Главная / Маданият / Гунохларим кечирилмайди деб уйлаяпсанми?
<

Гунохларим кечирилмайди деб уйлаяпсанми?

grehiКуплаб гунох ва фахш ишларни килганни Аллох кечириши кийин деб уйловчига куйидаги “Юз кишини улдирганнинг тавбаси” хадисини келтирамиз. Абу Саъид Саъд ибн Молик ибн Синон ал-Худрий розияллоху анхудан ривоят килинади, Набий соллаллоху алайхи васаллам дедилар: “Сизлардан олдингилар ичида 99 та жонни улдирган бир кимса бор эди. У ер юзи ахлининг энг билимдон кишисини суриштирди. Уни бир рохибга далолат килишди. У рохибнинг олдига келди ва узининг 99 та жонни улдирганини, тавба килишига имкон бор-йуклигини суради. Рохиб: “Имкон йук” деб жавоб берди. Шунда бояги кимса рохибни хам улдирди ва санокни 100 тага етказди. Кейин яна ер юзининг энг илмли кишисини суриштирди. Уни бир олим кишига далолат килишди. У бориб, узининг 100 та жонни улдирганини, энди тавба килишига имкон бор-йуклигини суради. Олим: “Имкон бор. Сен билан тавба орасини ким туса олади?! Сен фалон ерга бор. У ерда Аллох таолога ибодат килаётган инсонлар бор. Улар билан бирга ибодат кил. Уз еринггга кайтма. Чунки, у ёмон жой экан” деб жавоб берди. Бояги кимса айтилган томонга жунади. Ярим йулга етганда, улим фариштаси унга етиб олди (вафот этди). Шунда у одам хусусида рахмат фаришталари билан азоб фаришталари тортишдилар. Рахмат фаришталари: “Бу одам тавба килган холда калби билан Аллох таоло сари кетаётган эди” дейишди. Азоб фаришталари: “Бу одам (умрида) хеч яхшилик килмаган” дейишди. Шунда уларнинг ёнига бир фаришта одам суратида келди. Фаришталар уни бу ишга хакам килдилар. У: “Сизлар унинг яшаган жойи билан бормокчи булган жойини улчаб куринглар. Бу одам кайси тарафга якинрок булса, уша тарафга хукм килинади” деди. Фаришталар улчаб курсалар, у одам бормокчи булган тарафига якин экан. Дархол унинг рухини рахмат фаришталари олиб кетдилар”. Муттафакун алайх.
Бир ривоятда: “У одам бир солих кишлокка бир карич якинрок экан. Шунинг учун уша кишлок ахлидан деб эътибор килинди” дейилган.
Бошка бир ривоятда эса: “Аллох таоло бу ерга: “Бу одамдан узоклаш” деб, бунисига эса “Бу одамга якинлаш” деб вахий килди ва уларнинг орасини улчанглар” деб буюрди. Фаришталар улчашса, у одам бунисига якинрок экан. Бас, унинг гунохлари магфират килинди” дейилган.
Дархакикат, у одам билан тавбанинг орасини тусишга кимнинг хакки бор?! У одамни тавбадан махрум килишга кимнинг хукуки бор?! Эй куп гунохлар содир этган киши! Сен узингни ривоятда келтирилган, Аллох тавбасини кабул килган кимсадан хам гунохкоррок деб биласанми?! Ундай эмас, тугрими? Нега унда умидсизликка тушмокдасан?!
Аллох таолонинг ушбу сузини яхшилаб уйлаб кур: “Улар Аллохга кушиб, бошка “илох”га илтижо килмаслар ва Аллох улдиришни ман этган жонни нохак улдирмаслар хамда зино килмаслар. Ким мана шу (гунохлар)ни (имонсиз холда) килса, гунохга (укубатга) учрар, киёмат кунида унга азоб бир неча баробар зиёда килинур ва у жойда хорланган холида мангу колур. Илло, кимки (шу дунёда) тавба килса ва имон келтириб, яхши амал килса, бас, Аллох ана ушаларнинг ёмонлик (гунох)ларини яхшилик (савоб)ларга айлантириб куяр. Аллох магфиратли ва рахмли Зотдир” (Фуркон, 68-70).
Гунохнинг савобга айланиб колиши кандай маъно касб этиши хусусида турлича тафсирлар бор. Масалан, собик гунохлари тавба билан учиб, урнига савобли ишларни килиш билан; гунох килиш кобилияти савобли иш килиш кобилиятига айланиши билан; Аллохнинг тавфики сабабли тоат-ибодат ва хайрли иш килишга утиш билан ва хоказо. Хадисда баъзи муминларнинг кабира гунохлари кечирилиб, сагира гунохлари хасанотга айлантирилиши хакида башорат килинган.
Оятдаги “Аллох ана ушаларнинг ёмонлик (гунох)ларини яхшилик (савоб)ларга айлантириб куяр” жумласи сенга Аллохнинг буюк фазлини баён килмокда. Уламолар бу ердаги табдил (айлантириш)дан мурод 2 хил табдил дейдилар.

1. Ёмон сифатни яхши сифатга айлантириш. Масалан, ширкни иймонга, зинони иффатга, ёлгонни ростга, хиёнатни омонатга ва хоказо.

2. Килинган ёмонликни киёмат куни яхшиликларга айлантириш. Бундай фазлдан кура буюкрогини бирор жойда курганмисан?!

Нозимжон Иминжонов

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Маданият ва санъат сохасида ДХШ асосида берилиши мумкин булган давлат мулки объектлари руйхати тасдикланди

Маданият ва санъат сохасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кумаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тугрисидаги хукумат карори …