Главные новости
Главная / Маданият / Гузал киз – шеърлар узбекча
<

Гузал киз – шеърлар узбекча

Гузалим, бевафо гулистоним,
Боги умримда тоза райхоним.
Гаму кайгуларим хужуминдан
Сен эдинг мехрибон, нигохбоним.
Мени бехуда ташладинг-кетдинг,
getimage

Нега улдирмадинг-да, тарк этдинг.
Кел, гулим, кел, аёгингга йикилай,
Бир замон куй: тулиб-тошиб йиглай.
Куй, бир оз куйки, хоки пойингни
Сурмадек ёшли кузима суртай.
Кетма, тур, тингла арзи холимни,
Арз этай холи пур малолимни.
Кани у дамки, сен эдинг ёрим,
Мунисим, хамдамим, мададкорим,
Сенинг огушинг, илтифотингда
Рохат этмишди жисми беморим.
Мени бехуда ташладинг-кетдинг,
Нега улдирмадинг-да, тарк этдинг.
Кел, аёгингга кон булиб тукулай,
Бир нафас дард-хажрдан кутулай,
Кел, гузал дилбарим, кел, сочингни
Бир тарай, бир упай-да, улай.
Мени бехуда ташладинг-кетдинг,
Нега улдирмадинг-да, тарк этдинг.

Савол ва топшириклар:

  1. Шеърни кайта укинг. Ундаги „бевафо гулистон”, „тоза райхон”, „мехрибон нигохбон” сингари образларнинг хар бирини аввал алохида, сунг бир-бирига киёслаб тахлил этинг.
  2. Шеърнинг иккинчи бандида лирик кахрамон холати кандай ифодаланаётганига эътибор килинг. Шоир нима учун „холи пур малоли“ дан арз этаётир деб уйлайсиз?
  3. Лирик кахрамоннинг бир вактлар бахтиёр булганлигининг рухий-маиший сабаблари хакида шеър матнига таяниб фикр билдиринг.
  4. Шеърда кахрамон рухий изтиробларининг авж нукталари ифодаланган мисраларни ажратиб, изохлашга урининг.
  5. Шеърнинг уч банди сунгида такрорланиб келган „Мени бехуда ташладинг- кетдинг, Нега улдирмадинг-да, тарк этдинг“ мисраларининг ифода тарзи хакидаги фикрингизни айтинг.
  6. Уйлаб куринг-чи, хар банддан сунг накарот урнида такрорланиб келган мисралар нега иккинчи бандда берилмади экан?
  7. Шеърнинг охангига эътибор килинг. Уни баланд овозда укиш мумкинми? Асарнинг узингиз топган охангини нималарга асосланиб аникладингиз?
  8. Шеър кимга аталган деб уйлайсиз? У Фитратнинг аввалги шеърларидан кайси жихатлари билан фарк килади?
  9. Шеърни ёд олинг.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

ОНАМГА РАХМАТ

Вактида сабр-ла уй сура олдим, Вактида жимгина хайкира олдим. Отилган тошларни кайта отмасдан, Узимга чиройли …