Главные новости
Главная / Сиёсат / Гулнора Каримованы суд 13 йил 4 ойга кама килди
<

Гулнора Каримованы суд 13 йил 4 ойга кама килди

Суд хукми билан Гулнора Каримовага 13 йил 4 ой муддатга озодликдан махрум килиш жазоси тайинланган.

Фото: Tengrinews.kz

Бугун, 2020 йил 18 март куни, жиноят ишлари буйича Тошкент шахар судида Гулнора Каримова ва у томонидан ташкил этилган жиноий уюшма аъзоларига нисбатан жиноят ишини куриб чикиш буйича суд жараёни нихоясига етди ва суд хукми эълон килинди.

«Утказилган ёпик суд мажлисида судланувчилар, гувохлар, жабрланувчилар курсатмалари тингланди, далиллар текширилди ва судланувчилар химоячиларининг важлари мухокама килинди.

Суд жиноят иши материалларини хар томонлама ва тулик урганиб, судланувчи Г. Каримовани жиноий уюшма ташкил этиш, товламачилик, узлаштириш ва растрата йули билан талон-торож килиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва бошка жиноятларни содир этганликда айбли деб топди.

Суд хукми билан Г. Каримовага 13 йил 4 ой муддатга озодликдан махрум килиш жазоси тайинланди. Жиноят конунчилиги нормаларига мувофик хамда бир неча жиноят ва хукмлар мажмуи буйича жазо тайинланганлигини инобатга олган холда жазо муддатини 2015 йил 21 августдан бошлаб хисоблаш белгиланди.

Колган судланувчиларга хам содир этилган жиноятларнинг огирлилик ва ижтимоий хавфлилик даражаси хамда уларнинг жиноятлардаги иштирокидан келиб чикиб, тегишли жазолар тайинланди.

Хусусан, суд хукмига кура, Н. Содиковга 20 йил, О. Свиридовга 17 йил 3 ой, А. Эргашевга 18 йил 1 ой, Ш. Сабировга 17 йил 1 ой озодликдан махрум килиш жазоси, Г. Авакьянга 3 йил синов муддати билан 5 йил 3 ой 21 кун шартли равишда озодликдан махрум килиш жазоси тайинланди.

Ж. Абдурахманов ва Б. Тешабаев эса жавобгарликка тортиш муддатининг утиб кетганлиги муносабати билан жиноят учун жавобгарликдан озод килиндилар», дейилади Узбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати хабарида.

Гулнора Каримова 2015 йилнинг августида катор молиявий жиноятларда айбдор деб топилган ва унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланганди.

У Узбeкистон Бош прокуратураси томонидан триллионлаб сум даромадни соликдан яширганлик, узгаларнинг триллионлаб сумлик мулкини товламачилик билан тортиб олиш ва карийб 2 миллиард АКШ долларини хорижда бeркитиш каби жиноятларда айбланган.

Кейинрок Гулнора Каримовага нисбатан фирибгарлик, хорижий валютани яшириш, божхона конунчилигини бузилиши буйича яна бир жиноий иш кузгатилганди.

2017 йилнинг 18 декабрида 10 йилга озодликдан махрум этилган Гулнора Каримовага жазо 2018 йилнинг 1 июлида 5 йилга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилган.

Лекин уй камогида утирган Гулнора Каримова Узбекистонга етказилган зарарни коплашга фаол каршилик килгани, шунингдек чекловларни бузгани учун 2019 йилда Зангиотадаги камокхонага кайтарилган.

Гулнора Каримова энди унга нисбатан тайинланган жазонинг уталмай колган муддатини умумий тартибли колонияда утамокда.

2019 йилнинг декабрь ойида бош прокуратура Гулнора Каримовага нисбатан навбатдаги жиноят иши буйича маълумот берган, унга кура у улпон йигиш ва куркитиб, мулкларни тортиб олишда айбланаётгани айтилганди.

2020 йилнинг январида Гулнора Каримова иши буйича навбатдаги тергов якунланиб, жиноят иши судга оширилганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

udV6lq5fNj1QeWONGMFJbEV25B1FlXek

1 апрелдан конунчиликда нималар узгаради?

Тошкентда иккиламчи бозордан уй олиш хукуки, тан олинадиган фукаролик, адлия тизимига кайтаётган «ЗАГС», кенгайтирилаётган электрон …