Главная / Маданият / ХАЁ ИНСОН ЗИЙНАТИДИР

ХАЁ ИНСОН ЗИЙНАТИДИР

hayoУзбек асрлар мобайнида мураккаб синовларни бошидан кечириб, камол топиб, хар томонлама такомиллашиб келаётган халклар сирасига киради. Азалдан халкимиз узининг гузал маънавий киёфаси, багрикенглиги, инсонпарварлиги, куплаб бетакрор фазилатларга эга эканлиги билан бошкаларга урнак курсатиб келган.

Хаё – иймондандир

      Ватанимизда азал-азалдан кундалик турмуш тарзи, узаро муомала, ота-она ва фарзандлар, ака-укалар ва опа сингиллар, эркак ва аёл уртасидаги муносабатлар муайян мезонлар асосида такомиллашиб, сайкал топиб келган. Жумладан хар бир ота уз фарзандининг энг аввало, аклли, одобли, андишали ва хаёли булиб тарбия топишига жиддий эътибор каратган. Зотан, буюк мутафаккирларимиз таъкидлаб утганидек, хаё инсонни ёмонликдан кайтариб яхшиликка йуллайдиган улугвор куч, халол ва харом уртасидаги калин парда хисобланади.
Миллий маънавиятимизнинг ажралмас кисмига айланган мукаддас динимизда ибо ва хаё масаласига алохида эътибор каратилган. Хадиси шарифда хам “Ал-хайау мин ал-ийман” яъни “хаё – иймондандир!”, дея мархамат килинади. Демак, хаёсиз уят ва андишаси йук одамда иймон хам мустахкам булмайди.
Вафосизда хаё йук…
Шарм-хаё масаласи хар доим улуг мутафаккирларимиз, алломаларимизнинг эътиборида булиб келган. Хусусан, буюк аждодимиз Хазрат Алишер Навоий хам уз асарларида бу масалага бир неча бора тухталиб утганлар.
“Хайрату-л-аброр достонида адаб, тавозуъ ва хаё каби хислатлар тавсифига алохида боб ажратилган. Унда шоир жумладан, халк учун мансаб эмас, айнан хаё билан адаб шарафлирок эканини ёзади.

Элга шараф булмади жоху насаб,
Лек шараф келди хаёву адаб.

     Шоир хаё билан адабни хар доим ёнма-ён тилга олади. Уларни ёгин манбаига – хайру баракот келтирувчи булутларга киёслайди. Бу ёмгирнинг хар катраси тупрокни кимё килади, яъни ундан олтин ундиради. Навоий айтадики, хаё ва адаб бор жойга хорлигу зорлик якин йуламайди.

Гулдан уялган хукмдор

     Мазкур достондан хаё билан боглик ажойиб бир хикоят хам урин олган. Унда келтирилишича, Нуширавони одил ёшлик пайтида бир кизга кунгил беради. Кимсасиз бир чаманзорда, хилватда кизни сухбатга тортади. Ёш тождор гузал ёрига майл курсатиб, уни багрига олмок учун кул чузади. Киз хам бунга каршилик курсатмайди. Аммо кутилмаганда, шох ниятидан кайтади. Чунки, унинг кузи чаманда барк уриб очилган наргис гулига тушган эди. Киз йигитдаги бу узгаришни куриб, хайрон булади ва ундан: “кул чузганингиз нимаю, яна тортиб олганингиз нимаси?”, дея сурайди. Шох эса унга жавобан шундай дейди:

Ким бу висол ичраки, вокеъдурур,
Наргиси шахло кузи монеъдурур!

Демак, висол пайтида агар биргина наргис гули караб турган булса хам, ошику маъшука ундан уялиши керак экан.

Кеча ва бугун…

    Улуг адибимиз Абдулла Кодирийнинг “Уткан кунлар” романида хам узбек оиласи, ундаги узаро муомала, узбекона фазилатлар мохирона очиб берилган. Кичик бир сахна эсга олайлик: Кумуш уз жуфти халоли – Отабекнинг кузи унгида кийим алмаштиришдан хаё килади…
Рост, орадан йллар, асрлар утди. Бир пайтлар аёлларимиз уз эри олдида хам иффат ва хаёни унутмааган булсалар, бугун айрим киз-жувонларнинг куча-куйда, хамманинг куз унгида очик-сочик юргани кишининг дилини гаш килади. Аждодларимиз хилватталаб ишларда хатто гулнинг назаридан хам ийманишган булсалар, бугун хамманинг куз олдида бир-бирининг пинжига тикилиб олган ёшлар хеч кимни ажаблантирмай куйган.
Бугунги кунда деярли хар бир хонадонга кириб бораётган фазовий каналлар, интернет сингари “муъжизалар” факат маънавий таназзулга хам маълум маънода хисса кушаётганидан куз юмиб булмайди. Оила даврасида оналару фарзандлар жамулжам утирган пайтда телеканалларимиз оркали намойиш этилаётган хорижий сериалар, реклама роликлари, турли клиплар хакида хам ана шундай фкир билдириш мумкин.
Улуг бобомиз айтганларидек, хаё хорликни даф этади. Хаёсизлик уз навбатида шармандаликка, тубанликка, хор-зорликка етаклайди. Ибо-хаёни унутиб, мумай пул орттириш эвазига хорижий улкаларга йул олаётганларнинг, хаёсизликни даромад манбаига айлантириб олганларнинг, окибатини узимиз куриб-билиб турибмиз. Ва нихоят, ОИТС сингари мудхиш, бедаво хасталиклар хам асосан хаёсизлик, ишратпарастликдан келиб чикиши ортикча изох талаб этмайди.

Рустам ЖАББОРОВ

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Тугилган кун табрикотлари 2023

Киска, узок, ихчам, расмли тугилган кун хабари ва енг яхши табрик сузлари Тугилган кун мухим …