Главные новости
Главная / Сиёсат / Гулнора Каримованинг 10 млн долларлик активи Узбекистонга кайтарилди
<

Гулнора Каримованинг 10 млн долларлик активи Узбекистонга кайтарилди

Адлия вазирлиги чет элга ноконуний олиб чикилган активлар Узбекистонга кайтарилаётгани тугрисида маълумот берди. Хусусан, Гулнора Каримова жиноий йул билан орттирган 10 млн долларлик активлари Франциядан Узбекистонга кайтарилган.

Фото: Валерий Левитин/РИА «Новости»

Гулнора Каримова томонидан жиноий йул билан орттирилган мулкларни Узбекистонга кайтариш буйича олиб борилган саъй-харакатлар натижасида жорий йилнинг 14 май куни Франциядан 10 миллион АКШ доллари микдоридаги активлар Узбекистонга кайтарилди.

Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида айтилишича, мазкур маблаглар Узбекистон давлат бюджетига утказиб берилди ва умумий тартибда ишлатилади.

Кайд этилишича, мулкларни кайтариш буйича барча музокаралар ва тадбирлар расмий даражада Узбекистон конунчилиги ва халкаро хукук нормаларига мувофик олиб борилмокда.

Хусусан, Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура томонидан Узбекистоннинг ваколатли идоралари иштирокида Гулнора Каримова томонидан жиноий йул билан орттирилган 1,3 млрд АКШ долларидан ортик микдордаги мулкларни кайтариш буйича Швейцария, АКШ, Франция, Россия Федерацияси ва бошка давлатларнинг ваколатли органлари билан хамкорликда иш олиб борилмокда.

«Мазкур мулклар хорижий давлатларнинг ваколатли органлари томонидан хибсга олинганлиги муносабати билан, улар Гулнора Каримова (унинг оила аъзолари)нинг тасарруфида эмас. Шу боис, мукаддам айрим ОАВларда хабар берилганидек, Узбекистонга мулклар ва маблаглар бевосита Г. Каримова ёхуд бошка алохида шахслар томонидан кайтарилиши мумкинлиги хакидаги мулохазалар хакикатга тугри келмаслиги яна бир бор таъкидланади», дейилади вазирлик хабарида.

Адлия вазирлиги активларни кайтаришда Гулнора Каримованинг умуман урни йук эканини март ойида хам маълум килганди.

Бундан ташкари, Бош прокуратура Швейцария федерал прокуратураси билан хамкорликда экспертларни жалб килинган холда Гулнора Каримованинг Женева шахрида жойлашган вилласида утказилган тинтув вактида аникланган ва хатланган 70 турдаги санъат ашёлари (картиналар, амалий санъат ва хунармандчилик асарлари ва хоказолар)нинг Узбекистонга кайтарилиши буйича ишлар олиб борилаётганини билдирган.

Гулнора Каримова ва у томонидан ташкил этилган жиноий уюшма аъзоларига нисбатан жиноят ишини куриб чикиш буйича суд жараёни 2020 йил 18 март куни нихоясига етган булиб, у 13 йил 4 ой муддатга озодликдан махрум этилган. Колган судланувчиларга хам содир этилган жиноятларнинг огирлилик ва ижтимоий хавфлилик даражаси хамда уларнинг жиноятлардаги иштирокидан келиб чикиб, тегишли жазолар тайинланди.

Олдин курилган жиноий ишлар, шунингдек, сунгги жиноий иш доирасида етказилган зарар микдори 3,8 триллион сум ва 165 миллион долларни ташкил этган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

9kRCijsGFB0yqYkU52xOkgHKTAw5JaXB

Туманлар ва шахарлар буйича «яшил», «кизил» ва «сарик» худудлар руйхати эълон килинди

Тошкент шахри буйича барча туманлар “сарик” худудга киритилди. Cанитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги коронавирус инфекцияси таркалиши билан …