Главные новости
Главная / Жахон / Грузиянинг собик бош вазири хукмрон партия раиси этиб тайинланди
<

Грузиянинг собик бош вазири хукмрон партия раиси этиб тайинланди

gruziyaГрузиянинг “Грузия орзуси” хукмрон партияси 11 май кунидаги курултойида партиянинг янги раиси номзодини тасдиклади: партияга унинг асосчиси, тадбиркор Бидзина Иванишвили раислик киладиган булди.

Апрель охирида Грузия бош вазири Георгий Квирикашвили “Грузия орзуси” партияси раиси лавозимини тарк этишини ва бу лавозимни Иванишвили эгаллашини айтганди. “Грузия орзуси” коалицияси парламент купчилиги ва янги хукуматни шакллантириб, хокимият тепасига 2012 йил ноябрда келган.

Курултойда шунингдек партия сиёсий кенгашининг янги таркиби тасдикланган. Иванишвили сайловлардан кейин бош вазир лавозимини эгаллаган, бирок маълум вактдан кейин уни тарк этиб, “фукаролик сектори”га утган. Шунга карамай, мухолифат вакиллари Иванишвили “мамлакатни бошкаришда давом этаётгани”ни бир неча бор айтиб утишган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

rJPfCTNeJW2412QI6Q4LGIf5Vc2ohh-o

Оммавий намойишлар йили. Янги «араб бахори» ва Эроннинг хавотири

2019 йил – бутун жахонда оммавий намойишлар йили булмокда. Айникса араб дунёсини норозилик намойишлари тулкинлари …