалб киладиган харир либосларини кийиб овга чикардим. Бора-бора бундай енгилгина хаёт тарзига куникиб хам кетдим. Ёш эдим, чиройим хам бор эди. Шунга кура харидорлар, доимий мижозлар хам бор эди. Бу орада бир неча бор хомиладор булдим. Улардан осонгина юз угирдим, олдириб ташладим.
Бирок вакт утиши билан атрофимдаги мижозлар сафи сийраклашди. Ишим хам аввалгидек эмас эди. Шунда яна хомиладор эканимни билиб колдим. Шу болани тугиб катта киламан, халол яшайман, деган карорга келдим Туккиз ой кутариб юриб уни дунёга келтирдим. Бирок афсуски, у ногирон эди. Уни болалар уйига топширмокчи булдим ушанда. Бирок шифокорлар менга хаётимнинг аччик бир хакикатини айтишди: бошка она була олмас эканман. Шундан сунг боламни уйга олиб келдим.
Мана орадан ун турт йил утди. Шу утган вакт мобайнида боламга хар гал караганимда факат узимни айбладим. Унга бу азобни, ногиронлик, танасида хар куни минг кайта бош кутарадиган огрикларнинг азобини мен берганимни уйлайман. Ундан хар куни минг бор кечирим сурайман….”
Афсуски, Нигина каби аёллар талайгина. Уларнинг хар бирининг уз тарихи бор, узларини оклаш учун минг битта сабаблари борлиги хам рост. Бирок улар уларга тугри йулни курсатиш, ишларининг хато эканини тушунтириш, деган масъулият хар борки, бу бизнинг елкамизга тушади
Синглим, сизга айтар сузим бор: Сиз “мажбурият”, “тирикчилик” деб атаган хизматлар аслида фохишалик деб аталади. Фохишалик касб эмас, балки Аллох таоло кайтарган энг огир гунохлардан хисобланади. Аллох кайтарган ишлардан топилган маблаг хам халол булмайди. Аллох таоло Куръони каримда таъкидлайди: “Зинога якинлашмангиз! Чунки у фахш ва ёмон йулдир” (Исро, 32).
Буюк Аллох Уз каломида: “Зинога якинлашмангиз!”, деб катъий огохлантирмокда. Факат зино килиш эмас, балки зинога якинлашиш хам гунох эканлигини таъкидлайди. Турли шахвоний манзараларни курсатувчи видеолавхалар, расмлар, фахшга етакловчи сухбатлардан хам йирок юриш лозим. Чунки буларнинг хаммаси зинога олиб борувчи воситалардир.
Фахш йулда юрувчи аёллардан “Тана узимники, нима килсам, бу менинг ишим”, деганларини эшитиб коламиз. Бундай аёлларга: “Синглим, жисму-жонингиз Яратгандан сизга топширилган омонат, вакти-соати келиб бу омонатдан кандай амаллар учун фойдаланганизга жавоб беришингиз кераклигини эслатиб утмокчимиз”. “Муминаларга хам айтинг, кузларини (номахрам эркаклардан) куйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сакласинлар!” (Нур, 31).
Ким узини нотугри йулда эканлигини англаб етса ва чин дилдан тавба килиб, бу йулга бошка кайтмаса, албатта, Аллох магфиратли, тавбаларни кабул килгувчи Зотдир.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Маданият ва санъат сохасида ДХШ асосида берилиши мумкин булган давлат мулки объектлари руйхати тасдикланди

Маданият ва санъат сохасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кумаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тугрисидаги хукумат карори …