Главная / Жамият / Гулнора Каримованинг миллионлари кимга насиб этади?

Гулнора Каримованинг миллионлари кимга насиб этади?

01

Швейцария хукумати Узбекистон мархум президентининг кизи Гулнора Каримовага тегишли 800 миллион франкни узида саклашни истамаяпти. Пулларни Узбекистонга кайтаришга хам шошмаяпти.

«Швейцария ноконуний йул билан топилган бойликни узида саклаб туришдан манфаатдор эмас», деб жавоб берди DW’нинг  Узбекистон мархум президентининг кизи Гулнора Каримовага тегишли 800 миллион швейцария франкига якин активларга нима булиши хакидаги саволига Швейцария ТИВ.

Гулнора Каримованинг узи анчадан буён Узбекистонда панжара ортида булиб, бу борада аник маълумотлар кам. Шу билан бирга, Европада Каримова иши хали-бери якунланмайди, чунки асосий масала – унинг Швейцариядаги активларини нима килиш кераклигига жавоб топиш лозим.

Швейцария прокуратураси Гулнора Каримовага  2012 йилда эътибор каратганди. Аввалига унинг ёрдамчисига нисбатан жиноий иш кузгатилганди.

Кейинрок Гулноранинг узи, унинг собик турмуш уртоги ва яна икки нафар ходимаси тергов остига тушди. Тергов хориж телекоммуникация компанияларининг узбек бозорига кириш хукукини олиш учун пора сифатида берган маблаглари Швейцариядаги Гулнора билан боглик хисоб ракамларига келиб тушган деган хулосага келди. Каримованинг Швейцариядаги маблаги, мулки ва кимматбахо буюмларига такик куйилди.

2018 йилда жиноий иш буйича олдинга силжиш булди: май ойида Швейцария прокуратураси Каримованинг собик эри ва ходималаридан бирига нисбатан жазо карори чикарди. Улар иккиси хам Узбекистон фукароси булиб, иктисодий жиноятлари учун Узбекистонда узок муддатларга озодликдан махрум этилишган. 2016 йил охирида Узбекистонга келган швейцариялик терговчиларнинг терговларидан сунг махкумлар Швейцариядаги узлари билан боглик ишлар тезлаштирилган тартибда куриб чикилишига рози булишди хамда судга кадар Швейцария  банкларидаги карийб 700 миллион франк маблаглари мусодара килинишига рухсат беришди.

Гулнора Каримованинг женевалик адвокати Грегуар Манжа бу карорга норозилик билдирди. У уз баёнотларида махкумлар узларининг Узбекистондаги келажаги мусодара килинган пулларнинг ватанга кайтарилишига богликлигидан келиб чикиб икрорлик курсатмаси беришганини билдирди.

Аммо 2018 йил ёзида Швейцария федерал жиноий судининг кассацион коллегияси адвокатнинг шикоятини рад этди. Эндиликда, Швейцария прокуратурасининг DW’га билдиришича, жиноий ишни мантикий якунига етказиш учун суд коллегиясининг колган турт айбланувчига нисбатан карорини кутиш керак булади.

Иш расман ёпилмаган булса-да, Швейцария пулларни Узбекистонга кайтаришга тайёргарлик кура бошлади. Бу мамлакатнинг ташки сиёсат тамойили – ноконуний йул билан топилган маблагларни келиб чикиш мамлакатига топшириш тамойилига мос келади, дея изох берди ТИВ.

«Кейинги уттиз йил давомида Швейцария икки миллиард доллардан ортик пулни кайтарган – бу бошка хар кандай давлат кайтарган маблагдан купрокдир. Аммо хозирда кайтарилиши лозим булган бойлик билан кандай иш тутиш кераклигига бахо беришга хали эрта», дейилади Швейцария ТИВ баёнотида.

Аммо Гулнора Каримовага тегишли пуллар кимга насиб этади?

Масалан, бу пулларга немисларнинг 2000-йиллар охирида Тошкентда мухташам Форумлар саройини курган кичик ва урта корхоналаридан иборат бутун бошли гурухи даъвогарлик килмокда. Буюртма расман Швейцарияда руйхатдан утган Zeromax компанияси топширигига асосан бажарилган булса-да, унинг ортида, афтидан, Каримова турган. Компания 2010 йилда банкротга учраб, узидан 5 миллиард Швейцария франкидан кам булмаган микдорда карз колдирган.

Кредиторларнинг Гулнора Каримова ва унинг шерикларидан олиб куйилган маблаглардан компенсация олиш имкониятлари жуда кам – чунки Каримова банкротга учраган компания билан алокаси булганини рад этмокда, Узбекистон хукумати эса унинг банкротга учрашини давлат жавоб бермайдиган хусусий холат сифатида бахоламокда.

Германиянинг Süddeutsche Zeitung газетаси кредиторлардан бирига таяниб ёзишича, улар 2019 йил январида Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Берлинга булажак давлат ташрифидан умид килишмокда. Илгари Германия хукумати бир неча йил давомида Тошкентнинг тадбиркорлардан карздорлиги масаласини бир неча марта кутарган, аммо бу муваффакиятсиз якунланган.

Швейцариянинг стратегиясига кура, коррупцион пуллар «келиб чикиш мамлакати халкига берилиши, ноконуний каналлар оркали кайтадан чикиб кетмаслиги даркор». Швейцарияда бу борада тегишлича тажриба бор. 2009 йилда Козогистонга 115 миллион франк микдоридаги коррупцион пулларни кайтариш учун Козогистондаги кам таъминланган оилаларга ёрдам бериши кузланган «Бота» махсус хайрия жамгармаси ташкил этилган. Маблаглар таксимланишини ташкаридан Жахон банки кузатиб турган.

Тугри, ушанда коидабузарликлар хам кайд этилган. Бу катор узбек хукук химоячиларининг Узбекистонда хам ана шундай жамгарма ташкил этилишига карши чикишаётганининг сабабларидан биридир. Хорижда яшайдиган узбеклар гурухи Швейцарияни Тошкент билан музокараларда Каримованинг ноконуний пулларини кайтариш масаласида шаффофликни таъминлашга чакирди.

Унинг Швейцариядаги маблаглари канчалик самарали сарфланиши бошка Гарб давлатларининг «Гулноранинг пулларини» Узбекистонга кайтариш борасидаги карорларига боглик булади. Швейцариянинг тергов утказиши бошка давлатларда хам ана шундай жараёнлар бошланишига туртки булди. Нидерландия, Швеция хамда АКШда Каримовага пора берган телекоммуникация компанияларига нисбатан аллакачон айблов хукмлари эълон килинган.

Бу ишлар доирасида турли активлар мусодара килиниши мумкин. Гап Швейцария банкларидаги маблагдан анчагина кам микдор хакида бормокда, аммо улар хам узига яраша ахамиятга эга. Масалан, Буюк Британияда Гулнора Каримовага карши жиноий суриштирув доирасида 2018 йил октябрда унга тегишли булган учта кучмас мулк объекти ва бошка активларга такик куйилган.

Яна маълумот

KgnbIrJHVQVn3UM-bvT09b_d6I0v9LRi

Инглизчани биладиган маълимлар чикяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан сухбат

“Инглиз тилини урганиш мен учун эмас экан”. “Хар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб куяман”. …